Енгил бетонларни тайёрлаш учун турли ҳил ғовакли тўлдирувчилар ишлатилади, яъни



Download 39,21 Kb.
bet6/7
Sana11.12.2022
Hajmi39,21 Kb.
#883666
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
12 мавзу Ғовакли тўлдирувчилар асосидаги енгил бетонлар Ячейкали

4. Ячейкали бетон
Ячейкали бетон (Ўз РСТ 680-96)-бу жуда енгил бетонлар тоифаси бўлиб, таркиби 85-90 % гача 1-1,5 мм ўлчамли ҳаво ковакчаларидан ташкил топган бўлади. Бундай бетонлар минерал боғловчининг олдиндан шиширилган қоришмаси, майда зарраларга бўлинган кремноземли компонент, ғоваклар ҳосил қилувчиларнинг сув билан биргаликда қотиши натижасида олинади. Ғоваклар бир меъёрда тақсимланган ва бири бошқасидан цемент тоши ёки бошқа боғловчи моддадан ҳосил бўлган юпқа хамда мустаҳкам тўсиқлар билан ажралиб туради. Бундай коваклар бетон тайёрлашда қуйидаги усуллар билан ҳосил қилинади:
1. Механик усул – боғловчи ва сув аралашмаси алоҳида тайёрланган кўпик эритмаси билан тез суръатда аралаштирилади ва ушбу қоришма қотганидан кейин ғовакли тузилишли таркиб, яъни “кўпикбетон” деб аталувчи енгил тош ҳосил бўлади;
2. Кимёвий усул–боғловчи моддага махсус газ ҳосил қилувчи кимёвий қўшимчалар қўшилади ва натижада тайёрланган қоришмадаги боғловчи билан қўшимча ўртасида ўзидан газ ажратувчи реакция содир бўлиб, бетонда ғоваклар ҳосил қилинади. Бунга “газбетон” дейилади.
Қотириш усулига кўра ячейкали бетонлар меъёрий босим ва ҳароратда ҳамда автоклавда (175-191 0С ва 0,8-1 МПа буғ босими билан) қотирилади. Бундай бетонлар зичлиги ва ишлатилиш сохаси бўйича – иссиқ сақловчи, зичлиги 300-600 кг/м3, мустаҳкамлиги 0,4-1,2 МПа ва конструкциябоп, зичлиги 600-1200 кг/м3, мустаҳкамлиги 2,5-15 МПа ҳилларга бўлинади.
Конструкциябоп кўпикбетон тайёрлашда портландцемент бўтқасига 1:1 ёки 1:3 нисбатда тўйилган кварц қуми ёки сўнмаган оҳак қўшилади. Цемент маркаси М400 дан паст бўлмаслиги керак (алитли С3S>50 %, ва ўртача алюминатли С3А=5-8 %). Тўйилган оҳак – қайнатма, майинлик даражаси 3500-4000 см2/г атрофида бўлиши керак.
Кварц қуми ишлатилганда бетоннинг зичлигига мос холда, унинг солиштирма юзаси 1200-2000 см2/г атрофида олинади. Кўпик тайёрлаш учун канифоль совуни билан хайвонот елими (суяк елими) ишлатилади. Ҳосил бўлган кўпик цемент қоришмаси билан қориштирилади. Кўпикдаги ҳаво пуфакчалари турғун ва сўнмайдиган бўлса, қоришманинг қотиши жараёнида улар ўз шаклини ўзгартирмайди ва бетонда майда ковакчалар ҳосил қилади.
Энг яхши кўпик ҳосил қилувчиларга клееканифоль, алюмосульфонафтен, ГК (гидролизланган қон), смолосапонин эритмалари киради.
Алюмосульфонафтен тайёрлаш учун унга керосин, гилтупроқ ва ўювчи натрий аралашмаси қўшилади. У ўзининг хоссасини 6 ойгача йўқотмайди.
Кўпик хосил қилувчи ГК тайёрлаш учун маркаси П0-6 бўлган гидролизланган қон ва ачитқи ишлатилади. Ушбу таркиб ҳам ўзининг хоссасини меъёрий ҳароратда 6-ойгача йўқотмайди.
Кўпик олиш учун кўпик ҳосил қилувчи кимёвий моддалар миқдори қуйидагича бўлади (сув массасига нисбатан %): алюмосульфонафтен 16-20; смолосапонин 12-16; клееканифоль 8-12 ва ГК-4...6.
Кўпикбетон қоришмаси учта брабандан иборат бетонқориғичда тайёрланади. Кўпик тайёрлаш учун кўпик кўпиртирувчи ҳамда цемент билан сувни ва кремноземли компонентни аралаштирувчи қоришма қориғичли иккита барабан устки томонида жойлашган. Улар остида тайёр кўпик ва қоришмани синчиклаб аралаштирадиган учинчи барабан жойлашган. Тайёр бўлган кўпикбетон аралашмаси металл қолипларга қуйилади ва буғ камераси ёки автоклавларда қотирилади.
Конструкциябоп кўпикбетондан узунлиги 3 м гача, эни 50 см, қалинлиги 10-16 см бўлган арматурали плиталар тайёрланади. Плиталарга диаметри 3-5 мм бўлган симтўр арматуралар жойланади. Бундай конструкциябоп кўпикбетоннинг сиқилишдаги ўртача мустаҳкамлик чегараси 1-5 МПа га, иссиқ ўтказувчанлик коэффициенти эса 0,16-0,20 Вт/(м 0С) га тенг.
Зичлиги 1000-1100 кг/м3 бўлган кўпикбетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги 10-15 МПа га тенг. Конструкциябоп кўпикбетоннинг бошқа бетонлардан афзаллиги шундаки, кўпикбетон уй-жой қурилишида ёпма плита сифатида ишлатилганда у ҳам конструкция ҳам иссиқ сақловчи материал вазифасини ўтайди.
Газбетон тайёрлашда цемент, кремноземли компонент ва сув аралашмасидан ҳосил бўлган қоришмага газ ҳосил қилувчи моддалар (алюмин кукуни, пергидрол, туйилган оҳактош ва хлорид кислотаси) ишлатилади. Айниқса, кўп ишлатиладиган газ ҳосил қилувчи модда-алюмин кукунидир. Унинг ПАК-3 ва ПАК-4 маркалари ишлатилиб, фаол алюмин миқдори 82 % ни ташкил қилади. Майинлик даражаси (дисперслиги) 5000-6000 см2/г бўлиб, олинадиган газ бетоннинг зичлигига боғлиқ холда 1 м3 бетон қоришмаси учун ўртача 0,25-0,6 кг сарф қилинади.
Алюмин кукуни сув эритмаси холатига ўтган кальций гидроксиди билан реакцияга киришиб, ўзидан водород газини ажратади. Маълумки, кальций гидроксиди портландцементнинг қуюқланиши ва қотиши жараёнида уч кальцийли силикатнинг гидролизланиши натижасида ҳосил бўлади. Қоришмадан газ ажралишини тезлатиш мақсадида унга ҳавойи оҳак қўшилади. Ажралган газ цемент бўтқасида хаво пуфакчаларни ҳосил қилади ва у ғовакли тузилишга айланади. Газбетон учун керакли материаллар таҳминан қуйидаги миқдорда олинади: 90 %-портландцемент; 9,75 %-оҳак кукуни; 0,25 %-алюмин кукуни (цемент массасига нисбатан). С/Ц нисбати 0,55-0,65 атрофида бўлиши керак. Цемент бўтқасининг қуюқланб қотишининг бошланиши билан водороднинг ажралиб чиқиши бир вақтда тамом бўлиши керак. Қуюқланишни тезлатиш учун сувни 30-50 0С гача иситиш лозим. Шунда бўтқа (қоришма) тузилишида майда газ ғоваклари пайдо бўлади.
Газбетоннинг дастлабки материаллари-цемент, оҳак-қайнатма, майдаланган қум ва сув бетонқориғичда яхшилаб қориштирилади, сўнгра алюмин кукунининг сувли эритмаси солинади ва такрор аралаштирилганидан кейин газбетон қоришмаси қолипларга қуйилади. Қолипларда етилтирилганидан кейин буюм одатда автоклавларда тезлаштирилган усулда қотирилади.
Ячейкали енгил бетонларнинг таркиби қуйидагича ҳисобланади:
1. Бетон қоришмасидаги кремноземли компонентнинг боғлов -чига нисбати С қуйидаги 10.9-жадвалдан қабул қилинади.
2. Қоришманинг берилган оқувчанлигини таъминлайдиган С/Қ (сув-қотиш) нисбати 10.10 жадвалдан аниқланади.

10.9-жадвал


Кремноземли компонентнинг боғловчига нисбати, С

Боғловчилар

Серғовакли бетон қоришмасида кремноземли компонентнинг боғловчига нисбати, С

автоклавда қотирила-диган бетон учун

автоклавда қотирил-майдиган бетон учун

Цементли ва цемент-оҳакли
Оҳакли
Оҳак-белитли
Оҳак-шлакли
Юқори асосли кулли
Шлакишқорли

0,75; 1; 1,25; 1,5;
1,75; 2
3; 3,5; 4; 4,5; 5,5; 6
1; 1,25; 1,5; 2
0,6; 0,8; 1
0,75; 1; 1,25
0,1; 0,15; 0,20

0,75; 1; 1,25

-
-
0,6; 0,8; 1


-
-

10.10-жадвал.


Ячейкали бетон қоришмасининг оқувчанлиги

Ячейкали бет- оннинг берил- ган зичлиги, кг/м3

Қоришманинг ёйилиши диаметри, см

оҳак-цементли, шлак-ишқорли боғловчиларда

оҳакли, оҳак-шла- кли ва белитли боғловчиларда

юқори асосли кулли боғлов- чиларда




Қуйиш технологиясида

300
400
500
600
700
800

500
600


700
800

38
34
30
26
22
18

30
25
23
21
19
17

-
25
23
21
20
18

Титратиш технологиясида

15
13
11
9

-
-
-
-

-
-
-
-

3. Қоришмада ғоваклар ҳосил қилувчи қўшимча миқдори Рғ аниқланади.


4. Синов қоришма учун қуруқ материаллар, қўшимча ва сув миқдори аниқланади.
Ғовак ҳосил қилувчи қўшимча миқдорини ҳисоблаш учун, олдин бетоннинг таҳминий ғоваклиги аниқланади:
Vғов = 1 - (ρ/kс)(Vқҳ - С/Қ) (10.26)
бу ерда ρ - кўп ғовакли бетоннинг қуруқ холдаги зичлиги, кг/м3; kс – материалга бириккан сув миқдорини ҳисобга олувчи коэффициент; Vқх – қуруқ қоришманинг солиштирма ҳажми, м3.
Ғовак ҳосил қилувчи қўшимчанинг (алюмин кукуни ёки кўпик ҳосил қилувчи) битта қоришмага сарфи:

Download 39,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish