1.1. “Тўрақўрғон нефт базаси” масъулияти чекланган жамият тўғрисида
М А Ъ Л У М О Т
“Тўрақўрғон нефт базаси” корхонаси 1932 йилда ахолига керосин ёнилғиси етказиб бериш учун ташкил этилган. Ташкил этилган даврда УзТОГО(Узбекбирляшув) ихтиёрида бўлиб чироқ учун керосин, кейинчалик тракторлар учун керосин сотилган. 1949 йилдан “Узглавнефтеснаб” бошқарувида фаолият кўрсатган. 1974 йилда Наманган вилоятида “Головной нефте база” ташкил этилиб, туманлардаги барча нефт базалар ихтиёрига берилган. 1982 йилда нефт база кирувчи темир йўл излари қурилиб, насосхона биноси ишга туширилган. 1990 йилдан “Тўрақўрғон нефт махсулотлари таъминоти” корхонаси деб юритилган. ”Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ Тўрақўрғон, Мингбулоқ, Косонсой, Наманган туманлари ва Наманган шахридаги истеъмолчиларни нефт махсулотлари билан таъминлайди ҳамда биржа орқали Республика истеъмолчиларига хизмат кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Президнтининг 2017 йил 30 июндаги ПҚ-3107-сонли қарорига асосан ”Тўрақўрғон нефт базаси” унитар корхонаси негизида ”Уйчи нефт базаси” унитар корхонаси бирлаштирилиб, .“Тўрақўрғон нефт базаси” масъулияти чекланган жамият ташкил этилган. Унинг таркибида Уйчи, Учқўрғон, Чуст ва Поп филиаллари мавжуд. ”Тўрақўрғон нефт базаси” масъулияти чекланган жамияти хамда унинг тумандаги филиаллари вилоят ахолиси, халқ ва қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари учун 4 та АЁҚШ, 1 та АГТШ ва 57 та ФЁТШлар хамда 508 та ишчи ходимлар томонидан нефт махсулотлари етказиб беради. Жумладан “Туракургон нефт базаси” МЧЖ Чуст филиали 92 та ишчи ходимлар ва рахбарият бухгалтерия фонд АЗС Мухандис булими хамда ишчи хизматчилар булимларидан иборат.
“Туракургон нефт базаси” МЧЖ Поп филиали 46 та ишчи ходимлар ва рахбарият бухгалтерия фонд АЗС Мухандис булими хамда ишчи хизматчилар булимларидан иборат.
“Туракургон нефт базаси” МЧЖ Уйчи филиали 135 та ишчи ходимлар ва рахбарият бухгалтерия фонд АЗС Мухандис булими хамда ишчи хизматчилар булимларидан иборат.
“Туракургон нефт базаси” МЧЖ Учкургон филиали 90 та ишчи ходимлар ва рахбарият бухгалтерия фонд АЗС Мухандис булими хамда ишчи хизматчилар булимларидан иборат.
“Туракургон нефт базаси” МЧЖ 145 та ишчи ходимлар ва рахбарият бухгалтерия фонд АЗС Мухандис булими хамда ишчи хизматчилар булимларидан иборат.
“Тўрақўрғон нефт базаси” МЧЖ Уйчи филиали
”Уйчи нефт базаси” унитар корхонаси 1996 йилда Уйчи, Янгиқўрғон ва Чортоқ тумани халқ хўжалиги корхоналари, фермер хўжалиги ва ахолига нефт махсулотлари етказиб беришни такомиллаштириш учун ташкил этилган. Хозирга кунда нефт база худуди 2.0 гектарни ташкил этади. Ишловчилар сони 158 киши. Филиалга ўрнатилган 27 дона сиғимларнинг умумий хажми 8175 куб метр.
Do'stlaringiz bilan baham: |