Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Download 2,53 Mb.
bet35/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Низом капитали – жойлаштирилган акциялар номинал қийматлари йиғиндиси.
Компания ташкил қилинган пайтда барча акциялар номинал бўйича жойлаштирилади. Бироқ унинг фаолияти ривожланиши билан акциялар қиймати ортади ва улар қимматроқ нархда сотилиши мумкин бўлади. Низом капиталига ҳаттоки сотишда ҳам фақат акция номиналини ёзиш мумкин эканлиги сабабли ортиқча сумма қўшимча капитал ҳисобига ёзилади. Шунингдек, қўшимча капиталга асосий воситаларни қайта баҳолаш суммалари ҳам киритилади.
Қўшимча капитал (эмиссион даромад) – акциянинг сотув нархи ва унинг номинали ўртасидаги фарқ.
Фойда истеъмол (дивиденд тўловлари) ёки жамғариш (корхона тасарруфида қолдириш) учун сарфланиши мумкин.
Захира капитали (фонд) кўрилган зиёнларни қоплаш, шунингдек, бошқа маблағлар бўлмаган ҳолларда жамият облигацияларининг пулини тўлаш ва акцияларини қайта харид қилиш мўлжалланади.
Юқорида биз компания капиталининг баланс қийматини, яъни жамиятга турли манбалардан келиб тушган ва унинг ўзининг маблағлари (фойда, акция номинали ва б.) ҳисобланган маблағларни кўриб чиққан эдик.
Бироқ, компания бозорга чиқиши билан инвесторлар уни мустақил баҳолай бошлайди, акцияларда деярли ҳеч қачон баланс қиймати билан мос келмайдиган курс қиймати пайдо бўлади.
Компания фаолиятининг асосий кўрсаткичларидан бири капиталлашув, яъни унинг акциялари бозор қиймати ҳисобланади.
Капиталлашув – компания акцияларининг бозор қийматлари йиғиндиси.
Капиталлашув компания балансида акс эттирилмайди ва у ҳар куни ўзгариб туриши мумкин.

бу ерда


К = 𝑃 × 𝑛,

К – компания капиталлашуви; Р – акциянинг бозор қиймати; n – акциялар сони.

Бошқарув структураси


Акциядорлик жамиятида бошқарув органлари ўзига хос ваколатларни ижро этиш учун ташкил этилиб, бу ваколатлар рўйхати қонунда белгилаб қўйилган.
Агар бу рўйхатни йириклаштирилган тарзда ифодалайдиган бўлсак, айтиш мумкинки, олий поғона органи капитал ҳаракати ва олинган натижаларни тақсимлаш билан боғлиқ энг муҳим масалаларни ҳал қилади. Бу жамиятни қайта ташкил қилиш ва тугатиш, бошқа бошқарув органлари ва назорат органлари тайинлаш, капиталга ўзгаришлар киритиш ҳақида қарор қабул қилиш, янги акциялар чиқариш ва дивидендлар тақсимлашга дахлдор масалалардир. Олий бошқарув органи компаниянинг жорий фаолиятига аралашиш ҳуқуқига эга эмас.
Кузатув органи – йирик битимлар, стратегик лойиҳалар ва ривожланиш режаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштиради. Кузатув органи олий бошқарув органининг айрим, фақат қонун билан рухсат этилган функцияларини бажариши мумкин.
Ижроия органи – компаниянинг жорий фаолиятини ташкиллаштиради, яъни унинг кундалик самарали ишлашини таъминлайди. Ижроия органига ундан юқори бошқарув органларининг ваколатлари берилиши мумкин эмас.
Овоз бериш тизимлари
Олий бошқарув органи аъзолари фақат амалдаги акциядорлар (белгиланган санада қайд қилинган реестр-рўйхатга мувофиқ) ёки уларнинг вакиллари бўлади. Бу юридик шахслар ҳам, жисмоний шахслар ҳам бўлиши мумкин. Барча акциядорларни икки гуруҳга ажратиш мумкин: мажоритар ва миноритар акциядорлар.
Мажоритарийлар ва миноритарийлар мақоми қонунчиликда белгилаб қўйилмаган, шу сабабли уларнинг таърифи жуда мавҳум, лекин умумий кўринишда айтиш мумкинки, мажоритарийлар қаторига компания бошқарувига таъсир этиши мумкин бўлган акциядорлар, миноритарийлар қаторига эса – бундай таъсир кўрсатишга қодир бўлмаган акциядорларни киритиш мумкин.

Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish