Ўрта асрлар Шарқ санъати. Араб Халифалиги даври. Маъруза мазмуни


Иллюстрация 18. Маъсуд Ғазнавий минораси. Ғазна, Афғонистон



Download 282,5 Kb.
bet7/16
Sana22.02.2022
Hajmi282,5 Kb.
#101511
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
Ўрта аср Шарк

Иллюстрация 18. Маъсуд Ғазнавий минораси. Ғазна, Афғонистон

Бу даврда мадрасалар, мақбаралар қурилиши ҳам кенгайди, шоҳ ва зодагонларнинг саройлари серҳашам қилиб ишланди. Деворларни безатишда бўртма тасвирлардан, ўймакорлик саньатидан ҳам фойдаланилди.




Иллюстрация 19. Жам минораси қисми. Афғонистон

Афғонистон саньатида рассомлик ва ҳайкалтарошлик бутун феодализм даврида мавжуд бўлди. Илк феодализм даврида кўпроқ, Будда ҳаёти ва фаолияти билан боғлиқ бўлган тасвирий саньат асарлари яратилган бўлса, афғон ерларига арабларнинг кириб келиши натижасида ислом дини билан боғлиқ бўлган саньат тарқалди. Буддизм дини билан боғлиқ бўлган кўплаб ёдғорликлар барбод қилинди. Лекин ислом дини жонли нарсалар расмини чизиш ва ҳайкалини ишлашни ман этгани билан, зодагонлар ва хонларнинг сарой, қасрлари деворий сурат ва бўртма тасвирлар билан безатилди. Албатта, бу хол кенг миқёсда ёйилмаган бўлса ҳам, айрим саройлар қолдиқларида шу саньат намуналарининг топилиши фикримизнинг далилидир. Бу хусусда ғазнавийлар саройи деворидаги сурат ва бўртма тасвирлар диққатга сазовордир. Бу тасвирларда рақсга тушаётган раққосаларнинг бўртма тасвири, султонлар хаётига бағишланган мавзули композициялар мавжуд. Лашкари - Бозордаги Ғазнавийлар саройи устунига ишланган деворий расм парчалари шу давр бадиий ҳаётидан далолат беради.


Афғонистонда Ўрта асрлар амалий-декоратив саньати, ёғоч ўймакорлиги, гилам тўқиш ва металлни қайта ишлаш саньати борасида ҳам катта ютуқларга эришилди.




Иллюстрация 20.Жоме масжиди. Хирот, Афғонистон

ХИИ аср амалий саньатининг ёдғорлиги бронзадан ясалган қозон бўлиб, унинг ташқи сатҳи ажойиб бўртма нақш ва тасвирлар билан безатилган.


Афғон амалий саньати бевосита халқ ҳаёти билан боғлиқдир. Бу саньатда унинг ўтмиш аньаналари давом эттирилди. Турли шакл ва безакли сопол буюмлар ўзининг бой фантазияси, бадиий йечимининг ўзига хослиги билан характерланади.


Афғонистон саньати ва маданиятининг янги тараққиёт босқичи темурийлар даврига тўғри келади. Темур империяси таркибида бўлган ҳозирги Афғонистон ерларининг катта қисми Темурнинг ўғли Шоҳруҳга берилди. Темур вафотидан кейин эса Ўрта Осиёнинг асосий хукмдорларидан бўлиб қолган Шоҳруҳ даврида Ҳирот унинг маданий ва сиёсий марказига айланди ва ХVI асргача ўзининг мавқеини сақлаб қолди. Шу ерда буюк ўзбек мутафаккири Алишер Навоийнинг кўп йиллик ҳаёти ўтди. Шарқнинг буюк мусаввири Камолиддин Беҳзод яшаб ижод қилди. Темурийлар даврида мадраса, мачит ва мақбаралар, ажойиб миноралар қад кўтарди.


Парк-боғ саньатининг илмий қонуни яратилди. Фуқоро меьморлиги қурилиши авж олди. Ўз отасидан ўрнак олган Шоҳруҳ Ҳирот шаҳри кўчаларини қайта қуриб чиқиш ва тартибга солиш масаласи билан шуғулланди. Шаҳарда карвонсарой, ҳаммом ва бошқа ижтимоий бинолар қад кўтарди.


Гавҳаршод мақбараси шу давр ёдгорликларидан бўлиб, у ўз қурилиши жиҳатидан Темур мақбарасини эслатади. Меьмор Қавмиддин томонидан ишланган бу маьбара 1432 йили битқазилган.


Ўша даврда Ҳиротдан ташқарида ҳам бир қатор йирик меьморлик ёдғорлиги яратилди. Шулар ичида Балхдаги мачит ўзининг оригиналлиги билан ажралиб туради Дин тарғиботчиси шайх Абу Наср Порсга атаб қурилган бу пештоқ-гумбазли мачит ишланиш услуби ва меьморлик ҳажмларининг ишлатилиши ҳисобига ўзига ҳос кўриниш касб этган.

Бинонинг баланд найзасимон аркли пештоқи, унга ёпишган арқонсимон ярим устунлари бинонинг кўринишига салобат киритган. Абу Наср мақбараси билан бир вақтда қурилган Балхдаги мозори Шариф зиёратгоҳи ҳам ўзининг сирли кошин ва нақшлари билан киши кўзига қувонч бахш этади. ХVIII аср меьморлиги ичида Афғонистон давлатининг асосчиси Ахмад шоҳ Дуррага атаб қурилган мақбара ажралиб туради. Аньанавий шарқ мусулмон меьморлиги услубида қурилган пештоқ-гумбазли бу мақбара ҳам бой безакка эга.


Темурийлар даврида Ҳирот китоб безаш, мусаввирлик, хаттотлик саньатининг йетук марказига айланди. Шоҳруҳ хукмронлик қилган бу даврда Ҳиротда энг яхши ҳаттот, миниатюра усталари, лаввоҳ ва музаҳҳиблар ижод қилиб, Ўрта Шарқ маданиятининг шуҳратини оламга тарқатдилар.


Камолиддин Беҳзод ижодий фаолиятининг асосий қисми шу ерда ўтди. Унинг шогирди Қосим Али ҳам шу ерда ижод қилди. У портретчи сифатида кўпчиликка танилди. Навоий, Саади, Жомий достонларини ажойиб миниатюралар билан безатди.


Мавзу – 26. Ўрта асрлар Ҳиндистон, Хитой санъати
Архитектура, тасвирий ва амалий санъат



Download 282,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish