Иллюстрация 1. Дамашқдаги Умавийлар масжиди.
Иллюстрация 2. Умавийлар масжиди. Дамашқ. Тарх
Иллюстрация 1. Умавийлар масжиди ички ховлиси
Илк араб меьморлигининг ўзига хос томони, айниқса, Кохирадаги Ибн Тулун (876-879) масжидида намоён бўлади. Деярли бир гектарга яқин (92х92 м) квадрат шаклидаги ҳовли найзасимон аркли айвонлар билан ўраб чиқилган. Айвон устунлари мустаҳкам тўртбурчак минорасимон шаклда ишланган.
Иллюстрация 2. Кохирадаги Ибн Тулун масжиди
Иллюстрация 3. Ибн Тулун масжиди. Тарх
Мачит жуда катта бўлиб, унда бир вақтнинг ўзида мингдан ортиқ одам намоз ўқий олган. Мачитнинг безатилиши ҳам содда ва қатьий. Унинг деворлари, арка ва карнизлари ўймакорлик саньати билан пардозланган.
Араб халифалиги ва парчалангандан кейин пайдо бўлган қатор давлатлар учун ислом мафкураси асосий ўринни эгаллади. Эндиликда бу ерларда қурилган меьморий иншоатларда шу мафкуранинг таьсири сезиларли бўлди. Яқин ва ўрта Шарқдаги мусулмон давлатлари, жумладан Иордания, Сурия, Миср араб республикаси, Мавритан Испанияси ва бошқа мамлакатлар меьморлик ва тасвирий саньат йўналишида шу ни кўриш мумкин. Янги мафкура ва саньат йўналишлари маҳаллий аньаналар билан бойиб мусулмон шарқининг ўзига хос маданиятини шакллантирди.
Иллюстрация 4. Султон Хасан масжид – мадрасаси. Кохира (1356-1362)
Иллюстрация 5. Cултон Хасан масжиди мехроби
Мавритан саньати. VII-VIII асрларда Шимолий Африкадаги қатор давлатлар - Тунис, Жазоир, Марокаш ва Жанубий Испания араб халифалиги таркибига кирди. Бу мамлакатлар саньати мавритан саньати деган ном билан юритила бошланди. Антик даврда маврлар (грекча - қора) деб Африканинг шимоли-ғарбий қисмидаги Мавритания давлатининг туб аҳолиси тушунилар эди. 711 йили араб бербер жангчилари Пиреней ярим оролини босиб олганларидан кейин бу ер аҳолиси ҳам, Шимолий Африкадан келган бошқа мусулмон босқинчилари ҳам маврлар деб юритила бошланган.
Мавритан Испанияси Дамашқ халифалигининг провинсиясига айланди. Х асрга келиб, Испания халифалик унвонига сазовор бўлди. Шу даврдан бошлаб, Испания Европадаги энг гуллаган мамлакатлардан бирига айланди, Европа ва Осиёдаги кўзга кўринган маданият ўчоқларидан бири сифатида танилди. Мавритан Испаниясининг бадиий ижоддаги ютуқлари шъерият, мусиқа, айниқса, меьморлик ва у билан боғлиқ бўлган безак саньатда яққол намоён бўлди.
Мавритан Испанияси меьморчилигининг нодир ёдгорлиги унинг пойтахти Кордоводаги 785 йил асос солинган Умавийлар масжиди бўлиб, Х асргача у бир -неча бор қайта қурилди ва ниҳоят, ўзининг тугал кўринишига эга бўлди. Бу аньанавий, устунли мачитнинг алоҳида кўринишидир. Унинг тархи тўртбурчак (180Х130 м) шаклида бўлиб, ҳовли учун жуда кичик майдон қолдирилган. Қолган майдоннинг ҳаммаси жуда катта устунли залга айлантирилган. 800 та устун шу залнинг тепа қисмини кўтариб туради ва мачит ичини қатор нефларга (19 неф) ажратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |