Самарқанд қишлоқ ХЎжалик институти ветеринария факултети


Ахлат (гўнг) нинг шаклланиши ва таркиби-



Download 3,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/268
Sana05.01.2023
Hajmi3,13 Mb.
#897834
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   268
Bog'liq
hajvonlar fiziologiyasi

Ахлат (гўнг) нинг шаклланиши ва таркиби-
озиқавий моддаларнинг 
ҳазм системаси тегишли қисмларида сақланиб туриши ва ҳазм системани 
бошдан оѐқ тўла босиб ўтиши, уларнинг таркибига ҳарактерига, хилига 
тайѐрланиш технологиясига боғлиқ бўлиб турли турдаги ҳайвонларда 
турличадир. Жумладан, ейилган озиқа отнинг меъда ва ичагини ўртача 6-12 
соат давомида, йўғон ичакларини еса, уч сутка давомида, ҳазм системасининг 
ҳамма қисмларини бошдан оѐқ 94-100 соат давомида босиб ўтади. Озиқа 
моддалар 
чўчқаларнинг 
ҳазм 
системасни 
24-36 
соат, 
кавш 
қайтарувчиларникини еса 14-16 соатдан 14-20 кунгача босиб ўтади. 
Озиқалар ҳазм системанинг бошдан оѐқ барча қисмларида тегишлича 
ҳазм бўлиб, таркибидаги сув ва бошқа ҳаѐтий муҳим моддаларнинг 
сўрилиши туфайли, йўғон ичакнинг охирги қисмидаги моддалар 15-20 марта 
қуюқлашади, бу ерда асосан чиқиндилар тўпланиб, ахлат (гўнг) шаклланади. 
Шаклланган ахлатнинг таркиби ейилган озиқанинг хилига, таркибига 
ва бошқаларга боғлиқ бўлиб, унда асосан озуқанинг ҳазм бўлмаган, 
ўзлаштирилма-ган 
заррачалари, 
клетчатка, 
20% 
микроорганизмлар, 
шилимшиқ, шиллиқ парда-нинг ҳалок бўлган епителийлари, холестерин, 
минерал моддалар, стеркобилин, копростеринлар бўлади. Чиқарилган 
ахлатнинг миқдори ейилган озиқанинг миқдорига боғлиқ бўлиб, 
гўштхўрларга қараганда ўтхўрларда кўпроқ жумладан сигирларда бир кунда 
40 кггача, қўйларда 3 кг гача, отлар пичан еганда 16-17 кг, сули еганда еса 9-
10 кг атрофида ахлат чиқарилади. 
Ҳосил бўлаѐтган ахлат тўғри ичакнинг охирги қисмида тегишлича 
йиғилгандан сўнг белгили қонуният асосида ташқарига чиқарилади. 
Дефекасия-мураккаб рефлектр жараѐн бўлиб, оқибатда тўғри ичак 
охирида тўпланган ахлат ташқарига чиқарилади. Бу жараѐн қуйидагича 
амалга ошади: тўғри ичакнинг охирги қисмига тўпланаѐтган ахлатнинг 
миқдори тегишли даражага етгандан сўнг, у шу ердаги ресепторларни 
қитиқлаб, қўзғатади, ҳосил бўлган қўзгалиш марказга интилувчи нерв орқали 
орқа миянинг думғаза қисмидаги дефекасия марказига узатилади. Марказ 
қўзғалади. Ҳосил бўлган жавоб реаксияси парасимпатик нерв системанинг 
тегишли толаси орқали тўғри ичакка ва унинг сфинкторларига берилиб, 
сфинкторлар очилиб ахлат ташқарига чиқарилади. Ахлатнинг ташқарига 
чиқарилиши диафрагма, қорин пресс мускулларининг қисқариши, натижада 


130 
қорин ичики босимнинг ошиши, яъни кучаниш туфайли анча енгиллашади. 
Дефекасияни рўѐбга чиқаѐтганида, яъни сфинктерлар очилган пайтда ташқи 
сфинктерни кўтарувчи мускул қисқариб, тўғри ичакнинг ташқарига 
чиқишига қаршилик қилади. Парасимпатик нерв системаси қўзғалган пайтда 
дефексияни рўѐбга чиқарадиган ҳаракатлар кучайгани ҳолда, симпатик нерв 
система қўзғалганда бу ҳаракатлар тормозланади. Дефекасия вақти-вақти 
билан, еҳтиѐжга, яъни заруриятга қараб юзага чиқадиган жараѐндир. Чунки 
еҳтиѐж туғилмаган пайтда тўғри ичакнинг охиридаги иккала сфинктер ҳам 
ѐпиқ бўлади ва ахлатнинг ташқарига чиқмаслигини таъминлайди. Бу 
сфинктерлар фақат тегишлди равишда уларга йўналган парасимпатик нерв 
толалари қўзалган-дагина очилади. Дефекасия жараѐнининг организм 
ихтиѐрига боғлиқлиги, унинг бош мия катта ярим шарлар пўстлоғи 
томонидан бошқарилишидан дарак беради. Демак, бу жараѐннинг рўѐбга 
чиқишига ѐки вақтинча тормозланиб туришига нисбатан шартли рефлекслар 
ҳосил қилса бўлади. Қишлоқ хўжалик ҳайвонларида дефекасия ѐтганида, тик 
турганида ѐки ҳаракатда бўлган пайтларида содир бўлиши мумкин. Отларда 
бир суткада 5-12 марта, кавш қайтарувчиларда 10-20 марта дефекасия содир 
бўлиб туради. 

Download 3,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish