Ўрта асрлар Шарқ санъати. Араб Халифалиги даври. Маъруза мазмуни


Иллюстрация 27. Бронза идиш. Уста Бо-Ге. Шу сулоласи даври ( 221 — 263)



Download 282,5 Kb.
bet13/16
Sana22.02.2022
Hajmi282,5 Kb.
#101511
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
Ўрта аср Шарк

Иллюстрация 27. Бронза идиш. Уста Бо-Ге. Шу сулоласи даври ( 221 — 263)
Иллюстрация 28. Хитой тасвирий санъати. Тан сулоласи даври (618-907)

Меморлик. VII-XIII асрлар Хитой меморлиги тараққиёти даврнинг умумий сосиал-иқтисодий шарт-шароити билан боғлиқдир. Тан империяси вақтида яратилган меморлик ёдгорликлари ўзининг аниқ гармонияси, тантанавор меморлик шакллари, классик соддалиги, вазмин, хотиржам кўриниши билан характерланади. Шаҳар қурилиши ҳам аниқ лойиҳага эга бўлиб, умумий кўриниши жиҳатидан теварак-атрофи зовур ва қалин деворлар билан ўралган қўргонни эслатади. Шаҳар эса, қатор квартал (фани) ларга ажратилиб, улар деворлар билан ўралган. "Берк шаҳар" деб ном олган император саройи ансамбли ҳам минора ва дарвозаси бўлган пишиқ девор билан ўраб чиқилган.




Иллюстрация 29. "Берк шаҳар". Хитой императорлар саройи
Иллюстрация 30. Берк шахар интерьери
Иллюстрация 31. Берк шахар. Тарх
Тан асрида пагодалар қурилиши ҳам кенг ёйилиб, улар ғишт ва тошлардан қурилган. Шундай пагодалардан машҳури ғиштдан қурилган Даянта пагодасидир.

Бу пагода 652 йилда қурила бошлаган, 704 йили эса 2 қавати қўшимча қурилган. Пагоданинг умумий баландлиги 60 м, таг асоси эса квадрат шаклида бўлиб, унинг томонлари 25 м дан. У тепага томон торайиб боради. Пагода йетти ярусга ажратилиб, унинг уч томони кичик ступа билан тугалланади. Ҳар бир ярус ғишт карнизлар билан ажратилиб, девор юзаси плястрлар билан бўлиб чиқилган. Юқорига қараб кичрайиб борувчи йетти дарча бинонинг кўринишини янада монументал, мустаҳкам ва юқорига интилувчи қилиб кўрсатади.


Сун даврида ҳам қатор пагодалар қурилди. Улар эндиликда фақат ёғоч, ғишт ёки тошдангина эмас, балки темирдан ҳам қурилиб, уларнинг шакллари ҳам ўзгарди.


Ендиликда пагодалар кўпроқ олти, саккиз қиррали қилиб қурила бошланди. Бундан ташқари, майда деталларга эьтибор бериш, ҳайкал, нақш ва релефлар билан безатишга этибор ортди. Улар эндиликда меморлик композициясидан кўра, кўпроқ ҳайкалтарошлик ёдгорлигига ўхшаб борди. Тан асри пагодаларига хос вазминлик, соддалик ва улуғворлик йўқола борди.


Тасвирий саньат. Ҳайкалтарошлик.


Тан ва Сун асри ютуқлари, айниқса, рассомлик санатида камолотга эришди. Унда инсоннннг табиат гўзаллигига бўлган чексиз мухаббати ўз ифодасини топди. Бу даврда маиший жанрда шаҳар ҳаётига бағишланган рассомлик асарларн юзага келди. Хитой санатида "Гул ва қушлар" жанри ҳам муҳим ўринни эгаллайди. Парда, йелпиғич ва шунга ўхшаш турмушда ишлатиладиган буюмлар юзасига қуш, ўсимликлар, ҳашаротларнинг тасвирлари ишланди. Тан асрида деворий рассомлик санати ҳам муҳим ўринни эгаллади. Будда монастирлари, саройлар деворий суратлар билан безатилди. Дунхуан яқинидаги Сянфодун ибодатхонасига ишланган суратлар бу давр деворий рассомлиги тўғрисида тасаввур беради.
Бу суратларда диний мавзуларда ишланган композициялардан ташқари, оддий ҳаётни тасвирловчи маиший жанрдаги композициялар ҳам кенг учрайди.

Тан асри рассомчилигининг ютуқлари манзара жанрида яқол намоён бўлди. Бу даврда кўпгина манзарачи рассомлар яшаб ижод этган. Уларнинг асарлари кўп холларда бўйига ўралган матоларга ишланган. Композицияни бундай бўйига ишлаш, дунёнинг чексиз ва улуғвор эканини кўрсатишга имкон берган. Рассомлар асарларида баланд, сервиқор тоғ чўққиларини, сукунат ичига чўмган ўрмон, ғорларни тасвирлайдилар. Уларнинг тантанавор, сирли кўринишлари кишиларни табиат, ҳаёт тўғрисида фикр юритишга дават этади. Манзара санатининг равнақи Сун асрида янги тамойиллар билан бойиди, мазмунан янада чуқурлашди. Сун даври манзарачи рассомларидан бири Го Си (1020- 1090) ўтмиш манзара саньати ютуқларини чуқур ўзлаштириб, унинг ҳаётий мазмунини янада чуқурлаштирди. У ўз рисолаларида воқеликнинг тасвири реал бўлиши кераклигини уқтирди ва табиатни чуқур ўрганиш асосида асар яратишни талаб қилди. Табиат гўзаллиги эса унинг доимий янгиланиб боришнда эканлигини такидлади. Табиат сирларини чуқур ўрганиш, ўтмиш аньаналарини яхши билиш асосидагина рассом ўз услуб ва саньатикн яратиши мумкинлигини кўрсатди.


Го Си "Куз тумани" асарида чизиқлар ритми ва ҳаво перспективаси имкониятларидан фойдаланиб, туман ичра чўккан чексиз ва улугвор табиат образини яратади.Го Си қора бўёқ-туш имкониятларидан ўринли фойдаланади. Биринчи планнннг тўқ бўёқларда аниқ қилиб ишланиши (дарахт за кулбалар), орқа планнинг йенгил белгилаб чиқилиши табиат чексизлиги ва улуғворлигини кўрсатишга хизмат қилади. Ижодкор томонидан хис этилган куз фаслига хос мунглилик ва сукунат, туман пайтидаги бир оз нам ҳаво тасвирида ифодали акс эттирилган.


Сун асрининг машҳур рассомларидан бири Ма Юан (1190-1224) манзара асарларнинг муаллифидир. Унинг манзаралари содда, хаяжонли. У ўз асарларида саноқли образ, предметлардан фойдаланади. Лекин чизиқ ва шакллариинг эмосионал имкониятидан унумли фойдаланиш ҳисобига, ўз асарларининг тугал ва тасирчан бўлишига эришади. Асарлари эса мунгли ва ҳавотирланиш кайфияти билан суғорилган. "Қишки кўлдаги балиқчи" асари Ма Юан ижодига хос томонларни намоён қилади.



Download 282,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish