Такрорлаш учун саволлар
Мол етказиб берувчилар ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар ҳисобини ташкил этиш тартибини тушунтириб беринг?
Харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар ҳисобини хужжатлаштириш ва бухгалтерия ёзувларида акс эттириш тартибини айтиб беринг?
Суғурта тўловлари бўйича ҳисоблашувлар ҳисобини тушунтириб беринг?
Тўловларнинг махсус турларига доир ҳисоб-китоблар ҳисобини ташкил этишни тушунтириб беринг?
Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоблашувлар ҳисоби
Бюджет ташкилотлари томонидан қонунчиликка мувофиқ бюджет билан, шунингдек бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратмаларга доир, жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бўйича ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар олиб борилади.
Давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларга Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, Таълим ҳамда тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва бошқа
жамғармалар киради.
Бюджет билан солиқлар бўйича ҳисоблашувларни амалга оширади. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ 2015 йил 1 январгача бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари давлат бюджетига ундириладиган солиқлар ва йиғимларнинг барча турларидан озод қилиниши, бўшаб қолган маблағлар моддий-техника ва ижтимоий базани мустаҳкамлашга, шунингдек уларнинг ҳодимларини моддий рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилиши белгиланган. Шунинг учун бюджет ташкилотларида солиқлар бўйича фақат ходимларни иш ҳақидан қонунчиликда белгиланган миқдорда даромад солиғи ушланмалари амалга ошрилади ва бюджетга ўтказиб берилади. Лекин бухгалтерия ҳисобида солиқлар бўйича имтиёзлар ҳисоби алоҳида акс эттирилади. Мажбурий ажратмалар бўйича ягона ижтимоий тўлов қонунчиликда белгиланган тартибда ҳисобланиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказиб берилади. Ходимларни иш ҳақига нисбатан белгиланган тартибда шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари. Ҳалқ банки бўлимларида очилган шахсий ҳисобварақларга ўтказилиб
борилади. Бундан ташқари ходимларнинг иш ҳақига нисбатан Пенсия жамғармасига ушланма (бадал) амалга оширилиб ўтказиб берилади. Шунингдек Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳодимларнинг ижтимоий тўловларини (қонунчиликда белгиланган миқдорда ишловчи ходимларга нафақалар ва бошқалар) қоплаш учун ажратиладиган маблағлар бўйича Пенсия жамғармаси билан ҳисоблашувлар амалга оширилади. Булардан ташқари қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат мақсадли жамғармалари (Республика йўл жамғармаси ва бошқалар) билан ҳисоблашувлар амалга оширилиб ҳисобланган ажратмалар имтиёз кўринишида акс эттирилади. Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган мажбурий ажратма ва ушланмалар бўйича бухгалтерия маълумотномалари, расчётлари тузилиб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкаси) акс эттирилади ва бир вақтни ўзида тегишли бухгалтерия ёзувлари берилиб тегишли мемориал ордер - жамланма қайдномаларига туширилади. Мемориал ордер - жамланма қайдномалар асосида 308-сон шаклдаги Бош журнал китоби ва ҳисобот шакллари тўлдирилади.
Бухгалтерия ҳисобида юқорида келтириб ўтилган бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий ажратмалар, ушланмалар ва бошқалар бўйича ҳисоблашувлар ҳисоби
16 “Бюджет ва бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб- китоблар” счёти қуйидаги субсчётларга бўлинган ҳолда юритилади:
160 “Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар”; 161 “Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар”;
“Шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича ҳисоб-китоблар”;
“Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб- китоблар”;
169 “Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб- китоблар”.
“Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар” субсчётида бюджет билан қуйидагилар бўйича қилинадиган ҳисоб- китоблар ҳисоби юритилади: иш ҳақи ва бошқа тўловлардан ушлаб қолинган солиқлар, айбдор шахс ҳисобига олиб борилган ва бюджетга ўтказилиши лозим бўлган камомадлар суммалари, моддий қимматликларни сотишдан тушган ва қонунчиликка кўра бюджет даромадига ўтказилиши керак бўлган суммалар ва бошқа бюджет билан
ҳисоб-китоблар акс эттирилади. Бу субсчётнинг кредит томонида ҳисобланган солиқлар суммаси, дебет томонида ҳисобланган солиқларни ўтказилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Бюджетга тўловлар бўйича бюджет билан ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади.
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Ходимлар иш ҳақидан белгиланган тартибда даромад солиғи бўйича ушланмалар амалга оширилганда
|
173
|
160
|
Бухгалтерия маълумотнома си
|
2
|
Ходимлар иш ҳақидан белгиланган тартибда шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича
ушланмалар амалга оширилганда
|
160
|
162
|
Бухгалтерия маълумотнома си
|
3
|
Ходимлар иш ҳақидан белгиланган тартибда даромад солиғи бўйича ушланмалар бюджетга ўтказиб берилганда
|
160
|
232, 11
счётнинг тегишли субсчётла
ри
|
Шаҳсий ҳисобварақлар дан кўчирма
|
4
|
Ходимлар иш ҳақидан белгиланган тартибда шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича ушланмалар ўтказиб берилганда
|
162
|
232, 11
счётнинг тегишли субсчётла
ри
|
Шаҳсий ҳисобварақлар дан кўчирма
|
5
|
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси даромадлари бўйича фойда солиғи ҳисобланганда
|
261
|
160
|
Бухгалтерия маълумотнома си
|
6
|
Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси даромадлари бўйича ҳисобланган фойда солиғи имтиёз кўринишида акс эттирилганда
|
160
|
285
|
Бухгалтерия маълумотнома си
|
Аналитик ҳисоб ҳар бир ҳисоб-китоблар турлари бўйича 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкаси)да олиб борилади.
“Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётида меҳнатга хақ тўлаш жамғармасидан ҳисобланган ягона ижтимоий
тўловларнинг ҳисоби олиб борилади. Бу счётнинг кредит томонида белгиланган тартибда ходимларни иш ҳақига нисбатан ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов суммаси, дебет томонида ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов суммасини ўтказиб берилиши акс эттирилади.
Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади.
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Ходимлар иш ҳақига нисбатан белгиланган тартибда ҳисобланган
ягона ижтимоий тўлов суммасига
|
090,
231,241,251,
261,271
|
161
|
Бухгалтерия маълумотнома си
|
2
|
Ходимлар иш ҳақига нисбатан белгиланган тартибда ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов суммаси
ўтказиб берилганда
|
161
|
232, 11 -
счётнинг
тегишли субсчётлари
|
Шаҳсий ҳисобварақлар дан кўчирма
|
161-“Ягона ижтимоий тўлов бўйича ҳисоб-китоблар” субсчёт бўйича аналитик ҳисоб 292-сон шаклдаги жорий ҳисоблар ва ҳисоб-китоблар дафтарида (карточкасида) олиб борилади.
“Шахсий жамғариб бориладиган Пенсия хисобварағи бадаллари буйича ҳисоб-китоблар” субсчётида ташкилотлар ходимларининг жамғариб бориладиган пенсия тўловлари бўйича бадаллари ҳисоби юритилади. Бу субсчётнинг кредит томонида ходимлар иш ҳақига нисбатан ҳисобланган шахсий жамғариб бориладиган Пенсия хисобварағи бадаллари суммаси, дебет томонида ҳисобланган бадалларни ўтказиб берилиши акс эттирилади.
Шахсий жамғариб бориладиган Пенсия хисобварағи бадаллари буйича ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади.
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Ходимлар иш ҳақидан белгиланган тартибда шахсий жамғариб бориладиган Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича
ушланмалар амалга оширилганда
|
160
|
162
|
Бухгалтерия маълумотнома си
|
2
|
Ходимлар иш ҳақидан белгиланган тартибда шахсий жамғариб бориладиган
|
162
|
232, 11
счётнинг
|
Шаҳсий ҳисобварақлар
|
|
Пенсия ҳисобварағи бадаллари бўйича ушланмалар ўтказиб берилганда
|
|
тегишли субсчётлар
и
|
дан кўчирма
|
Аналитик ҳисоб ҳар бир шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни ўтказувчи ходимлар бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
“Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб- китоблар” субсчётида ташкилотларнинг ходимларига ҳисобланган иш хақларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ажратма қилинадиган бадаллари, қонунчиликка мувофиқ сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг хақиқатдаги хажмидан мажбурий ажратмаларнинг ҳисоби, шунингдек давлат ижтимоий суғуртаси ва бошқа бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловлар бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан олиб бориладиган ҳисоб-китоблари ҳисоби юритилади. Бу счётнинг кредит томонида ходимларига ҳисобланган иш хақларидан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган бадаллар қонунчиликка мувофиқ сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг хақиқатдаги хажмидан Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар суммаси шунингдек Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловларни келиб тушиши акс эттирилади. Дебет томонида Пенсия жамғармасига ҳисобланган бадаллар ва ажратмаларни ўтказиб берилиши ва Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловларни ҳисобланиши акс эттирилади.
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади.
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Ходимларнинг ҳисобланган иш хақларидан Пенсия жамғармасига
ушланган мажбурий бадаллар суммасига
|
173
|
163
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
2
|
Ходимларнинг ҳисобланган иш хақларидан Пенсия жамғармасига ушланган мажбурий бадаллар суммасини ўтказиб берилиши
|
163
|
232, 11
счётнинг тегишли субсчётла
ри
|
Шаҳсий ҳисобварақлардан кўчирма
|
3
|
Қонунчиликка мувофиқ сотилган
|
211
|
163
|
Бухгалтерия
|
|
маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ҳақиқатдаги хажмидан ҳисобланган
ажратмалар
|
|
|
маълумотномаси
|
4
|
Қонунчиликка мувофиқ сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ҳақиқатдаги хажмидан ҳисобланган ажратмаларни имтиёз кўринишида акс
эттириш
|
163
|
285
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
5
|
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар ва
бошқа тўловлар ҳисобланганда
|
163
|
171
|
Бухгалтерия маълумотномаси, сўровнома
|
6
|
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳисобланган
тўловлар келиб тушганда
|
119
|
163
|
Шаҳсий ҳисобварақдан кўчирма
|
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар ва бошқа тўловлар ҳисобланганда 163 “Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар” субсчётнинг дебетида ва 171 “Ходимлар билан ижтимоий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар” субсчётнинг кредитида акс эттирилади. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимларидан ташкилот ҳисобварағига келиб тушган суммаларга пул маблағларини ҳисобга олувчи тегишли субсчётлар дебетланади ва 163 “Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси билан ҳисоб-китоблар” субсчёт кредитланади.
Аналитик ҳисоб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобидан амалга ошириладиган тўловларни олувчилар бўйича алоҳида ҳолда юритилади.
169 “Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб- китоблар” субсчётида ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим, тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича бюджетдан ташқари жамғарма, Республика йўл жамғармаси ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан қонунчиликка мувофиқ олиб бориладиган ҳисоб-китоблари юритилади. Бу счётнинг кредит томонида бюджетдан ташқари жамғармаларга ҳисобланган ажратмалар суммаси, дебет томонида ҳисобланган ажратмалар суммасини ўтказиб
берилиши ёки ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Бошқа бюджетдан ташқари жамғармалар билан ҳисоб-китоблар бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади.
№
|
Муомалалар мазмуни
|
Дт
|
Кт
|
Асос бўлувчи
хужжат
|
1
|
Бюджетдан ташқари жамғармаларга қонунчиликка мувофиқ сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ҳақиқатдаги
хажмидан ҳисобланган ажратмалар
|
211
|
169
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
2
|
Бюджетдан ташқари жамғармаларга қонунчиликка мувофиқ сотилган маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг ҳақиқатдаги хажмидан ҳисобланган ажратмаларни
имтиёз кўринишида акс эттириш
|
169
|
285
|
Бухгалтерия маълумотномаси
|
Do'stlaringiz bilan baham: |