С. У. Меҳмонов, Д. Й. Убайдуллаев бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби



Download 2,63 Mb.
bet92/135
Sana19.04.2022
Hajmi2,63 Mb.
#562532
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   135
Bog'liq
бюджет таш.бух-конвертирован (2)

Такрорлаш учун саволлар

      1. Бюджет ташкилотларида молия йилига қўшимча даврда амалга оширилган муомалалар қандай акс эттирилади?

      2. Молия йилини якунлаш тартибини айтиб беринг?

      3. Молия йили охирида инвентаризация натижалари қандай акс эттирилади?

      4. Бюджет маблағлари бўйича иқтисод қилиб қолинган маблағлар ҳисобдан чиқарилиши тартибини айтинг?

    1. Бюджет ташкилотларида молиявий натижаларни аниқлашнинг мақсади ва моҳияти

Бюджет ташкилотларида молиявий натижалар деганда ташкилотнинг барча даромадлари (тушумлари, бюджет маблағлари бўйича ғазначилик орқали амалга оширган касса харажатлари) (бундан кейинги ўринларда даромадлар деб юритилади) ва ҳисобланган барча хақиқий харажатларининг (бундан кейинги ўринларда харажатлар деб юритилади) ўзаро солиштирилиши (айрилиши) натижасида келиб чиқадиган активнинг соф қиймати тушунилади.
Ёки бошқача қилиб айтганда, бюджет ташкилотларининг молиявий натижаси бу ташкилотнинг барча активлари (номолиявий активлари, молиявий активлари ва дебиторлари)дан унинг мажбуриятларини (кредиторлик қарзларини) айирмаси натижасида ҳосил бўладиган активнинг соф қиймати деб тушуниш мумкин.






Юқоридагилардан келиб чиқадики, бюджет ташкилотларининг даромадлари бу активнинг соф қийматини (молиявий натижани) ошишига сабаб бўлувчи ташкилот активларини ошиши ёки унинг мажбуриятларини камайишидир.


Бюджет ташкилотларига ҳомийлик маблағларини келиб тушиши натижасида унинг активлари (молиявий активлари) ошади, яъни мазкур операция бухгалтерия ҳисобида Дебет 112 ва Кредит 262 проводка билан расмийлаштирилади. Мазкур операция натижасида ташкилотнинг молиявий активлари (пул маблағлари) ошди. Демак бу операция ҳисобда даромад (кредит 262) сифатида акс эттирилиши лозим.
Ташкилотнинг мажбуриятларини камайиши кўринишидаги даромадларига мисол келтирадиган бўлсак, унинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига юзага келган депонент қилинган қарзининг талаб қилиш муддати тугаши муносабати билан ташкилот даромадларига ҳисобланишини айтиш мумкин. Жумладан, амалдаги қонунчиликка мувофиқ бюджет ташкилотларида талаб қилиш муддати тугаган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига юзага келган депонент қилинган иш хақи ёки бошқа тўловлар бўйича қарзлар бюджет ташкилотининг бюджетдан ташқари даромадлари сифатида акс эттирилиши лозим.
Мазкур операциялар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади, яъин бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига юзага келган депонент қилинган қарзларни ҳисобдан чиқарилиши Дебет 177 ва Кредит 262 (агарда мазкур қарздорлик бюджет ташкилотининг
ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан юзага келган бўлса). Мазкур операция натижасида ташкилотнинг мажбуриятлари камайди. Демак бу операция ҳисобда даромад (кредит 262) сифатида акс эттирилиши лозим.
Бюджет ташкилотларининг харажатлари бу активнинг соф қийматини (молиявий натижани) камайишига сабаб бўлувчи ташкилот активларининг камайиши ёки унинг мажбуриятларини ошишидир.
Масалан, бюджет ташкилотининг асосий воситаларига эскириш ҳисоблаш натижасида ташкилотнинг номолиявий активлари (асосий воситалари)нинг қолдиқ қиймати камаяди. Мазкур операция бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади, яъни Дебет 231, 241, 251, 261 ёки 271 (асосий воситани сотиб олиниш манбасидан келиб чиққан ҳолда) ва Кредит 020-029 субсчётларнинг тегишлиси. Мазкур операция натижасида ташкилотнинг номолиявий активлари (асосий воситаларинги қолдиқ қиймати) камайди. Демак бу операция ҳисобда харажат (дебет 231, 241, 251, 261 ёки 271 субсчётларнинг тегишлиси) сифатида акс эттирилиши лозим.
Ёки мажбуриятларни ошиши кўринишидаги ташкилот харажатларига мисол бу бюджет ташкилоти томонидан иш хақини ҳисобланиши. Мазкур операция бухгалерия ҳисобида қуйидагича акс эттирилади.
Масалан, бюджет ташкилоти бюджет маблағлари ҳисобидан ходимларига иш хақи ҳисоблади, яъни Дебет 231 ва Кредит 173. мазкур операция натижасида бюджет ташкилотининг ходимлардан бўлган иш хақи бўйича мажбурияти ошди. Демак бу операция ҳисобда харажат сифатида (дебет 231) акс эттирилиши лозим.
Бюджет ташкилотининг молиявий натижаси унинг барча даромадларининг турлари бўйича алоҳида ҳолда аниқланади, яъни:
бюджет маблағлари бўйича;
тўловларни маҳсус турларига доир ҳисоблашувлар бўйича;
таълим муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт маблағлари бўйича;
бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари бўйича;
бюджет ташкилотининг бошқа даромадлар бўйича.

Мазкур даромадлар турлари бўйича ҳар бирининг алоҳида ҳолда даромадлари (тушумлари ёки бюджет маблағлари бўйича ғазначилик орқали амалга оширилган касса харажатлари) ва ушбу даромадлар ҳисобидан амалга оширилган хақиқий харажатлари айрилади ва мазкур даромад тури бўйича молиявий натижа аниқланади. Агарда даромадлар амалга оширилган касса харажатларидан кўп бўлса, ижобий молиявий натижа ҳосил бўлади (яъни, молиявий натижаларни ҳисобга олувчи субсчётларнинг кредит томонида қолдиқ қолади).
Агарда даромадлар амалга оширилган касса харажатларидан кам бўлса, салбий молиявий натижа ҳосил бўлади (яъни, молиявий натижаларни ҳисобга олувчи субсчётларнинг дебет томонида қолдиқ қолади).
Юқоридаги даромадлар турлари бўйича бюджет ташкилотининг молиявий натижалари 2 та босқичга бўлинган ҳолда аниқланади.
Яъни, 1-босқичда бюджет ташкилотининг фақатгина молия йили мобайнидаги (1-январдан 31 декабргача, бюджет маблағлари бўйича эса, молия йилига қўшимча вақт мобайнидаги давр ҳам киради) барча даромадлари ва мазкур даврдаги (1-январдан 31 декбаргача) амалга
оширилган хақиқий харажатларини солиштириш натижасида аниқланади.
2-босқичда эса, мазкур аниқланган молиявий натижа бюджет ташкилотининг ўтган йиллар мобайнидаги молиявий натижасига қўшилади. Бунинг натижасида бюджет ташкилотининг жорий даврга якуний молиявий натижаси аниқланади.


Бюджет ташкилотларида молиявий натижалар


Download 2,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish