Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Фоиз свопи бўйича тўловлар



Download 2,53 Mb.
bet204/204
Sana01.04.2022
Hajmi2,53 Mb.
#523122
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   204
Bog'liq
Moliya bozori WORD TAYYORI (2)

Фоиз свопи бўйича тўловлар


Сана

MosPrime Rate 3 ойлик ставкаси, %

Қайд қилинган тўлов, млн сўм

Ўзгарувчан тўлов, млн сўм

Қайд қилинган ставка тўловчи учун фарқ, млн сўм

18.02.2016

4,00







18.05.2016

4,10

1,3750

1,0000

-0,3750

18.08.2016

4,73

1,3750

1,0250

-0,3500

18.11.2016

6,82

1,3750

1,1825

-0,1925

20.02.2017

6,78

1,3750

1,7050

0,3300

18.05.2017

7,04

1,3750

1,6950

0,3200

20.08.2017

7,17

1,3750

1,7600

0,3850

19.11.2017

7,41

1,3750

1,7925

0,4175

18.02.2018



1,3750

1,8525

0,4775

Жами:



11,0000

12,0125

1,0125

Фоиз свопи бўйича биринчи тўлов муддат бошланган санадан кейин уч ой ўтгач, 2011 йил 18 май куни амалга оширилади. Шу санага қайд қилинган ставка бўйича тўлов ҳажми, худди кейинги барча ҳисоб-китоб саналари учун бўлгани каби, қуйидагига тенг бўлади:


Кайд килинган тулов (0,0550)(100 млн)  1,3750 млн сўм
4
Шу ҳисоб-китоб санасига ўзгарувчан тўлов миқдори муддат бошланган сана, яъни 2016 йил 18 февралда амал қилган ва 4,0% га тенг бўлган MosPrime Rate ставкаси қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Бу тўлов миқдори қуйидагига тенг бўлади:
Ўзгарувчан тўлов (0,0400)(100 млн)  1,0000 млн сўм
4
2016 йил 18 май куни қайд қилинган фоиз ставкаси тўловчи учун бу икки тўлов миқдори ўртасидаги фарқ 0,3750 млн сўмни ташкил қилади.
Худди шу тарзда кейинги ҳисоб-китоб даврлари учун ушбу фоиз свопи бўйича соф тўловлар аниқланади. Ушбу фоиз свопи бўйича умумий молиявий натижа (қайта инвестициялаш эҳтимолини ҳисобга олмаган ҳолда) 1,0125 млн сўмни ташкил қилади.
Келтирилган мисолдан кўриниб турибдики, қайд қилинган фоиз ставкаси тўловчи қисқа муддатли фоиз ставкалари пасайганда ютқазади ва уларнинг ўсишида ютуққа эга бўлади. Своп шартномасининг ушбу томони доим қайд қилинган сумма тўлайди, лекин бунинг эвазига фоиз ставкалари пасайганда камроқ ва фоиз ставкалари ўсганда кўпроқ суммага эга бўлади. Ўзгарувчан ставка тўловчи эса, аксинча, фоиз ставкалари пасайганда ютади ва улар ўсганда ютқазади.
Юқорида келтирилган мисолда фоиз свопи энг оддий ҳисобланади. Ҳозирги шароитларда фоиз своплари кўрсаткичлари хилма-хиллик билан ажралиб туради ва кўплаб своплар, худди шу структурани сақлаб қолса-да, мураккаброқ шартларга эга бўлади. Масалан, фоиз тўловлари мисолда ҳисоб-китоб давридаги кунлар сони коэффициентининг яхлитланган қийматидан келиб чиқиб ҳисобланган. Бироқ шартномалар шартларида фоизлар ҳисоблаш учун база сифатида қабул қилинадиган йиллар ва ҳисоб-китоб даврларидаги кунлар тахминий ёки амалдаги сони асосида тўловлар ҳисоб-китоби кўзда тутилиши мумкин. Масалан, айрим фоиз своплари фоиз тўловларининг мос келувчи ставкани ҳар бир ҳисоб-китоб давридаги амалдаги кунлар сонининг бир йилдаги амалдаги кунлар сонига нисбатига кўпайтириш билан ҳисоблаб чиқилишини талаб қилади. Бошқа фоиз свопларида ўзгарувчан фоиз ставкаси белгиланган ставка кўпайтирувчисига кўпайтирилган ўзгарувчан ставка индекси ва базис пунктлар белгиланган сонига тенг бўлган мусбат ёки манфий спрэд йиғиндиси сифатида белгиланиши мумкин. Бунда своп бўйича қайд қилинган ставка ёки ўзгарувчан фоиз ставкасини аниқлаш кўрсаткичлари, жумладан, кўпайтирувчи,



спрэд, минимал ва максимал чекловлар вақт ўтиши билан қийматларнинг ўсиш ёки пасайиши томон дискретли ўзгариши мумкин.
Мисол
А компания Б компания билан фоиз свопи тузган. Своп шартларига кўра, А компания Б компанияга ҳар олти ойда 8% йиллик ставкада тўлайди, Б компания эса А компанияга ҳар олти ойда тўлов вақтида 7,8%, 8,2%, 8,4%, 8%, 7,8%, 7,6% ни ташкил қилган LIBOR ставкаси бўйича % тўлайди. Своп миқдори $1 000 000. Қайси компания ва қанча миқдорда фойда олади?
Ечим
4% – 3,9% = 0,1%
4% – 4,1% = –0,1%
4% – 4,2% = –0,2%
4% – 4% = 0%
4% – 3,9% = 0,1%
4% – 3,8% = –0,2%
А компания тўлайдиган фоиз тўловлари миқдори = –0,1% Демак, фойдани Б компания қуйидаги миқдорда олади:
0,001 х 1000000 = $1000.
Жавоб: $1000.
Мисол
А компания қайд қилинган 6% ставкада ёки ўзгарувчан ставка (бунда айнан ўзгарувчан ставка – ЛИБОРдан манфаатдор) бўйича молиялаштириш олиши мумкин. Б компания қуйироқ рейтингга эга эканлиги сабабли ссуда учун йиллик 9% ёки ЛИБОР + 1% (аслида қайд қилинган ставкадан манфаатдор) тўлаши лозим.
Қиёсий афзалликлардан фойдаланиб, компаниялар ўзаро своп битими тузган ҳолда қарз бозорига чиқдилар, ушбу битимга кўра А компания Б компанияга ЛИБОР ставкасини тўлаш, Б компания эса А компанияга 7% тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олди.
Своп битим натижасида А ва Б компания учун қарз қиймати қандай бўлганини аниқлаш лозим.

A

В

6%

9%

ЛИБОР

ЛИБОР+1%

Ечим:
А компания 6% ставкада кредит олади ва ЛИБОР ставкани беради. Бунинг эвазига у 7% олади. Натижада молиялаштириш қиймати: (6% – 7% + ЛИБОР = ЛИБОР – 1%).
Б компания (ЛИБОР + 1%) ставка бўйича қарз олади ва А компанияга 7% га беради. Бунинг эвазига у ЛИБОР ставкасини олади. Шунда Б компания учун молиялаштириш қиймати қуйидагича бўлади: (ЛИБОР + 1% + 7% –ЛИБОР = 8%). Шундай қилиб, Б компания қайд қилинган ставка олади, лекин свопсиз бўлиши мумкин бўлган ҳолатдан 9% кам. А компания эса ЛИБОР – 1% ставка
олади, бу ҳам 1% кам.
Жавоб: мос равишда ЛИБОР – 1%; 8%.






Download 2,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   196   197   198   199   200   201   202   203   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish