Ўрта асрлар Хитой санъати
Архитектура, тасвирий ва амалий санъат
Ўрта аср санати тараққиётининг дастлабки босқичи илк феодализм даврига тўғри келади. Бу ерда феодал муносабатлар янги эранинг I асрларидан бошланиб IV-VI асрларда мустаҳкамланиб ХIХ асргача давом этди. Хитой саньат ва маданиятининг дастлабки юксакликка эришиши IV-VI асрларга тўғри келади. IV асрдан бошлаб, буддизмнинг Хитойга кириб келиши ҳам, бевосита меьморлик ва ҳайкалтарошлик саньати турларининг кенгайиши янги жанрларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Ғорларга монастирлар ишлаш, ёғочдан ҳашаматли ибодатхоналар қуриш, буддизм авлиёлари ва хожиларга атаб , ўз характери ва мазмуни жиҳатдан хинд ступаларига ўхшаш пагода (ибодатхона)лар қуриш кенг ёйила бошлади (Юнган, Майсзишан, Сянфодун, Лунмин монастир ва ибодатхоналари).
Илк феодализм асрида (4-6 асрлар) деворий рангтасвир ва шойига расм ишлаш санати ҳам муҳим ўринни эгаллади, айниқса, дунёвий рассомлик санати бошқа санатларга нисбатан ўзининг йетуклик даврини бошидан кечирди.Шойи ва қоғозга расм солиш ривож топди. Уларда ҳаётий мавзуларда табиат манзаралари фонида акс эттирувчи расмлар пайдо бўлди. Гу Кайчжи шунда расмлар ишлаган рассомлардин бири хисобланади. Унинг асарлари кўчирмаларда йетиб келган. Шу даврда саньатшуносликка оид дастлабки рисолалар ҳам пайдо бўлди. Се Ху (5 аср)нинг "Рассомликнинг олти қонуни" рисоласи саньатга оид тўпланган тажрибаларни ўзида мужассамлаштирди. Кулолчилик санатида ҳам катта ютуқлар қўлга киритилди. Турли кўза ва хумлар шакли бадиий безатилиши жиҳатидан аввалги даврларга нисбатан нафислашиб борди ва аста секин чинни (фарфор) буюмлар ясашга ўтиш жараёни сезила бошлади. Хитой ўрта аср санати ва маданиятининг энг гуллаган даври ривожланган феодализм асри (VII-XIII асрлар)га тўғри келади. Бу даврга келиб, Хитойда ўрта асрнинг энг катта давлатлари Тан (618-907) ва Сун империяси (960-1279) пайдо бўлди. Бу давлатлар ўзга мамлакатлар билан савдо ва маданий алоқани кучайтирдилар. Шаҳарлар ривожланиб, савдо-сотиқ, хунармандчилик ва маданият марказларига айланди. Бу даврга келиб, хитойликлар жаҳон аҳамиятига эга бўлган ихтиролар қилдилар, яни компас, порох, газета кабиларни яратдилар. Бу давр саньати ўз характери жиҳатидан дунёвий бўлиб, улар ичида дастгоҳ рассомлик эса етакчи ўринни эгаллади. Санатдаги муҳим ўзгаришлар бу даврда янги тур ва жанрларнинг юзага келишидагина эмас, балки энг муҳими, инсон манавий дунёсига бўлган қизиқишнинг юксаклигида, унинг гуманистик заминида яққол сезилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |