4.4.2-расм. Иш ҳақи ҳисобини хужжатлаштиришнинг схематик
кўриниши.
Таълим муассасаларида талабалар билан стипендия тўловлари бўйича ҳисоблашувлар амалга оширилади. Стипендия тўловлари бўйича ҳисоблашувлар “Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома”(ЎзР Олий ва ўрта
маҳсус таълим вазирлиги ва ЎзР Молия вазирлигининг 2004 йил 2 мартдаги 2 П, 43-сон қарорлари билан тасдиқланган) га асосан амалга оширилади.
Стипендия чуқур касбий билимларни эгаллаш ва давоматни оширишда талабаларни рағбатлантириш, мутахассисларни тайёрлаш сифатини янада ошириш учун зарур шароитлар барпо этиш мақсадида тўланади.
Cтипендияларни ҳисоблаб ёзиш ва тўлаш ҳисоб-китоб тўлов қайдномаларида ойига бир марта буйруқлар асосида амалга оширилади.
Булардан ташқари талабалар билан ўқитишнинг тўлов контракт шакли бўйича талабалар, жисмоний ва юридик шахслар билан ҳисоблашувларни амалга оширади.
Бухгалтерия ҳисобида ходимлар ва стипендиатлар билан ҳисоб-китоблар
17 “Ходимлар ва стипендиатлар билан ҳисоб-китоблар” счёти қуйидаги субсчётларда юритилади:
“Камомадларга доир ҳисоб-китоблар”;
“Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар”; 172 “Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар”;
173 “Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар”; 174 “Стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар”;
“Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар”;
“Ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақ бўйича ҳисоб- китоблар”;
“Депонентланган тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар”;
179 “Ҳодимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар”.
Бюджет ташкилоти ишчи счётлар режасини тасдиқлаётганда 17 “Ходимлар ва стипендиатлар билан ҳисоб-китоблар” счётининг тегишли субсчётларини маблағлар манбаалари бўйича алоҳида шакллантириб олиши мумкин. Масалан 171/1 “Ходимлар билан ижтимоий нафақалар
бўйича ҳисоб-китоблар” (бюджет маблағи ҳисобидан)”, 171/2 “Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар” (ривожлантириш жамғармаси маблағи ҳисобидан)” ва ҳоказо
170 “Камодмадларга доир ҳисоб-китоблар” субсчётида камомадлар, талон-торож қилинган пул маблағлари ва моддий қимматликлар қиймати, шунингдек, айбдор шахслар ҳисобига ёзилган ва ўрнатилган тартибда ундириб олиниши лозим бўлган моддий қимматликлар қиймати ва қонунчиликда белгиланган бошқа ҳоллар ҳисоби олиб борилади. Бу субсчётнинг дебет томонига аниқланган камомадлар, талон-тарожлар, нобудгарчиликлар ва шу кабилар, айбдор шахснинг ҳисобига олиб борилиши, кредит томонида етказилган зарарни қоплаш учун ташкилотга кирим қилинган суммалар ёзилади.
Камодмадларга доир ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Кассадаги аниқланган камомадлар, талон- тарожлар, ва шу кабилар, айбдор шахснинг
ҳисобига олиб борилиши
|
170
|
120
|
Инвентаризация далолатномаси
|
2
|
Айбдор шахснинг ҳисобига олиб борилган кассадаги аниқланган камомадлар, талон-
тарожлар, ва шу кабилар ундирилганда
|
120
|
170
|
Касса кирим ордери
|
Бу субсчётнинг аналитик ҳисоби 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да ҳар бир айбдор шахс бўйича уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қарзнинг вужудга келган санаси ҳамда камомад суммаси кўрсатилган ҳолда, шунингдек бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларга ажратилган ҳолда юритилади.
171 “Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб- китоблар” субсчётида ташкилотларнинг ходимлари билан ижтимоий суғурта тўловлари бўйича олиб борадиган ҳисоб-китоблари юритилади. Ижтимоий суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар қонунчиликка асосан тартибга солинади. Бу субсчётнинг кредит томонида ҳисобланган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари, Пенсия жамғармаси орқали тўланадиган ташкилотнинг ходимларига ҳисобланган ижтимоий суғурта тўловлари ҳисобланиши акс эттирилади, дебет томонида ҳисобланган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик
нафақалари, Пенсия жамғармаси орқали тўланадиган ташкилотнинг ходимларига ҳисобланган ижтимоий суғурта тўловларини тўлаб берилиши акс эттирилади.
Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкилотнинг ходимларига ҳисобланган ижтимоий суғурта тўловлари
|
163
|
171
|
Сўровнома, бухгалтерия маълумотнома
си
|
2
|
Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик ҳамда
ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақаларни ҳисобланиши
|
231,241,2
51,261,27
1
|
171
|
бухгалтерия маълумотнома си
|
3
|
Ҳисобланган вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларидан даромад солиғи ушланганда
|
171
|
160
|
бухгалтерия
маълумотнома си
|
4
|
Ташкилотнинг ходимларига ҳисобланган ижтимоий суғурта тўловлари, касаллик
нафақалари кассадан тўлаб берилганда
|
171
|
120
|
Касса чиқим ордери
|
Аналитик ҳисоб ҳар бир ижтимоий суғурта тўловларини олувчилар ва ижтимоий суғурта тўловларининг турлари бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
“Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар” субсчётида ҳисобдор шахслар билан уларга нақд пул тўламасдан ҳисоб-китоб қилиш имкони бўлмайдиган харажатларга тўлаш учун бериладиган аванслар бўйича олиб бориладиган ҳисоб-китоблар ҳисоби олиб борилади. Ҳисоби бериладиган аванслар фақат мазкур ташкилотда ишлайдиган шахсларгагина берилади. Бу субсчётнинг дебет томонида ҳисобини бериш шарти билан берилган маблағлар, кредит томонида бу маблағларни ҳисобдан чиқарилиши ёки ҳисобдор шаҳс томонидан
амалга оширилган харажатлар (ҳисоботига кўра) акс эттирилади
Ҳисобдор шахслар билан ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Хисобини бериш шарти билан ходимларга ҳизмат сафари учун миллий валютада пул
маблағи кассадан берилганда
|
172
|
120
|
Касса чиқим ордери
|
2
|
Хисобини бериш шарти билан ходимларга ҳизмат сафари учун миллий валютада пул
маблағи сарфланганда
|
231,241,251,
261,271
|
172
|
Аванс ҳисоботи
|
3
|
Хисобини бериш шарти билан ходимларга ҳизмат сафари учун берилган маблағни ортиқча қисми ўз вақтида қайтарилмаганда ходимни иш ҳақи
ҳисобига ушлаб қолинганда
|
173
|
172
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
Ҳисобдор шахслар билан қилинадиган ҳисоб-китобларнинг аналитик ҳисоби 386-сон шаклдаги ҳисобдор шахслар билан ҳисоб- китоблар бўйича жамланма қайдномада (8-мемориал ордерда) юритилади. Ҳисобдор шахсларнинг сони унчалик кўп бўлмаган ташкилотларда аналитик ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтари (карточкаси)да олиб борилиши мумкин. Бунда, аналитик ҳисоб бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
“Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётида ташкилотнинг ходимлари билан иш хақининг барча турлари, мукофотлар ва бошқа меҳнатга хақ тўлаш билан боғлиқ бўлган ҳисоб- китоблар ҳисобга олинади.
Бу субсчётнинг кредит томонида ҳисобланган иш ҳақи суммаси, дебет томонида иш ҳақини тўлаб берилиши, иш ҳақига нисбатан ушланмалар акс эттирилади.
Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Ходимларга меҳнат ҳақи ҳисобланганда
|
231,241,251
,261,271
|
173
|
421-сон шаклдаги фойдаланилган иш вақти ҳисоби ва иш хақи ҳисоблаш
табели
|
2
|
Ходимларга ҳисобланган иш ҳақидан ушланмалар амалга оширилганда:
а) даромад солиғи
|
173
|
160
|
Бухгалтерия
маълумотнома- си
|
|
б) Пенсия жамғармасига бадал
|
173
|
163
|
Бухгалтерия
маълумотнома- си
|
|
в)Ходимлар иш ҳақидан белгиланган тартибда шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи
бадаллари
|
160
|
162
|
Бухгалтерия маълумотномас и
|
|
г) Касаба уюшмаси бадали
|
173
|
176
|
Бухгалтерия
маълумотномас и
|
3
|
Иш хақи кассадан тарқатилганда
|
173
|
120
|
Касса чиқим
ордери
|
4
|
Иш ҳақи пластик карточкаларга ўтказиб берилганда
|
173
|
232, 11 –
счётнинг тегишли субсчётлар
и
|
Шаҳсий ҳисобварақлар дан кўчирма
|
Аналитик ҳисоб ташкилотнинг ҳар бир ходими бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
“Стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар” субсчётида олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг студентлари, стажёр- тадқиқотчи-изланувчилар ҳамда курс тингловчилари ва бошқалар билан
стипендиялар бўйича олиб бориладиган ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади. Бу субсчётнинг кредит томонида ҳисобланган стипендия тўловлари, дебет томонида стипендия тўловларини амалга оширилиши акс эттирилади.
Стипендия олувчилар билан ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Талабаларга, стажёр-тадқиқотчи
изланувчиларга стипендия ҳисобланганда
|
231, 251
|
174
|
Ҳисоб тўлов
қайдномаси
|
2
|
Талабаларга стажёр-тадқиқотчи изланувчиларга ҳисобланган стипендия
кассадан тарқатилганда
|
174
|
120
|
Касса чиқим ордери
|
Аналитик ҳисоб ўқув муассасасининг ҳар бир стипендия олувчиси бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
“Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар” субсчётида таълим муассасаларида талабалар билан тўлов-контракт маблағлари бўйича ва ўқув жараёнида юзага келадиган бошқа ҳисоб-китоблар олиб борилади. Бу субсчётнинг дебет томонида тўлов-контракт маблағларини ҳисобланиши, кредит томонида тўлов-контракт шаклидан тушган тушумлар суммаси акс эттирилади.
Талабалар билан бошқа ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Ўқитишнинг тўлов контракт шакли бўйича
тўловларни ҳисобланиши
|
175
|
252
|
Юк хати
|
2
|
Ўқитишнинг тўлов контракт шакли бўйича тўловларни келиб тушиши
|
111
|
175
|
Шаҳсий
ҳисобварақ- дан кўчирма
|
Аналитик ҳисоб хар бир талаба бўйича алоҳида ҳолда ташкил қилинади.
“Ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақ бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётида иш ҳақидан ушланган касаба уюшма аъзолик бадаллари (касаба уюшма ташкилотлари билан накд пулсиз ҳисоб-китоб тизими жорий этилган ҳолларда), шунингдек, иш ҳақи,
стипендиялар ва бошқа тўловлардан ижро варақалари ва бошқа ҳужжатлар бўйича ушлаб қолинган суммалар ҳисобга олинади. Бу субсчётни кредит томонида касаба уюшмасига ҳисобланган аъзолик бадаллари, ижро варақасига асосан ушланмалар суммаси акс эттирилади, дебет томонида ҳисобланган бадаллар ва ушланмаларни ўтказиб берилиши акс эттирилади.
Ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган ҳақ бўйича ҳисоб- китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Ходимларни иш ҳақидан ижро варақаларига асосан алимент тўловлари ушланмалари амалга оширилганда
|
173
|
176
|
Бухгалтерия маълумотнома си, ижро
варақалари
|
2
|
Ходимларни иш ҳақидан ижро варақаларига асосан ушланган алимент тўловлари тўлаб берилганда
|
176
|
232, 11 –
счётнинг тегишли субсчётла
ри
|
Шаҳсий ҳисобварақлар дан кўчирма
|
Ходимлар билан турли ушланмаларнинг аналитик ҳисоби хар бир ходим бўйича алоҳида ҳолда 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб- китоблар дафтарида (карточкасида) олиб борилади.
“Депонентланган тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётида белгиланган муддат ичида олинмаган иш ҳақи, стипендиялар ва бошқа тўловларга доир суммалар ҳисоби юритилади. Бу субсчётнинг кредит томонида депонентга ўтказилган иш ҳақи стипендиялар акс эттирилади, дебет томонида депонентга ўтказилган иш ҳақи стипендияларни тўлаб берилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши акс
эттирилади.
Депонентланган тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Ходимларни вақтида олинмаган иш ҳақиси, касаллик нафақалари, талабалар стипендиялари депонентга ўтказилганда
|
171,173,174
|
177
|
Бухгалтерия маълумотно- маси, тўлов
қайдномалари
|
2
|
Депонентга ўтказилган ходимларни вақтида олинмаган иш ҳақиси, касаллик нафақалари, талабалар стипендиялари
кассадан тўлаб берилганда
|
177
|
120
|
Касса чиқим ордери
|
3
|
Даъво муддати ўтиб кетган ва тегишли бюджет даромадига ўтказилиши лозим бўлган бюджет маблағлари бўйича юзага
келган депонент қарзлар суммаси
|
177
|
160
|
Бухгалтерия маълумотнома- си
|
4
|
Даъво қилиш муддати тугаган бюджетдан ташқари маблағлар бўйича юзага келган депонент қарзлар тегишли бюджетдан ташқари маблағларнинг
даромадларида акс эттирилганда
|
177
|
242,252,2
62,272
|
Бухгалтерия маълумотнома- си
|
Иш ҳақи ва стипендиялар бўйича депонентга ўтказилган суммаларнинг ҳисоби 441-сон шаклдаги депонент қилинган иш хақи ва стипендияларнинг аналитик ҳисоби бўйича дафтарда юритилади.
179 “Ходимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар” субсчётида ходимлар билан қонунчиликка мувофиқ бошқа турли масалалар бўйича юзага келган ҳисоб-китоблар, шунингдек, ходимларнинг иш ҳақидан уларнинг савдо ташкилотларидан кредитга олган моллари учун берган топшириқ – мажбуриятлари бўйича ушлаб қолинган суммалар, омонат кассаларга нақд пулсиз шахсий жамғармага ўтказиш ҳақидаги ёзма аризалари асосида ушланган суммалар, ижтимоий суғурта ташкилотлари билан тузган ихтиёрий суғурта шартномалари бўйича суғурта тўловларини тўлаш ҳақидаги топшириқномаларига асосан уларнинг маошларидан ушланган суммалар, ходимларнинг банклардан олган ссудаларига доир операциялар ва бошқалар ҳисобга олинади. Бу субсчётнинг кредит томонида ходимлар билан қонунчиликка мувофиқ бошқа турли масалалар бўйича юзага келган ҳисоб-китоблар бўйича ҳисобланган суммалар, дебет томонида ушбк суммаларни ўтказиб берилиши акс эттирилади.
Ходимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
|
Ходимларнинг иш ҳақидан уларнинг савдо
|
|
|
Бухгалтерия
|
1
|
ташкилотларидан кредитга олган моллари
учун берган топшириқ – мажбуриятлари
|
173
|
179
|
маълумотно-
маси,
|
|
бўйича ушлаб қолинган суммалар
|
|
|
аризалар
|
2
|
Ходимларнинг иш ҳақидан уларнинг савдо ташкилотларидан кредитга олган моллари учун берган топшириқ – мажбуриятлари бўйича ушлаб қолинган суммаларни ўтказиб берилиши
|
179
|
232, 11 –
счётнинг тегишли субсчётла
ри
|
Шаҳсий ҳисобварақла рдан кўчирма
|
Ходимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар бўйича аналитик ҳисоби 292- сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) ҳар бир ходим бўйича алоҳида ҳолда олиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |