Ўрта асрлар Шарқ санъати. Араб Халифалиги даври. Маъруза мазмуни


Иллюстрация 32. Го Си. Эрта бахор. 1072 й. Гугун, Тайбэй



Download 282,5 Kb.
bet14/16
Sana22.02.2022
Hajmi282,5 Kb.
#101511
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Ўрта аср Шарк

Иллюстрация 32. Го Си. Эрта бахор. 1072 й. Гугун, Тайбэй
Рассом қайиқдаги танҳо балиқчини тасвирлайди. Кўлнинг қирғоқлари кўринмайди. Улар йенгил туман ичида йўқолган. Фақат балиқчи силуети шу сув тўлқинларида тебранади, атрофини ўраб олган чизиқлар шу харакатни кучайтириб композиция динамикасини оширади. Рассмонинг тоғдаги ёмғирли кун, Ойдин кеча асарлари ҳам ўзининг шоирона йечими билан эсда қолади.

Ма Юан замондоши Ся Гуй (1190-1225) аньанавий манзара санати аньаналарини давом эттириб, уни янада чуқурлаштирди. Инсон ва табиат орасидаги боғлиқликни Ма Юанга нисбатан активроқ кўрсатишга харакат қилди. Инсоннинг табиат билан курашига бағишланган композицияларни ишлади.


Сун асрида маиший жанр ҳам ривожланди. Шаҳар ҳаётига бағишланган лавҳалар-халқ сайллари, зодагонлар ҳаётидан олинган сюжетларда кўплаб асарлар яратилди. "Гуллар ва қушлар" жанри ҳам Сун асрида ўзининг гуллаган даврини кечирди.


Мўгул босқинчилари Хитойга бостириб кириб, унинг маданий ҳаётига қаттиқ зарба берди. Лекин мўғулларга қарши бўлган норозилик XIII асрнинг 40- йилларида монах Гжу-Юан-чжан рахбарлигидаги халқ қўзғолонида ўз аксини топди ва мўғуллар узил-кесил Хитойдан улоқтириб ташланди. Санат ва маданият яна ўзининг равнақ йўлига қадам қўйди.


ХII-XIII асрлар санатига хос юксаклик даври кишиларнинг орзусига айланиб қолди. Рассомлар ижодида индивидуал хусусиятлар йўқола бошлади. Ўтмиш аньаналарига тақлид қилиш, кўчириш ижодда пассивликни келтириб чиқарди. Лекин мўғуллар истибдоди тугагач, меморликда бирмунча жонланиш сезилди. Ажойиб сарой ва ибодатхоналар юзага келди. Янги шаҳарлар барпо бўлди. Ўтмиш Хитой меморлик ананалари янги давр мазмуни билан бойиди.


Пекиндаги "Берк шаҳар" деб ном олган император саройи Хитой меморлик санатининг муҳим нодир ёдгорлиги хисобланади.


Қатор меьморлик комплексларидан ташкил топган бу сарой катта майдонни эгаллаган. Зиналар, йўллар, сухбат қуриш учун мўлжаллаб қурилган шийпонлар майса ва дарахтларга бой табиат қўйнида унинг ажралмас қисмига айланган. Бинолар ўйма ва ранг нақшлари билан безатилган. Пекин ибодатхоналари ҳам катта комплекслардан иборат бўлган.
Кўмиш маросими билан борлиқ бўлган меморлик комплекси ичида Мин сулоласи (1368- 1644) мақбаралари мажмуи алоҳида ўринни эгаллайди. Ибодатхона, минора, ер ости уй ва саройлари кўмиш маросими билан боғлиқ бўлган меморлик комплексини ташкил этади. Унга борадиган йўл чеккасига эса ҳайвон ва одамларнинг ҳайкаллари қатори ишланган. Меьморликда жимжимадорлик ва серҳашамликка интилишнинг ортиши аввалги давр Хитой меморлигига хос сиполик, соддалик ва улуғворликнинг йўқолиб боришига олиб келди. Қурилган биноларда безакка эттибор бериш унинг эмосионал кучини сўндира бошлади.

Рассомлик саньатида шойига гул ишлаш аньанавий услубда , аввалги давр услубларини қайтариш хисобига борди.Шу ўринда "Амалдор хотини хизматкор билан" (16 аср) асари эьтиборли.


ХIХ асрда Хитойда ўрта аср меморлигининг сўнгги намуналари юзага келди.


Амалий безак саньати. Ўрта аср Хитой амалий саньати ҳам машҳурдир. Чинни буюмлар, тош, ёғоч ва суяк ўймакорлиги борасидаги бу давр ютуқлари қайтарилмасдир.


Инкрустасия услубида ишланган мебел, каштачилик ва тўқимачилик санати намуналари ташқи бозорларда юксак қадрланди.


Хитой саньати Шарқдаги кўп халқлар ва элатлар саньати ва маданияти билан яқин алоқада бўлди, улардан таьсирланди. Шу билан бирга, уларга ҳам ўз таьсирини ўтказди. Қадимий бой аньанага эга бўлган Хитой санати ўзига нисбатан янги шаклланаётган давлатлар саньатининг шаклланишида муҳим рол ўйнади. Япония, Корея, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари санаткорлари қадимий Хитой санати ананаларидан озуқа олди.

Мавзу – 27. Ўрта асрлар Туркия санъати

ХI асрда салжуқ турклари (Ўрта Осиёдаги кўчманчи туркий қабила) Кичик Осиёнинг каттагина қисмини босиб олиб, мустақил феодал давлатини ташкил этдилар. Унга салжуқ сулоласи вакиллари раҳбарлик қилдилар. XIII асрга келиб, Ўрта Ер денгизи хавзаси ҳамда Кора денгиз соҳилларини ҳам эгаллаб, қудратли давлатлардан бирига айланди. Шу сиёсий, иқтисодий тараққиёт даврида саньат ва маданият жиддий ривожланди, шаҳар қурилиши кенгайди. Савдо-сотиқнинг ўсиши хунармандчилик, амалий-декоратив саньат равнақига ҳам таьсир ўтказди. Кулолчилик, гилам тўқиш, металлдан бадиий буюмлар ясаш соҳасида ютуқлар қўлга киритилди. Бу саньатлар маҳаллий аньаналар асосида ҳамда Кичик Осиёдаги яқин қўни мамлакатлар, айниқса, Кавказ орти , эрон, Ироқ таьсирида шаклланди. Мўғул галаларининг истибдоди Туркия ерларини мустақилликка эга бўлмаган қатор феодал ерларига парчаланишига сабаб бўлди. Лекин ХIV аср бошларида катта бўлмаган князлик аста-секин ўз ерларини кенгайтириб, тезда Усмон империяси деб ном олган давлатга айланди. Шу даврда турк саньати ва маданияти ҳам ўз тараққиётининг янги босқичига қадам қўйди, меьморлик, тасвирий ва амалий саньатда муҳим нодир асарлар яратилди. Бу саньатларнинг шаклланишида салжуқ, даври саньати аньаналари мухим рол ўйнади. Шу билан бирга, Византия саньати ҳам бу давр саньатига, унинг характерига сезиларли таьсир ўтказди. Бу таьсир туркларнинг Константинополни босиб олганларидан кейин бошланди.


Турк меьморлари биноларнинг шаклан аниқлиги, нисбатларининг бежиримлиги ва қуббали бинолар қуриш иши билан катта муваффаиятга эришдилар.


Арка қирралари, декоратив токчаларга, равоқларни безаб турган муқарнаслар (сталактитлар) қурилган биноларнинг ниҳоятда жимжимадор бўлишига хизмат қилган. Хандасий ва ислимий нақшлар релефлар, эпиграф ёзувлар билан уйғунлашиб мураккаб, чуқур мазмунли фалсафий мазмун хосил қилган.


Бино безагида деворлар рангига ҳам алоҳида эьтибор берилади. Меьморлик равнақи декоратив саньат тармоқларининг ривожланишига таьсир қилди, ёғоч ўймакорлиги борасида юксак чўққига эришилди. Салжуқ даврида рассомлик ҳам мавжуд бўлиб, у Византия, Арманистон, қисман эрон миниатюраси таьсирида шаклланди. Усмонийлар даври меьморлигининг дастлабки босқичида бевосита салжуқ меьморлиги аньаналари ривожлантирилган бўлса ҳам, кейинроқ Константинопол ерларини босиб олгандан кейин, Византия саньати аньаналари кенг ўрин эгаллай бошлади. Турк меьморлари Византия ибодатхоналарини қуриш тамойилларини қабул қилиб, унинг кўринишига янги бадиий мазмун киритдилар.


Бу давр турк меьморлигида катта гумбазли бинолар қуриш, бинонинг ички фазовий кенглигига алохида эътибор бериш кучайди.
Усмонийларни Византияда қурган биринчи катта архитектураси 17 аср бошида султон Ахмед 1 даврида қурилади. Шу пайтгача Истамбулдаги энг катта жоме масжид мослаштирилган Авлиё София эди. Султон Ахмед буйруғига биноан янги бино византия меъморлик дурдонаси билан тенглаша оладиган бўлиши керак эди. Масжид 7 йилда қурилиб 1916 йил қурилиш ишлари тўла битказилди. Масжид олти минорали бўлиб, классик кўринишдаги тўртта бурчакли минора ва қолган икки минора эса ички сахнга ўрнатилан ва ховлига қаратилан. Султон Ахмед масжиди хозирда хам Туркия масжилари орасида энг каттаси хисобланади. Масжид архитектураси Авлиё София ибодатхонасини эслатса хам турк меъморлик анъалари билан тўлдирилган. Саройни ташқи ховлисидан унумли фойдаланиб турк меъморлигига хос фаввора ва кўкатлар билан бойитилган. Масжидда кошинкорлик кенг қўлланилган. Унинг иккинчи номи хам “Кўк масжид”. Обида турк машхур меъмори Хўжа Синон шогирди Мехмед Оға тамонидан лойихалаштирилган ва қурилган.


Download 282,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish