Сқ = [(С/Ц - ЦҚ)/2,28]·100 (10.2)
бу ерда ЦҚ-цемент қоришмасининг меъёрий қуюқлиги.
Ғовакли қумларнинг сув талабчанлиги зич қумларга нисбатан 2-3 марта кўп бўлади масалан, майдаланган керамзит қумининг сув талабчанлиги 13-16 %, шлакпемзали қумники 16-18 %.
Зич қумнинг ўртача сув талабчанлиги 7 % га тенг. Сув талабчанлиги бошқа бўлган қумлар ишлатилганда сув сарфига тузатиш киритилади:
С1 = 0,02(К/ρ'к)(С - 7) (10.3)
бу ерда ρ'к-сув талабчанлиги бошқа бўлган қумларнинг зичлиги, кг/м3.
Енгил бетон қоришмасининг сув талабчанлигига цемент сарфи ва йирик тўлдирувчиларнинг ҳажмий концентрацияси ҳам таъсир қилади. Цемент сарфи 450 кг/м3 дан кўп бўлганда қоришманинг сув талабчанлиги ҳар 1 кг/м3 қўшимча цемент сарфига таҳминан 0,15 л/м3 ортади. Бинобарин, цемент сарфи юқори бўлганда сув сарфига тузатиш қуйидагича киритилади:
С2 = 0,15(Ц - 450) (10.4)
Конструкциябоп керамзитбетонлар учун бетон қоришмасининг энг кам сув талабчанлиги керамзитнинг ҳажмий концентрацияси 0,3-0,4 бўлганда эришилади. Йирик тўлдирувчиларнинг кўп ёки кам ҳажмий концентрацияси учун сув сарфига тузатиш қуйидагича киритилади:
С3 = 2000(φ - 0,37)2 (10.5)
бу ерда φ=К/ρщ - йирик тўлдирувчиларнинг ҳажмий концентрацияси.
Бетон қоришманинг умумий сув талабчанлигини аниқлаш учун 10.3-жадвалдан олинган дастлабки сув миқдори Со га қўшимча сувлар қўшилади
С = Со + С1 + С2 + С3 (10.6)
Бетоннинг талаб қилинадиган мустаҳкамлиги ва бетон қоришмасининг ҳаракатчанлигини таъминлаш учун сарф қилинадиган цемент ва сув миқдори аниқлангач, йирик ва майда тўлдирувчилар сарфи қуйидаги тенгламалар системасини ечиш орқали аниқланади:
ρb = 1,15·Ц + Қ + Щ (10.7)
Ц/ρц+К/ρ'қ+Щ/ρ'щ +C=1000 (10.8)
бу ерда ρb -бетоннинг қуруқ холдаги зичлиги, кг/м3; ρ'қ, ρ'щ -цемент хамиридаги ғовакли тўлдирувчиларнинг зичлиги, кг/л (зич қум учун ρ'қ=ρқ бўлади) Ц, Қ, Щ ва С-1 м3 бетон учун цемент, қум, йирик тўлдирувчи ва сув сарфи.
Юқорида келтирилган (10.6) даги сув миқдорини (10.8) га қўйиб (10.7) ва (10.8) тенгламалар системасини ечиш орқали, улардан майда ва йирик тўлдирувчилар сарфини аниқлаш мумкин. Амалиётда эса бетоннинг берилган зичлиги, сувнинг бошланғич сарфи, цемент сарфи ва қумнинг сув талабчанлигига боғлиқ бўлган йирик тўлдирувчиларнинг хажмий концентрациясини аниқлашда қуйидаги 10.4-жадвалдан фойдаланилади.
Йирик тўлдирувчиларнинг сарфи қуйидагича аниқланади:
Щ = 1000·φ·ρ!щ (10.9)
Зич қум сарфи бетон зичлиги, цемент ва йирик тўлдирувчи сарфи бўйича аниқланади.
Қ= ρb - 1,15·Ц - Щ (10.10)
10.4-жадвал.
Зич қумли енгил бетонлар учун йирик тўлдирувчиларнинг ҳажмий концентрацияси φ
Бетон
зичл.
кг/м3
|
Йирик тўлдир.
зичл., кг/м3
|
Қумнинг сувталабчанлиги, %
|
6
|
8
|
10
|
сув сарфи, л
|
160
|
200
|
240
|
160
|
200
|
240
|
160
|
200
|
240
|
1500
|
1
1,2
1,4
|
0,47
0,50
-
|
0,43
0,46
0,5
|
0,38
0,42
0,46
|
0,46
0,50
-
|
0,41
0,45
0,49
|
0,35
0,40
0,45
|
0,45
0,48
-
|
0,40
0,44
0,48
|
0,32
0,38
0,43
|
600
|
1,2
1,4
1,6
|
0,47
0,50
0,54
|
0,42
0,46
0,50
|
0,35
0,41
0,45
|
0,46
0,50
0,53
|
0,40
0,45
0,49
|
0,30
0,39
0,44
|
0,44
0,48
0,53
|
0,38
0,43
0,48
|
0,27
0,36
0,43
|
1700
|
1,2
1,4
1,6
1,8
|
0,39
0,43
0,47
0,50
|
0,31
0,38
0,41
0,46
|
-
0,27
0,33
0,40
|
0,36
0,41
0,45
0,49
|
0,26
0,33
0,39
0,44
|
-
-
0,3
0,37
|
0,32
0,38
0,43
0,48
|
-
0,28
0,36
0,42
|
-
-
0,29
0,31
|
1800
|
1,2
1,4
1,6
1,8
|
0,37
0,42
0,45
0,51
|
0,2
0,34
0,4
0,45
|
-
0,25
0,26
0,38
|
0,33
0,39
0,49
0,49
|
-
-
0,37
0,4
|
-
-
0,25
0,3
|
-
0,36
0,42
0,48
|
-
-
0,30
0,41
|
-
-
-
0,27
|
Эслатма: коэффитциент φ нинг қиймати цемент сарфи 300 кг/м3 хол учун берилган. Цемент сарфи хар 100 кг/м3 ортганда коэффициент φ миқдори 0,01 қийматга ўсади, цемент сарфи камайганда эса аксинча.
Бетоннинг зичлигини унга ғовакли қум қўшиш ва зич хамда ғовакли қумлар нисбатини ўзгартириш орқали тўғрилаш (ўзгартириш) мумкин. Бу эса йирик тўлдирувчининг энг мақбул ҳажмий концентрациясини таъминлайди. Ғовакли ва зич қумларнинг сарфи қуйидаги тенгламалар системасини ечиш орқали аниқланади (дастлабки сув ва цемент сарфи шунингдек, йирик тўлдирувчининг хажмий концентрацияси танланганда):
К1/ρк1 + К2/ρк2 + С = 1000(1 - φ) + Ц/ρц (10.11)
Қ1 + Қ2 = ρb - 1,15Ц - 1000·φ·ρщ (10.12)
Шартли белгилашлар киритилгач:
А = 1000(1 - φ) - Ц/ρц - (С0 + С2 + С3) (10.13)
Q = ρb - 1,15Ц - 1000·φ·ρщ (10.14)
С1 = [(1 + 0,02(С1 - 7))/ρк1] (10.15)
С2 = [(1 + 0,02(С2 - 7))/ρк2] (10.16)
бундан
Қ2 = (А - Q·C1)/(С2 – С1) (10.17)
бу ерда С1 ва С2 – мос холда зич ва ғовакли қумларнинг сув талабчанлиги; К1 ва Қ2 –худди шундай, қумларнинг сарфи, кг; ρк1 ва ρк2 –худди шундай, уларнинг зичликлари, кг/м3.
Зич қум асосидаги енгил бетонларнинг таркиби синов қоришма учун қуйидагича ҳисобланади:
1. Бетоннинг берилган мустаҳкамлиги, цемент фаоллиги ва йирик тўлдирувчиларнинг мустаҳкамлигига боғлиқ холда цемент сарфи 10.1 ва 10.2 жадваллардан аниқланади.
2. Бетон қоришмасининг берилган ҳаракатчанлиги ёки бикрлиги, шунингдек йирик ғовакли тўлдирувчиларнинг ҳили ва йириклиги асосида дастлабки сув сарфи 10.3-жадвалдан топилади.
3. Аниқланган сув ва цемент сарфи, шунингдек йирик тўлдирувчининг берилган зичлиги хамда қумнинг сув талабчанлиги асосида йирик тўлдирувчиларнинг ҳажмий концентрацияси 10.4-жадвалдан аниқланади.
4. Йирик тўлдирувчи сарфи (10.9) формула ёрдамида аниқланади.
5. Қум сарфи (10.10) формула асосида аниқланади.
6. Умумий сув сарфи (10.6) формула билан ҳисобланади.
Ғовакли қум ёки аралаш қумлар асосида олинадиган енгил бетонларнинг дастлабки таркиби қуйидагича ҳисобланади:
1. Цемент сарфи 10.1 ва 10.2 жадваллардан аниқланади.
2. Ғовакли қумнинг сув талабчанлиги асосида 10.3-жадвалдан дастлабки сув сарфи аниқланади.
3. Йирик тўлдирувчиларнинг ҳажмий концентрацияси 10.4-жадвалдан топилади.
4. Йирик тўлдирувчи сарфи (10.9) формула ёрдамида аниқланади.
5. Бетоннинг қуруқ холатдаги берилган зичлигини таъминлайдиган ғовакли қум сарфи А, Q, С1, С2 миқдорларини (10.13-10.16) формулалар ёрдамида ҳисоблангач, (10.17) формула орқали аниқланади.
6. Зич қум сарфи эса (10.10) формула асосида аниқланади.
7. Умумий сув сарфи (10.6) формула бўйича аниқланади.
Юқорида ҳисобланган таркиб аниқ бўлиши учун яна иккита таркиб (бу таркибларда цемент сарфи 10-20 % кўп ёки кам олинади) ҳисоблаб кўрилади. Аниқланган натижалар асосида бетон мустаҳкамлиги Rb=f(Rц) графиги қурилади ва график асосида цемент сарфининг хақиқий миқдори аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |