1-МАВЗУ. БЕТОН ТАРКИБИНИ ХИСОБЛАШ ҚОИДАЛАРИ
Бетон-универсал ва узоқ вақтга чидамли материал бўлиб қурилишнинг турли сохаларида фойдаланилади. Ишлаш шароитига қараб бетонинг ташкил этувчилари ва таркиби аниқланади. Бу қоидага риоя этмаслик бетонни олдиндан бузилишига олиб келиши мумкин. Масалан: оддий портландцементли бетонлар денгиз ва чучук сув оқимлари, ўта тузли ер ости сувлари, кимё ва озиқ-овқат саноати корхоналари таъсирига чидамсиздир. Ташқи холатдаги тузлар, кислота ва ишқорлар цемент гидротацияси натижасида хосил бўлган минералларга таъсир этиб, аста секинлик билан цемент тошини бузилишига олиб келади.
Шунинг учун материалларни танлаш ва бетон таркибини лойиҳалаш бетонни конструкцияда ишлаш шароитини хисобга олган холда бажарилиши шарт.
Бетон бир хил бўлмаган конломерат тузилишига эга. Кесилганда йирик ва майда тўлдирувчилар ва уларни боғлаб тирувчи цемент тошини оддий кўз билан кўриш мумкин.
Тўлдирувчиларнинг ўлчами, тури, улар орасидаги нисбатни ва цемент сарфини ўзгартириб қурилиш-техник хоссалари - мустахкамлиги, совуққа чидамлилиги, сув шимувчанлиги, дарз кетишга чидамлилиги ва нархи билан бир биридан фарқ қиладиган турли бетонлар олиш мумкин.
Фойдаланиш шароитига қараб, қурилишнинг техник талабларига жавоб берадиган ва нархи арзон бўлган бетон таркиби оптимал хисобланади. Бетоннинг энг қиммат ташкил этувчиси бу боғловчи, яъни цементдир. Шунинг учун хар доим бетоннинг таркиби цементни энг кам сарф қилишни кўзда тутган холда тузишга харакат қилинади.
Юқоридагилардан келиб чиқадиган хулоса шуки бетон таркибини аниқлаш бетон технологиясидаги энг муҳим операцияларидан биридир.
Бетон таркиби жойланган ва зичланган 1 м3 бетон қоришмасини массаси бўйича ҳамма ташкил этувчиларининг сарфи (мисол учун, 1 м3 бетон қоришмаси таркиби: цемент -280 кг; қум – 675 кг; чақиқ тош – 1300кг; сув – 168 кг) ёки масштаб коэффициенти цемент сарфи қисмларда, яъни 1 Х : Y (цемент : қум : чақиқ тош) билан ифодаланади.
Бетон таркибини лойиҳалаш усули
Зич бетон таркибини танлашда бир нечта усуллар мавжуд бўлиб, кўп холларда В.Г.Скрамтаев таклиф қилган хисоб-тажриба усули бўлган ”абсолют ҳажмлар” усули қўлланилади. Бу усулга биноан 1000 л (1м3) бетон қоришмаси учун цемент, сув, майда ва йирик тўлдиргичлар миқдори аниқланади. Бетоннинг оптимал таркибини аниқлаш кетма-кет уч этапда:
Бетон таркибини дастлабки берилганлар натижаларга асосланиб формулалар, графиклар ва жадваллар ёрдамида лойиҳалаштирилади.
Қоришмалар тайёрлаб бетон таркибига тузатишлар киритилади. Бу холда Ц/С белгисига, майда ва йирик тўлдирувчилар нисбатига керакли мустахкамлик ва енгил жойлашиш талабларига кўра тузатиш киритилади.
Одатда Ц/С нисбати, майда ва йирик тўлдирувчилар нисбати ҳар хил бўлган хажми 10-15 л бўлган бир неча қоришма тайёрланади. Техник талабларга жавоб берадиган энг кам цемент сарф бўладиган бетон таркиби оптимал хисобланади.
3. Ташкил этувчиларнинг хақиқий сарфини ва бетондан фойдаланиш жойини аниқлаш. Бу холда бетон қоришмасининг ҳақиқий хажми ва зичлиги аниқланади. Тажриба қоришмасига зарур бўлган материаллар сарфини билган холда 1м3 бетон таркиби тўлдирдирувчиларнинг табиий нам ва қуруқ холдаги сарфи аниқланиб, материалларнинг ҳақиқий сарфи аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |