Ўрта асрлар Шарқ санъати. Араб Халифалиги даври. Маъруза мазмуни



Download 282,5 Kb.
bet1/16
Sana22.02.2022
Hajmi282,5 Kb.
#101511
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Ўрта аср Шарк


Мавзу – 24. Ўрта асрлар Шарқ санъати. Араб Халифалиги даври.


Маъруза мазмуни
Араб давлатининг вужудга келиш сабаблари. Ислом байроғи остида. Халифалик даври. Халифаликни ташкил этадиган давлатлар. Ислом архитектурасини шаклланиши. Мавритан санъати. Амалий-безак санъати.

Арабистон ярим оролида маданият жуда қадим замонларда вужудга келди. Бу ерда эрамиздан аввалги мингинчи йиллардаёқ бой қулдорлик давлатлари мавжуд бўлган. Арабистон аҳолисининг кўпчилик қисми чорвачилик билан шуғулланган. VII асрнинг бошларига келиб, араб жамоаси ичида содир бўлган ички синфий табақаланиш ва сиёсий вазият Араб давлатининг ву­жудга келишига сабаб бўлди. Араб жамоасининг сиёсий бирлашиши VII асрнинг бошларида янги ислом дини байроғи остида борди. Бу диннинг асосчиси Муҳаммад бўлиб, унинг давомчилари арабча муслимлар (худо бандалари) мусулмонлар деб юритила бошланди.


Дастлабки даврларда Муҳаммад ва унинг ворислари (халифалари) турадиган жой Арабистондаги Мадина ва Макка бўлган. VII асрда араблар Фаластин, Сурия, Месопотамия, Миср, эрон ерларини босиб олди. VIII аср бошларига келиб эса, араблар Пиренеи ярим оролидан тортиб, Шимолий Африка, Кавказ ва ўрта Осиё ерларигача қўлга киритиб, Испания ерларидан то Ҳиндистонгача чўзилган катта араб давлатини - халифаликни ташкил этдилар. Лекин араб давлати сиёсий бирлик жиҳатидан жуда заиф эди. Шунинг учун IХ-Х асрларда халифалик қатор феодал давлатларга парчаланиб кетди. ўрта Осиё, Кавказ орти, Миср ва Мағриб эса, араб давлати хукмдорлигидан озод бўлди. Яқин шарқда содир бўлган социал-тарихий жараён Шимолий Африка ва Олд Осиёда янги араб миллатини, Сурия, Ироқ, Миср, Тунис, Жазоир, Марокаш каби араб давлатларини юзага келтирди. Бу давлатларнинг саньати ва маданияти ўзига хос йўлда ривожланиб борди. Шу билан бирга, бу мамлакатлар саньати ва маданиятида мавжуд ўхшашликларни инкор этмаслик керак. Бунга сабаб, араб мамлакатларида феодализм тараққиётидаги йўл ва усулларнинг бир-бирига яқинлигидир.
Ўрта аср араб саньати равнақига ислом динининг таьсири ҳам сезиларли бўлди. Бу, айниқса, меьморлик, амалий-декоратив саньатда яққол кўринади. Халифалик даврида граждан ва дин билан боғлиқ бўлган бинолар қуриш авж олди. Шу даврдаги шаҳарлар қатор янги типдаги бинолар билан бойиди. Масжид ва мадрасалар, карвонсарой ва миноралар, тим ва саройлар мусулмонлар шаҳрининг ўзига хос томонини белгиловчи муҳим ва ажралмас элементларга айланди. VII асрда масжид типи юзага келди. Бу масжид ташқи кўриниши жиҳатидан мустаҳкам минорали, атрофи ғишт билан ўралган қальа (қўрғон) ни эслатади. Композицияси асоси тўртбурчак ёки квадрат шаклидаги ҳовли бўлиб, унинг атрофи эса устунли айвонлар билан ўралган. Араб мамлакатларида тўрт айвонли, марказий қуббали мачитлар ҳам мавжуд бўлган.
Ўрта аср араб меьморлигида мадраса, шифохона, кутубхона бинолари, мақбаралар қуриш кенг ёйилган. Умавийлар сулоласи халифалиги даврида (661-750) мраказини Дамашққа кўчиради. Умавийлар даври меъморчилигигни дастлабки қурилиши Дамашқда 708 йили халифа ал-Валид тамонидан барпо этилган Катта масжиддан бошланади. Масжид бозор расталари билан ўралган 385х305 м. майдонга жойлаштирилган. Масжиднинг ўзи 157,5х100м майдонни эгаллайди. Хар бир бурчаги тўртбурчак тархли минора билан боғланган.
Масжид ховлиси уч тамони пештоқ билан ажратилган, тўртинчи жанубий тамони эни 132 метрли, чуқурлиги 37 метрли тарзга паралел қўйилган уч қаторли аркадали ибодат хонаси билан тугалланган. Араб халифалиги меьморлигининг дастлабки намунаси ҳисобланаган бу масжид қадимги христиан базиликасини қайта қуриш ҳисобига мусулмон диний биносига айлантирилган. Масжид интерьери панель қисми мармар тош билан, юқори қисмлари мозаика билан пардозланган бўлган. Хозирги кунгача безак санъати қисман сақланиб қолган.



Download 282,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish