С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби



Download 2,63 Mb.
bet91/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

Маблағларни ўтказиб берилиши ҳам ўтган йилнинг декабр ойи 2-мемориал ордерида Дебет 159 ва кредит 232 бухгалтерия проводкаси билан акс эттирилиши лозим.
Ҳудди шунингдек, молия йилига қўшимча вақт мобайнида тежалган бюджет маблағларини бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилиши ҳам ўтган йилнинг молиявий ҳисоботларида акс эттирилади.
Шартли мисол. Бюджет ташкилоти томонидан 2011 йилнинг 10 январ куни тегишли молия органининг хулосасига асосан тежалган

    1. минг сўм бюджет маблағи бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси ҳисобварағига ўтказилди. Ушбу ҳолатда бюджет ташкилоти томонидан мазкур операциялар ўтган йилнинг декабр ойи 2-мемориал ордерида Дебет 112 ва Кредит 232 бухгалтерия проводкаси билан расмийлаштирилади.

Мазкур операция ўтган йилнинг 4-чораги учун тузилган харажатлар сметаси ижроси тўғрисидаги ҳисоботда (2-шакл) касса харажати сифатида акс эттирилиши лозим. Шунингдек, ўтган йилнинг 4-чораги учун тузилган бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботда 2010 йил учун тушум сифатида акс эттирилади.
Бюджет ташкилотлари томонидан молия йилига қўшимча вақт мобайнида (йилнинг январ ойида) амалга оширилган операциялар тегишлича ўтган молия йили учун амалга оширилган операциялар (ўтган йилнинг кредиторлик қарзларини тўлаш ва бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига тежалган маблағларни ўтказиш) ва жорий молия йилининг операцияларига алоҳида ажратилган ҳолда юритилиши лозим.
Бюджет ташкилотларида жорий молия йилини якунлаш молия йилига қўшимча вақт мобайнида амалга оширилган юқорида келтирилган операциялардан ташқари, инвентаризация ўтказиш ва инвентаризация натижаларини ҳисобда акс эттириш ишлари амалга оширилиши лозим.
Бюджет ташкилотлари томонидан инвентаризация ишларини ташкил қилиш, уни ўтказиш ва натижаларини ҳисобда акс эттиришда қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиниши лозим:
Ўзбекистон Республикасининг 19-сон Бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти “Инвентарлашни ташкил этиш ва ўтказиш” (Ўзбекистон
Республикаси Адлия вазирлигида 2 ноябр 1999 йил 833-сон билан рўйхатга олинган);
Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 6 апрел 2004 йил 1334- сон билан рўйхатга олинган);
Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 22 декабр 2010 йил
2169-сон билан рўйхатга олинган) ва бошқалар.
Бундан ташқари ҳисобот йилининг охирида ҳамма ҳисобдор шахслар, турли дебитор ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар якунланган бўлиши лозим. Ҳисобдор шахсларга берилган аванслар бўйича ҳисоботлар тўлиқ топширилиши таъминланиши, шунингдек фойдаланилмаган аванс қолдиқлари қайтарилиши лозим.
Дебиторлик қарзлар (аванс тариқасида ўтказилган маблағлар бундан мустасно) йил охирига қадар тўлиқ қайтарилиши, кредиторлик қарзлар эса харажатлар сметасида кўзда тутилган маблағлар доирасида тўланиши керак. Дебитор ва кредиторлар билан мавжуд қарздорликлар йил охирига қадар тўлиқ ундирилиши (тўланиши) таъминланмаса, белгиланган тартибда таққослаш далолатномаси тузиш орқали ўзаро тасдиқланиши лозим.
Шундан сўнг тегишли субсчётлар ёпилади ва маблағларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида ҳолда молиявий натижалар шакллантирилади. Мазкур операциялар дастлаб ҳисоб регистрларида, кейин эса, мазкур ҳисоб регистрлари асосида йиллик молиявий ҳисобот шаклларида акс эттирилади.
Йил охиридаги ушбу якуний проводкалар тегишли таҳлилий ҳисоб- китоб жадваллари, бухгалтерия маълумотномалари ва тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга 274-шаклдаги алоҳида мемориал ордер билан расмийлаштирилади. Бюджет ташкилотларида молия йилини якунлаш ва йиллик молиявий ҳисоботларни шакллантириш билан боғлиқ юқорида келтирилган операцияларни тизимлаштирилган ҳолда схематик кўринишини қуйидагича келтиришимиз мумкин (5.1.1-расм):
Бухгалтерия ҳисоботларини тузишда қуйидаги шартлар тўлиқ сақланиши лозим:
а) ҳисобот давридаги барча операциялар ҳамда пул маблағлари, асосий воситалар, моддий бойликларнинг инвентаризация қилиниши ва ҳисоб-китоблар натижаларининг тўлиқ акс эттирилиши;
б) таҳлилий ҳисоб маълумотларининг ҳисобот даврининг биринчи санасига синтетик ҳисоб юритиш ҳисобварақлари бўйича айланмалар ва қолдиқларга бир хил бўлиши, шунингдек бухгалтерия ҳисоботлари маълумотларининг синтетик ва таҳлилий ҳисоб маълумотларига мослиги;
в) бухгалтерия ҳисоботларидаги тегишли ёзувларни қайд этиш учун белгиланган тартибда расмийлаштирилган бирламчи ҳужжатларнинг асос бўлиб хизмат қилиши.
Ушбу асосий шартларга риоя қилинмаган ҳолда бухгалтерия ҳисоботлари нотўғри тузилган деб ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланадиган ташкилотларнинг ойлик, чораклик ва йиллик бухгалтерия ҳисоботларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда тақдим қилиш бўйича Қоидаларнинг 37-банди
5.1.1-расм. Бюджет ташкилотларида молия йилини якунлаш ва ҳисоботларни шакллантириш билан боғлиқ операцияларни
схематик кўриниши





Йиллик ҳисобот шаклларини тузиш










Баланс (1-шакл)
Харажатлар сметасининг ижроси ҳақида ҳисобот (2-шакл)
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бўйича пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот

Бошқа бюджетдан ташқари маблағлар ҳаракати бўйича ҳисобот


Жорий йилнинг молиявий натижалари тўғрисида
ҳисобот


Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish