оддий – қонунчилик билан акциялар учун рухсат этилган барча ҳуқуқлар тақдим этилади;
имтиёзли – қўшимча имтиёзлар тақдим этади:
–қайд қилинган дивидендлар;
–дивидендни биринчилардан бўлиб олиш ҳуқуқи;
–компания тугатилган ҳолатда қайд қилинган тугатиш қийматини биринчилардан бўлиб олиш ҳуқуқи.
Бироқ бу ҳуқуқлар эвазига акция компанияни бошқариш ҳуқуқи – овоз ҳуқуқини йўқотади.
Акциядорлар учун, айниқса, майда акциялар пакетлари эгалари учун баъзида ҳуқуқдан кўра қайд қилинган дивиденд тўловларига имтиёзлар муҳимроқ бўлади. Шу билан бир пайтда, бирон-бир имтиёздан маҳрум қилиш ҳуқуқларнинг қайтарилишини англатиши лозим. Шу сабабли имтиёзли акциялар эгалари учун қонунчиликда қуйидаги ҳолларда овоз ҳуқуқини қайтариш жараёни кўзда тутилган:
–акциядорлар йиғилиши улар бўйича дивиденд тўловларини тўламаслик ҳақида қарор қабул қилса;
–акциядорлар йиғилиши низомга уларнинг ҳуқуқларини чегаралайдиган қўшимча ва ўзгаришлар киритиш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қил
дивиденд ҳажми белгиланган, лекин дивидендлар қисман ёки тўлиқ тўланмаган бўлса.
Бу ҳолатларда имтиёзли акциялар эгалари унинг барча ваколатлари бўйича овоз бериш ҳуқуқи билан акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади. Овоз ҳуқуқи бу акциялар эгаларида имтиёзли акциялар эгаларининг ҳуқуқлари чегаралаб қўйилган йиллик йиғилишдан кейинги йиғилишдан бошлаб пайдо бўлади. Бу ҳуқуқ дивиденд тўловлари тўлиқ ҳажмда тўланган пайтга қадар сақланиб қолади.
Имтиёзлиакциялартурлари
Қоидага кўра, барча оддий акциялар бир хил ҳисобланади, чунки улар бир хил ҳуқуқлар тақдим этади, лекин имтиёзли акциялар турли хилларда (синфларда) бўлиши мумкин. Шу сабабли дунёда қўшимча акциядорлар жалб қилиш ва уларга инвестиция киритиш учун қизиқарли шароитлар таклиф қилиш мақсадида турли хилдаги имтиёзли акциялар чиқариш амалиёти юзага келган.
Кумулятив акциялар – бу улар бўйича дивидендлар тўлиқ ёки қисман тўланмаганда дивидендлар жамғариб бориладиган акциялар. Компания низомида дивидендлар ҳажми ва улар бу муддатдан кечикмасдан тўланиши зарур бўлган муддат белгилаб қўйилади. Агар бундай тўлов муддати беглинган бўлмаса, акция кумулятив ҳисобланмайди.
Конвертация қилинадиган акциялар – бу белгиланган давр мобайнида оддий акцияларга ёки имтиёзли акцияларнинг бошқа турларига алмаштириш мумкин бўлган акциялар.
Иштирок этувчи акциялар – қайд қилинган дивиденд ҳажмидан юқори қўшимча фойдани тақсимлашда иштирок этадиган имтиёзли акциялар.
Дивиденд ставкаси тартибга солинадиган акциялар. Улар бўйича дивиденд ставкаси бошқа фоиз ставкаларига, масалан, банк кредити қийматига боғлиқ бўлади.
Катта ва кичик имтиёзли акциялар. Имтиёзли акциялар чиқарар экан, эмитент айрим акциялар чиқарилишига бошқа акциялар чиқарилишидан катталик бериши мумкин. Катталик тушунчаси даъволарни қондиришда навбат тартибини англатади (биринчи бўлиб «катта»роқ қимматли қоғозлар бўйича қарзлар тўланади ва даъволар қондирилади).
Чақириб олинадиган акциялар – акциядорлик жамияти уларни қайтариб сотиб олиш йўли билан чақириб олиши мумкин бўлган акциялар.
Сотувга опционли имтиёзли акциялар, бу қимматли қоғозлар эгаларига белгиланган муддат ўтганидан сўнг ва белгиланган нарх бўйича акцияни эмитентга сотишга имкон беради (опцион ижро этган ҳолда қайта сотиб олиш). Масалан, ўртача бозор фоиз даражасидан ошганда акция эгаси ўз маблағларини янада юқорироқ фоизлар остида янги қимматли қоғозларга инвестиция қилиш учун ўз акциясини эмитентга қайтарини афзал кўради. Боз устига, бу ишни у бирламчи жойлаштириш нархи бўйича бажариши мумкин (агар иккиламчи бозорда акциянинг курс қиймати бирламчи жойлаштириш нархидан паст бўлса). Агар қайтариш шартлари унинг учун фойда келтирмайдиган бўлса, инвестор ўз опционидан фойдаланмаслиги ҳам мумкин. Овозберувчиимтиёзлиакциялар.Бундай акциялар умумий тартибда чиқарилиши ҳам, эмитентнинг белгиланган шартларни бажармаслиги оқибатида бундай хислатга эга бўлиши ҳам (масалан, инвесторга дивиденд
тўловлари тўланмаганда) мумкин.