Ўрта асрлар Шарқ санъати. Араб Халифалиги даври. Маъруза мазмуни


Иллюстрация 25. "Қувватул ислом" масжиди минораси Дехли, XIII аср



Download 282,5 Kb.
bet11/16
Sana22.02.2022
Hajmi282,5 Kb.
#101511
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Ўрта аср Шарк

Иллюстрация 25. "Қувватул ислом" масжиди минораси Дехли, XIII аср
Иллюстрация 26. "Қувватул ислом" масжиди минораси қисми

Ҳинд усталари янги давр меморлиги композициясини қадимги ҳинд саньати аньаналари билан бойитдилар. Бу хусусият миноранинг очиқ айвончалар билан бир неча қаватга ажратилишида, минора юзасининг бурма қилиб безатилишида ва нур-соя ўйинининг бойлигида сезилади. Бу минора ўз прототипларидан кескин ажралиб туради. Ҳинд ибодатхоналари типи ўрнига мусулмон мачитлари қурилди. Ислом дини билан борлиқ бўлган ҳинд мачитлари ҳам план ҳамда тузилиш жиҳатидан содда ва расионалдир. Уч томони устунли айвончалар, тўртинчи томони устунли номозгох бўлиб унинг ғарб томонида меҳроб жойлашган. Ҳиндистонда қурилган дастлабки мачитлар бадиий жиҳатдан содда бўлган. Бобурийлар ҳукмронлик қилган ХVI-ХVII асрларда ҳинд саньати ва маданияти янги тараққиёт босқичига кўтарилди. Кейинчалик марказлашган бобурийлар давлатида янги шаҳарлар (Агра, Фатехпур-Сикри) вужудга келди. Мустаҳкам деворлар билан ўралган мачит, мақбара, сарой ва боғлари бўлган катта қальалар яратилди. Бу даврда ҳинд ўрта аср меморлиги ўзининг сўнгги тараққиёт босқичини бошидан кечирди.


Бобурнинг набираси Акбар ҳукмронлик қилган даврда (1556-1605) қурилиш янада ривожланди. У Агра шаҳри қурилишига, айниқса катта эьтибор берди. Замондошларининг фикрига кўра, бу шаҳар ўша даврда дунёдаги энг гўзал шаҳарлардан бири бўлган. ХVII аср меморлигида серҳашамлиликка интилиш кучайди, оқ мармар қурувчиларнинг севимли материали бўлиб қолди.

Шоҳ жаҳоннинг буйруги билан унинг марҳума рафиқаси хотирасига қурилган Аградаги Тожмаҳал мачит-мақбараси (1632-1650) оқ мармардан қурилган муҳим ёдгорлик, ҳинд саньатининг нодир дурдонаси ҳисобланади.


Бу бинони қуришда Ҳиндистон, Туркия, эрон, Ўрта Осиё ва Афгонистон усталари қатнашган. Кенг ва кўркам гумбаз унинг атрофига қурилган тўрт минора Тожмаҳалга тугаллик ва кўркамлик бахш этади. Уни йенгил, гўё юқорига фазога интилаётгандек қилиб кўрсатишга хизмат қилади. Бинодаги арка ва устунлар бу йенгилликни янада оширади. Тожмахалнинг акси унинг қаршисидаги ҳовуз сувида товланиб, бутун мажмуа жозибасини янада кучайтиради. Деҳлида шоҳ Жаҳон даврида қурилган Жомеъ масжиди ҳам оқ мармардан ишланган, миноралари эса қизил мармар билан пардозланган.

Аградаги Итимад ул-Даул, Акбаршоҳ мақбаралари, Фатехпур-Сикридаги баланд дарвоза, Дехлидаги Жоме мачити(1644-1658 йй.) ҳам хинд ва мусулмон меьморлиги уйғунлигида барпо этилган .


Граждан меморлиги ичида Деҳлидаги "Қизил Форт" қўрғони машҳурдир.

Тасвирий саньат. Бу даврга келиб Ғорга ишланган ибодатхоналарнинг камайиши ва тўхташи монументал деворий рассомлик санатининг ҳам унутилишига сабаб бўлди. эндиликда Ўрта аср ҳинд саньатида рассомлик китоблар учун миниатюралар ишлашда намоён бўлди. Дастлабки ҳинд миниатюралари китобларга ишланган иллюстрасиялар шаклида пайдо бўлди. Илк ўрта аср ҳинд мнниатюра санати намуналари Гуджератада сақланиб қолган. Гуджерата мактаби (XIII-ХВ асрлар) миниатюраларида воқеликни шартли ва ясси, ёрқин бўёқларда ишлаш тенденсияси сезилади. Унинг ўзига хос томони одам тасвирини ишлашда ҳам кўринади. Гуджерата мактаби рассомлари томонидан одам тасвири кўп ҳолда ён томондан, кўз эса олд томонга қаратилиб ишланади.


Миниатюра саньати тараққиётининг янги босқичи бобурийлар даври билан боглиқ. Кўпгина Ўрта Шарқ миниатюрачилари Ҳиндистонга таклиф қилинди. Булар ичида Самарқанд, Табриздан келган миниатюрачилар ўз ижодлари билан ҳинд миниатюра саньатининг равнақига катта таьсир ўтказдилар. Бобурийлар даври миниатюра санатининг дастлабки даври бевосита Ўрта Шарқ миниатюра саньати тасирида шаклланган бўлса ҳам, лекин унинг ўзига хос томонлари мавжудлигини инкор этиб бўлмайди. Бу хусусият ҳинд миниатюрачиларининг тасвирида фазовий кенгликни кўрсатиш, борлиқни ҳажмли қилиб тасвирлашга интилишлари сезилади. Бу давр миниатюра мактабининг характерли томонлари, айниқса, Акбар шоҳ ҳаётини акс эттирувчи суратларда яққол кўринади.


Бобурийлар даври миниатюра саньатида аста-секин портрет саньати кенг ёйила бошлагани ҳам шу давр рассомлик саньти реалистик аньаналарининг кенгайиб бораётганлигидан, Европа реалистик саньати тасири кучайиб бораётганлигидан далолат беради. Бу хусусият Ҳинд миниатюра санатининг кейинги босқичи Жаҳонгир подшолик қилган даврда (1605-1627) янада ривожланди, портрет санати эса янада камол топди. Шу даврдан бошлаб, ҳаётий маиший жанрда, ишқ-муҳаббат мавзусида кўпгина суратлар ишланди. Табиат, турли қуш, ҳашарот ва ҳайвонлар тасвири рассомларни ўзига жалб этди.


Ўрта аср хинд миниатюраси ҳақида гапирилганда Ражпут миниатюра мактаби устида тўҳталмай бўлмайди. Бу мактаб бобурийлар миниатюра мактаби таьсирида бўлса ҳам уларда шартлилик сақланиб қолди Шаклларнинг текис юзада талқини, ёрқин ранг тизими, чизиқларнинг ритмик кўриниши унинг асарларига ўзига хос жозиба киритади ва уни қадимги хинд деворий рассомлигига яқинлаштиради.

Иллюстрация. 1.Рама ва Лакшман ўлаётган турнани топишди. Миниатюра.Тахм.1630 й. Раджпут мактаби илк намуналари. 2. Ўспирин гепард билан. Раджпут мактаби миниатюраси. 3.Қиз ва оху.Раджпут мактаби миниатюраси. 17 аср. 4. Муқаддас буқага қурбонлик келтирувчи қиз. Пахари мактаби миниатюраси.


Ражпут князлигида (Рожистон ва Марказий Хиндистон) 16-19 асрларда мавжуд бўлган бу мактаб саньатида Кришна билан боғлиқ диний мифологик сюжетлар кенг ўринни эгаллайди.


Ўрта аср амалий-безак санати бой ва рангбаранг. Турли заргарлик, ёғоч, суяк ўймакорлиги борасидаги ажойиб намуналар хинд халқининг юксак дид ва бой фантазиясидан далолат беради. Ўрта аср ҳинд саньати, деярли минг йилдан ортиқ вақт давом этди. Шу даврда яратилган саньат ёдгорликларининг нодир намуналари инсоният тафаккури ва ақл-заковатига, дид-фаросатига ўрнатилган ҳайкалдир.





Download 282,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish