5.2.Қўшимча адабиѐтлар.
1. И.П.Битюков и др «Практикум по физиологии с/х животных», Москва, «Агропромиздат» 1990.
2.М.Ф.Орлов «Славар ветеринарных клиническых термиов» Москва 1985 год.
3.«Словарь физиологических терминов», Москва, Наука 1987 год.
4. 5. К.Б.Иномова «Нормал физиологиядан русча-ўзбекча луғат», Тошкент Ибн Сино – 1993.
5.Интернет маълумотлари:
www. Ziyo.net.uz.
email: zooveterinar @mail.ru
email:sea@mail.net.ru
email: veterinary@actavis.ru
email :
zootechniya@mail.ru
www.
zootechniya.ru
email:
fvat@academy.uzsei.net
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР.
Қон суюқ бириктирувчи тўқима, транспорт, ҳимоя, терморегуляция,
корреляция,
физико-химиявий
муҳит,
оқсил,
албумин,
глобулин,
фибриноген, оқсил коеффициенти, ѐғ, углевод, физиологик эритма, қон
реакцияси, буфер системалар, ацедоз, алколоз, эритроцит, гемолиз, лейкоцит,
тромбоцит, гемоглобин, оқсил, карбгемоглобин, карбоксигемоглобин,
метгемоглобин, анокция, гемоцитобласт (ствол ҳужайра), Александр Шмидт,
фагоситоз, антитела, пропердин, Янский, Ландштейнер, нерв ва гуморал
система.
1.Қон суюқ бириктирувчи тўқима бўлиб, организмнинг ички муҳитини
ташкил этади.
Қон организмда ташқи муҳит билан ҳужайраларнинг ўзаро
алоқадорлигини таъминлайди.
Қон ҳосил бўлиши узоқ давом этган эвалюцион маҳсули бўлиб, бир
ҳужайрали ҳайвонларда қон бўлмасдан, уларда моддалар ҳужайра пўсти
орқали кириб, чиқинди моддалар шу пўст орқали ташқарига чиқарилади.
Ҳайвонот дунѐсининг ривожланиши билан ҳайвонлар қон томирларида
сувсимон суюқлик гидролимфа оқиб, таркибида оқсил ва азот моддалари кам
бўлади. Бир мунча юқори тараққий этган ҳайвонларда гемолимфа пайдо
бўлиб таркибида органик ва анорганик моддалар кўп, оқсил ва кислородни
бириктириб ташийдиган пигмент бўлиб, гемолимфага қизғиш ранг беради.
Иссиқ қонли ҳайвонлар қоннинг таркиби мураккаб ва жуда кўп
вазифаларни бажариб, ўзига хос хосса ва хусусиятларга эга. Қоннинг
организмдаги аҳамияти жуда мураккаб бўлиб, улар қуйидагилардир:
а). Транспорт вазифаси-қон кислород, глюкоза, аминокислоталар, ѐғлар
ва ҳаѐт учун зурур бўлган моддаларни организмнинг барча ҳужайра ва
22
тўқималарига етказиб беради, чиқинди моддаларни эса айирув органларига
тошиб беради;
б). Терморегуляция вазифаси организмнинг турли орган ва
тўқималарида моддалар алмашинуви бир хил бўлмагани учун уларда ҳосил
бўладиган ортиқча иссиқликни бошқа органларга, иссиқлик чиқарувчи
органларга-тери, ўпка ва бошқа айирув органларига етказиб, чиқариб,
организм ҳароратини бошқаради.
в). Қон ҳужайра ва тўқималар учун физико-химиявий муҳитдир яъни
қондаги кўрсаткчилар доимий ва маълум чегарада ўзгариб, организм ҳужайра
ва тўқималари қон ва лимфада мавжуд бўлган муҳитда яшаб, бу муҳитни
ўзгариши, ҳужайра ва тўқималарда кечадиган жараѐнларни бузади. Чунки
тўқима ва ҳужайралардаги сув ва электролитлар миқдори ўзгаради.
г). Қон организмда ҳимоя вазифасини бажаради яъни қон таркибидаги
лейкоцитлар ва антителалар ѐт моддаларни емиради, фагоцитоз қилиб,
зарарсизлантиради.
Масалан:
агглютининлар микроорганизмларни бир-бири билан
ѐпиштиради, прециптинлар уларни чўктиради, цитолизинлар қонга тушган
микроорганизмларни парчаласа, антитоксинлар микроорганизмлар ажратган
токсинларни зарарсизлантиради.
Френк 1955 йил қонда янги ҳимоя қилувчи система-пропердин
борлигини аниқлаб, пропердин оқсили магний иони ва тўртта комплемент-
пропердин системасини ташкил этади. Пропердин системаси бир қанча
бактерия ва вирусларни ўлдириб, бу система фаол бўлганида организмнинг
касаллик чақирувчи сабабларга турғинлиги кучли бўлади.
Қондаги лизоцим турли микроорганизмларни парчаласа, қоннинг
ивиши, буфер хусусияти ҳам муҳим аҳамиятга эга. Агар қон таркибига
заҳарли моддалар тушса, суюқликлар ҳисобига уларни заҳарли таъсири
камаяди.
д).Қон организмдаги физиологик ва биокимѐвий жараѐнларни
бошқаради. Яъни ички секреция безлари ажратаѐтган гормонлар, моддалар
алмашинуви натижасида ҳосил бўлган физиологик актив моддаларни
тегишли органларга олиб бориб, бу органлар фаолиятини ўзгартиради.
Қоннинг бу муҳим вазифалари фақатгина қон қон томирлари бўйлаб
узлуксиз ҳаракат қилиб юрганида бажарилади.
Қоннинг миқдори турли хил ҳайвонларда турлича бўлиб, тана
оғирлигига нисбатан умиртқали ҳайвонларда 2-10% ни (отда 9,8%,
қорамолларда 8,0%, қўй эчкиларда 8,1%, чўчқада 4,6% итда 6,4%, товуқда
8,5% одамда 7,0% балиқда 3,0% амфибияда 6,0%) ни ташкил этади.
Организмдаги қоннинг ҳаммаси ҳам қон томирларида узлуксиз ҳаракат
қилиб юрмасдан, балки бир қисми депо органларида (талоқда 16%, жигарда
20% ва терида 10%) сақланиб, қолган қисми организм бўйлаб узлуксиз
ҳаракат қилиб туради. Депо қонларининг организмдаги аҳамияти катта
бўлиб, организм кўп қон йўқотганида, жисмоний иш даврида, атмосфера
ҳавосида кислороднинг порциал босими камайганила, тана ҳарорати
23
кўтарилганида, кучли ҳаяжонланишларда, ҳайвон буғилганида қон рефлектор
йўл билан қон томирларига чиқарилади. Қоннинг депо органларида
сақланиши юракнинг ишини осонлаштириб, юрак бу вақтда ортиқча қоннинг
қон томирлари бўйлаб ҳайдамайди. Қон қон деполарида узоқ вақт сақланиб
қолганида унинг таркибидаги сув тўқималарга сўрилиб, томирларда оқиб
юрган қондан фарқ қилади яъни томирларда оқадиган қонда шаклли
элементларининг сони кўп бўлади.
Одамлар ва ҳайвонлар суюқликларни кўп истеъмол қилганида бу
суюқликлар ҳазм органлари орқали қонга ўтиб, томирларда оқиб юрадиган
қон миқдорини кўпайтиради. Бу эса юрак ишини оғирлаштиради, бундай сув
сираш терлаганда, ич кетганида ѐки қон йўқотганда қон миқдорини
камайишига олиб келади. Томирларда сувнинг миқдори кўпайганда, унинг
тўқималарга, мускулларга ва терига ўтиши тезлашади. Буйрак, ўпка орқали
сувнинг чиқарилиши кучаяди. Қон томирларида сувнинг миқдори камайиб
кетса, сув тўқималардан қон томирларига ўтиб, сувни ташқарига чиқарилиши
камаяди.
Қон организм бўйлаб томирларда айланиб туришига қорамасдан унинг
миқдорини турли хил усуллар ѐрдамида аниқлаш мумкин:
а). Қонга зарарсиз бўѐқ юбориб, кейинчалик шу ҳайвон венасидан қон
олиб, бўѐқнинг суюлиши даражасига қараб қон миқдорини аниқлаш мумкин.
б). Радиактив изотоплар усули ѐрдамида ҳам қон миқдорини аниқлаш
мумкин.
Одам ва ҳайвонлар организми маълум даражада қон йўқотганида
томирдаги суюқлик тезда аслига қайтади. Лекин томирларда оқиб юрган
қоннинг миқдорини бирдан камайиши организм учун жуда хавфли бўлиб қон
босимини камайишига олиб келади.
2.Қон икки қисмдан, қон плазмаси ва шаклли элементлардан иборат.Қон
қизил рангли, шўртак таъмли ва ѐпишқок суюқликдир. Қоннинг
ѐпишқоқлиги, сувнинг ѐпишқоқлигини бирга тенг деб олсак, ундан 3-5 марта
кўп. Қоннинг ѐпишқоқлиги қон таркибидаги эритроцитлар билан оқсилларга
боғлиқдир. Қоннинг 80% ни сув, 20% қуриқ моддалар ташкил этади. Қоннинг
ранги қоннинг кислород билан тўйинишига боғлиқ. Уй ҳайвонларининг
қонининг солиштирма оғирлиги ўртача 1,050-1,060 гача бўлади. И.П.Павлов
текширишлар асосида бош мия ярим шарлар пўстлоғидан келадиган
импулслар таъсирида қон таркибини ўзгариши мумкин эканлигини
аниқлаган.
Қоннинг физико-химиявий хусусиятлари плазманинг физико-химиявий
хусусиятлари
билан
боғлиқ
бўлиб,
қонни
центрафугага
солиб
айлантирганнида қоннинг шаклли элементлари 40-% ни плазмаси эса 60% ни
ташкил қилади. Қон плазмасининг 90-92% ни сув, 8-10-% ни анорганик ва
органик моддалар ташкил этади. Қон плазмасининг ранги сарғимтир ва
тиниқ бўлиб, органик моддалар 7-8%ни ташкил қилади: жумладан
оқсиллардан алббуминлар 2,1-4%, глобулинлар 2-4%, фибриноген 0,4%
бўлади. Албуминларнинг глобулинларга нисбати оқсил коеффициенти
24
дейилиб, чўчқа, қўй, ечки, ит, қуѐн ва одамларда 1 дан юқори бўлиб, от ва
қорамолларда 1 дан камдир. Бу коэффициент ЭЧТ га таъсир этади.
Оқсилларнинг
миқдори
ҳайвонларнинг
ѐшига,
жинсига,
зотига,
организмнинг ҳолатига, йилнинг фаслига боғлиқ ҳолда ўзгаради.
Плазмадаги ферментлар ҳам оқсил моддалар бўлиб, 0,1% га яқиндир.
Плазмада оқсиллардан ташқари азотли органик бирикмалар: полипептидлар,
креатин, сийдик кислотаси, сийдикчил, аммиак ва бошқа бирикмалар бўлиб,
бу моддалар таркибидаги азотга қон зардобининг қолдиқ азоти дейилиб 20-
65 мг% ѐки 0,25-0,35%дир. Қолдиқ азот миқдорига қараб организмдаги
оқсиллар алмашинуви тўғрисида фикр юргизиш мумкин.
Плазмада оксиллардан ташқари 0,1-0,2% ѐг ва ѐг маҳсулотлари бўлиб,
ѐғлар плазмада ѐг кислоталари, нейтрал ѐғлар, фосфатидлар ва холестеринлар
ҳолатида учрайди.
Қон плазмасидаги углеводларнинг миқдори 40-60 мг% бўлиб, бир
турдаги ҳайвон қон плазмасида кам чегарада фарқ қилади. Қондаги глюкоза
миқдори организмнинг ҳаѐтий кўрсаткичи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам
глюкозанинг ўзгаришига организм сезувчан бўлиб, сурункали кўпайса ѐки
камайса у вақтда касаллик келиб чиққанини билдиради. Бу органик
моддалардан ташқари плазмада гормонлар, иммунтаначалар, витаминлар,
ацетон таначалари, пироузум кислоталари бўлади.
Қон плазмасининг таркибида органи моддалардан ташқари анорганик
моддалар ҳам бўлиб НаCл, КCл, CаCл
2
, МгCл
2
, калий ва натрий бифасфат,
натрий ва калсий сулфат хамда бошқа тузлар учраб, бу тузлар плазмада
эриган, диссосиацияланган яъни анион ва катионлар ҳолатида бўлиб, умумий
тузлар миқдори 0,89% бўлиб, доимийдир. Тузлар миқдорининг доимийлиги
организмда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, эритроцитларнинг нормал яшаши
учун осмотик босимни вужудга келтиради. Қон плазмасидаги осмотик
босимни ҳосил қиладиган тузлар аралашмасининг 0,6%ни ош тузи ҳосил
қилиб, 0,9%ли ош тузининг эритмаси
Do'stlaringiz bilan baham: |