125
пасайтиради, оқибатда ичакнинг сиғими кенгаяди. Шу тариқа, ичак
тонусининг марказий нерв система томнидан бошқарилаѐтганлиги сабабли,
унинг сиғими ичидаги химуснинг миқдорига қараб мукаммал равишда
ўзгаради. Тонуси билан биргаликда ичакда кузатиладиган ҳаракат
жараѐнлари ҳам марказий нера система томонидан идора қилади. Жумладан,
адашган нерв қўзғалганда ичакнинг ҳаракатлари анча жадаллашади,
симпатик нерв қўзғалганда еса ичак ҳаракатлари секинлашиб, пайсаллашиб
қолади. Бироқ, ичакнинг девори марказий нерв системадан импулслар
келмаган пайтда ҳам мустақил (автоматик) равишда қисқариб ҳаракат қила
олиш қобилиятига ега. Бу вақтда ичакнинг ҳаракати унинг деворидаги нерв
(Ауербах) тузилмаларининг ва мускулли елементларнинг қўзғалиши туфайли
рўѐбга чиқади. Ичакнинг ҳаракати шартли рефлектор йўл билан ҳам
бошқарилади. Бош мия ярим шарлар пўстлоғининг ичак ҳаракатларини
бошқарилиши К.М.Биков лабораториясида аниқланган. Жумладан, у ерда
даво мақсадида ичагига фистула қўйилган одамларнинг овқатланишга
тайѐрланиши, улар билан овқат тўғрисида суҳбат қилиш, ичак
моторикасининг анча жонланишига сабаб бўлганлиги кузатилган. Хилма-хил
физиқ, кимѐвий, механик ва емосионал таъсирлар нерв система орқали ичак
ҳаракатини ўзгаришига сабабчи бўлади.
Жумладан, ҳайвонннг ҳуркиши, оғриқ, шунингдек симпатик нерв
системани қўзғатадиган бошқа таъсирлар ичак моторикасини сусайтирган
ҳолда, кучли емосионла ҳолатларда ичак ҳаракатлари анча жонланади. Ичак
ҳаракатларига ҳар хил гуморал факторлар ҳам таъсир қилади. Ичак
ҳаракатлари полипептидлар, турли екстрактив моддалар, кислота, туз ва
ишқорларнинг еритмалари ҳамда холин, ентерокринин ва серотонин каби
биологик актив моддалар таъсирида кучаяди. Қайд қилинган гуморал
факторларнинг айримлари ўз таъсирини нерв системага тегишли равишда
таъсир қилиши туфайли намоѐн қилса, айримлари еса, ичак ҳаракатига
таъсир қиладиган биологик актив моддаларнинг ҳосил бўлишини
тезлаштириш туфайли намоѐн қилади. Булардан ташқари ичакларнинг
ҳаракат фаолияти вегетатив нерв система толалари қўзғалганда уларнинг
учларидан ажраладиган моддалар-симпатин ва асетилхолин, шунингдек,
гистамин ва вилликинин моддаларининг таъсирида ҳам бошқарилади.
Асетилхонин ва гистамин ичак ҳаракатларини тезлаштирган ҳолда, симпатин
сусайтиради, вилликинин еса, ворсинкалар ҳаракатини жонлантиради. Демак
ичакларнинг ҳаракат фаолияти ҳам организмдаги бошқа жараѐнлар сингари
нейрогуморал йўд билан мукаммал равишда бошқарилиб, организмнинг
еҳтиѐжига мослаштирилиб турилади.
Do'stlaringiz bilan baham: