3. Ғоваклаштирилган ва йирик ғовакли енгил бетонлар
Енгил бетонларнинг иссиқлиқ-физик хоссаларини ошириш, зичлигини нисбатан камайтириш ва ғовакли тўлдирувчиларни ишлатиш имконини ошириш мақсадида бетон қоришмаси олдиндан ғоваклаштирилади, ёки ғоваклаштирилган цемент тоши ишлатилади (ГОСТ 25820-2000).
Ғоваклаштирилган енгил бетонлар. Ғоваклаштирилган енгил бетонларга таркибидаги ғовакли тўлдирувчиларнинг зичлиги 800 кл/м3 дан ортиқ, таркиби 5-25 % гача ғоваклардан иборат бўлган бетонлар киради. Бундай бетонларни ғоваклаштириш кўпик билан ёки газ ҳосил қилувчи қўшимчалар қўшиш орқали амалга оширилади. Енгил тўлдирувчининг хили (масалан, керамзит бўлса) ва ғоваклаштириш усулига қараб ғоваклаштирилган бетонлар “керамзиткўпикбетон”, “керамзитгазбетон” ва “ҳаво ютувчи қўшимчали керамзитбетон” каби турларга бўлинади.
Зич тузилишли енгил бетонга нисбатан ғоваклаштирилган енгил бетон кам зичликка ва иссиқ ўтказувчанлик коэффициентига эга бўлади. Бундай бетонларга ғовакли қум сарфини камайтириш ёки умуман ишлатмаслик шунингдек, нисбатан ғовакли оғир тўлдирувчиларни ишлатиш мумкин.
Автоклавда қотирилмайдиган кўп ковакли бетонларга қараганда ғоваклаштирилган енгил бетонлар нисбатан боғловчи моддаларнинг кам сарфланиши ва кам деформацияланиши билан фарқланади. Бундай бетон қоришмалари одатда яхши боғланувчанлиги ва қулай жойланувчанлиги билан ажралиб туради.
Ғоваклаштирилган енгил бетонларнинг мустаҳкамлиги 5-10 МПа, зичлиги 700-1400 кг/м3 атрофида бўлади. Боғловчи модда сифатида маркаси М400 ва ундан юқори бўлган цементлар ишлатилади. Керамзит маркаси қумнинг зичлиги ва ҳили асосида 10.5-жадвалдан танланади.
10.5-жадвал
Ҳаво ютувчи қўшимчалар ёрдамида ғоваклаштирилган
керамзитбетоннинг зичлиги
Керамзит зичлиги, кг/м3
|
Керамзитбетоннинг мустаҳкамлиги бўйича зичлиги, кг/м3
|
50
|
75
|
100
|
қумда
|
керам-зитли
|
кварц-
ли
|
керам-зитли
|
кварц-
ли
|
керам-
зитли
|
кварц-
ли
|
300
400
500
600
700
|
800
850
900
1000
1100
|
900
950
1000
1100
1200
|
900
950
1000
1050
1150
|
950
1000
1050
1150
1250
|
-
1000
1050
1100
1200
|
-
1100
1050
1200
1300
|
Ҳаво ютувчи қўшимчалар асосидаги енгил бетон таркиби ҳисоб-тажриба йўли билан тажрибавий қоришмалар орқали аниқланади. Тажрибавий қоришма учун цемент сарфи 10.6-жадвалдан, таҳминий сув сарфи эса 10.7-жадвалдан олинади
10.6-жадвал
Ҳаво ютувчи қўшимчалар асосидаги керамзитбетон таркибини танлаш учун тажрибавий қоришмага сарф қилинадиган цемент миқдори
Қоришма
т/р
|
Бетон мустаҳкамлиги учун цемент сарфи, кг/м3
|
5
|
7,5
|
10
|
1
2
3
|
180
220
260
|
200
240
280
|
200
260
320
|
10.7-жадвал
Ҳаво ютувчи қўшимчалар асосидаги керамзитбетон учун
тахминий сув сарфи
Конус чўкмаси, см
|
Бикрлиги, с
|
Қум ишлатилганда сув сарфи, л/м3
|
майдаланган керамзитли
|
кварцли
|
6-8
2-4
1-2
-
-
|
-
-
2-4
4-8
8-12
|
230-250
210-230
200-220
190-210
180-200
|
200-220
190-170
170-190
160-180
150-170
|
Бетон қоришмасининг керакли ҳаракатчанлигини таъминлаш учун керамзит шағали қуйидагича олинади: ҳаракатчан қоришма учун 0,9-0,95 м3/м3; керамзит қумли кам ҳаракатчан ва бикр қоришмалар учун 0,9-1,05 м3/м3; кварц қумли бикр қоришмалар учун 1,05-1,15 м3/м3.
Бетоннинг берилган зичлиги асосида қум сарфи:
Қ = ρb - 1,15·Ц - Щ (10.19)
Суюқ таркибли ғовакли бетон қоришмаси олиш учун ютилган ҳаво ҳажмининг тахминий миқдори:
Vх =1/10[1000 -(Ц/ρц +К/ρк +Щ/ρщ +С)] (10.20)
Қоришмага ютилган ҳаво ҳажмига боғлиқ холда ҳаво ютувчи қўшимчанинг тахминий миқдори (микрокўпик ҳосил қилғич) 10.8-жадвалдан аниқланади.
10.8-жадвал
Ғоваклаштирилган енгил бетон тайёрлаш учун ҳаво ютувчи қўшимчаларнинг тахминий миқдори, цемент массасига нисбатан % хисобида
Микрокўпик хосил қилғич
|
Ютилган хавонинг ҳажми, %
|
Қум
|
майдаланган керамзитли
|
кварцли
|
шлакли
|
ЦНИИПС-1 ёки СНВ
ПО-6
|
4-8
8-12
4-8
8-12
|
0,02-0,1
0,05-0,15
0,3-1
0,5-1,5
|
0,04-0,15
0,1-0,2
0,5-1,5
1-2,5
|
0,05-0,15
-
1-2
-
|
Бетон қоришмасининг берилган ҳаракатчанлиги бўйича тажриба қоришмалари тайёрланади ва сув сарфи тўғриланади (учта қоришма учун). Олинган натижалар бўйича ғоваклаштирилган енгил бетоннинг мустаҳкамлик ва зичлик графиклари қурилади. Цемент ва қўшимчаларнинг берилган сарфи асосида бетоннинг энг мақбул таркиби ўрнатилади. Аниқланган таркиб ишлаб чиқариш шароитида текширилиб кўрилади (бунда керамзит сарфига тўғрилаш киритиш орқали).
Ғоваклаштирилган цемент тошли “қумсиз” енгил бетон зичлиги 500 кг/м3 дан юқори бўлган ғовакли тўлдирувчи ишлатилганда самарали қўлланилади. Кўпик ва газ ҳосил қилувчи қўшимчалар асосида ғоваклаштирилган қумсиз енгил бетон таркиби қуйидагича олинади:
1-тўлдирувчи сарфи ўрнатилади;
2-ғовакли бетон ҳажми аниқланади;
3-тажрибавий қоришмалар асосида ғовакли бетоннинг таркиби ҳисобланади. Бунда бетон қоришмасининг берилган харакатчанлиги ва қотган бетоннинг мустаҳкамлиги таъминланиши керак.
Ғовакли тўлдирувчи сарфи қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
Vш = 1000/[1 + Пш(α - 1)] (10.21)
бу ерда Пш-тўлдирувчи доналари орасидаги бўшлиқ; α-тўлдирувчи доналарининг силжиш коэффициенти, α = 1,1-1,2.
Ғовакли (қумсиз) бетоннинг ҳажми, тўлдирувчи доналари орасидаги бўшлиқларни қўшимча тўлдириш шарти орқали аниқланади:
Vғb = Vш·Пш·α (10.22)
Ғовакли (қумсиз) бетоннинг қуруқ холдаги зичлиги, енгил бетоннинг берилган зичлигига эришиш шартидан топилади:
Ρғb = (1000ρb – Vш·ρш)/Vғb (10.23)
бу ерда ρш– ғовакли тўлдирувчининг уйма зичлиги, кг/л.
Do'stlaringiz bilan baham: |