Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet77/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Назорат саволлари:

  1. XX аср АҚШ адабиётида ижод қилган ёзувчиларни санаб ўтинг.

  2. Теадор Драйзер ижодида асосан қандай муаммолар кўтарилган?

  3. «Йўқотилган авлод» мавзуси деганда нимани тушунисиз?

  4. Э.Хемингуэйнинг «Чол ва денгиз» асарининг асосий ғояси нимадан иборат?

19-МАВЗУ: ҲОЗИРГИ ЗАМОН ЕВРОПА АДАБИЁТИ.
20-МАВЗУ: ҲОЗИРГИ ЗАМОН ШАРҚ АДАБИЁТИ.
Эрон адабиёти
Форс замини инсоният цивилизациясининг бешикларидан бири саналади. Француз шарқшуноси Рене Гросси “Эроннинг башариятдан буюк ҳаққи бор” деганида ҳам айни шу тарихий ҳақиқатни кўзда тутган бўлса, ажаб эмас.
XX аср бошларидаги жадал ўзгаришлар, Оврупонинг турли фалсафий ва адабий мактаблари билан танишув, кишилар онгу тафаккуридаги эврилишлар таъсирида Эронда янги давр адабиёти шаклланди. Эронда 1906 йил август ойида конституциявий тузум (машрутият) ўрнатилгандан бошлаб ҳозиргача бўлган даврни замонавий Эрой адабиёти деб аташ мумкин. Матбаачиликнинг вужудга келиши, журналистиканинг равнақ топиши ва янги усулдаги мактабларнинг таъсис этилиши эса замонавий адабиёт тараққиётига доялик қилди.
Замонавий прозанинг мавзу ва мазмун доираси кенгайди. Насрий асарларда реал воқелик, халқнинг орзу-армонлари, дарду изтироблари ва янги ғоялар кўпроқ акс эта бошлади. Адабий тил соддалашиб, чигал мавҳумлик ва мубҳамликдан халос бўлди, бадиий асарларга жонли халқ тили оҳанглари кириб келди. Зайн ул-Обидийн Мароғаий, Али Акбар Деҳхудо, Саййид Муҳаммад Али Жамолзода каби адиблар замонавий наср “ветеран”лари саналади.
Шеъриятда ҳам туб ўзгаришлар рўй берди. “Шеъре нў” (янги шеър), “шеъре сепид” (оқ шеър), “мўже нў” (янги мавж) каби янги мактаблар шаклланди. Қалам аҳли мумтоз ва замонавий жанрларда бирдек ижод қила бошлади. Бугун ҳам айрим шоирлар Фирдавсий, Фаррухий ва Унсурий ижодидан маҳорат мактаби ўлароқ фойдаланса, бошқалари Саъдий, Жалолиддин Мавлавий (Румий) ва Ҳофизнинг этагидан тутган, яна бир гуруҳ ижодкорлар эса Сойиб Табризийга хос нуктадонлик ва гўзал ташбеҳларни афзал билади.
Бугун мадҳия, қасида, рубоий, ғазал сингари кўҳна жанрлар янги оҳанг ва ранглар ила бойиган. Масалан, янги давр рубоийларида “дунёи дун бебақо, дардни унутмоқ учун шаробдан нўш айла” қабилидаги пессимистик чақириқлар ўрнини “бу ёруғ оламга келмоқнинг ўзи улуғ неъмат, шундай экан, инсон Парвардигор инъом этган ҳар лаҳзадан унумли фойдаланиши лозим” сингари умидбахш даъватлар эгаллади. Қуръони карим ва диний ҳикматлар шеърият мазмунини янада бойитди.
Шаҳриёр, Меҳрдод Авесто, Мўсавий Гарморудий, Ҳамид Сабзаворий (бу шоирлар ҳам инқилобдан олдинги, ҳам кейинги даврга мансуб), шунингдек, Али Муаллим, Насруллоҳ Мардоний, Салмон Ҳиротий, Қайсар Аминпур, Ҳасан Ҳусайний, Сепиде Кошонийларнинг ижоди халққа мақбул ва манзур бўлди.
Умуман, адабиёт аҳли қаламга олаётган асосий мавзулар истибдод даври адолатсизликлари, қуллик ва қарамликни қоралаш, “муқаддас ватан мудофааси” деб аталган саккиз йиллик уруш давридаги халқ қаҳрамонликлари ҳамда умумбашарий фазилатларни улуғлаш, ёвузликка қарши кураш ва эзгуликка даъватдан иборатдир.
Ислом инқилобидан кейинги ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар даврида ўзликни англаш, бебаҳо тарихий меросни ўрганиш иштиёқи ошди, таъбир жоиз бўлса, маънавиятимизнинг асл булоқлари қайта кўз очди. Адабиёт аҳлига муносабат буткул ўзгарди. Ҳар йили мушоира ўтказилаётгани бунинг тасдиғидир.
Туркийлар азалдан форс адабиётига ошно бўлиб келган, икки халқ ўртасида тил билан боғлиқ тўсиқнинг ўзи йўқ эди. Кейинги даврларда форс тилидаги асарларни ўзбекчага ўгириш эҳтиёжи кучайди. Янги замон Эрон адабиёти вакилларидан Муртазо Мушфиқ Козимий, Саид Муҳаммад Али Жамолзода, Содиқ Ҳидоят, Хусрав Шоҳоний, Фаридун Тонкабоний, Фаридун Амузода Халилий каби адиблар, Фурўғ Фаррухзод, Салмон Ҳиротий, Қайсар Аминпур, Нодир Нодирпур каби шоирларнинг асарлари ўзбек тилига таржима қилинган.
Қатра йиғилиб дарё бўлганидек, турфа сўз санъаткорлари қаламига мансуб асарлар жамланиб яхлит адабиётни ҳосил қилади. Эрон адабиё- тини чаманзорга қиёсласак, бу бўстон ичра ҳар бир қаламкаш хуш ифор таратаётган гул каби ўз ўрнига эга. Бинобарин, бу гуллар ҳарчанд хушбўй ва гўзал бўлмасин, якка ҳолда форс адабиёти маънавий гулистонининг сархуш этувчи муаттар бўйи ва соҳир ранглари жилосини тўла ифода этишга ожиз.
Ўзбекистон заминида яшаб ижод қилган моҳир мутаржимлар қадим замонлардан ҳозиргача форс адабиёти бўстонидан хушбўй гулларни саралаб, ўқувчиларга тақдим этиб келган. Таржима учун эса замонавий Эрон адабиётидан қуйидаги буюк адибларни тавсия қилган бўлардим: шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий, атоқли шоира Парвин Эътисомий, зуллисонайн шоир Шаҳриёр (Саййид Муҳаммад Ҳусайн Баҳжат), Жалол Ол-Аҳмад тахаллуси билан танилган забардаст ёзувчи Жалолиддин Содот Ол-Аҳмад, Фаридун Мўширий, Сепиде Кошоний, Али Акбар Деҳхудо, Али Муаллим, Аҳмад Шомлу, Муҳаммад Али Исломий (Надушан), Эқбол Эштиёқий, Мушфиқ Кошоний, Али Ризо Қазве, Маҳмуд Давлатободий, Сиймин Беҳбаҳоний ва Сиймин Донишвар.
XX асрнинг 30-йиллари эронлик шоир НимоЮшиж бармоқ вазнидаги шеърлари билан шуҳрат қозонди. “Шеъре нў” (янги шеър) деб номланган йўналиш асрлар давомида аруз “зулм”идан “азият чеккан” форс шеъриятига ёқимли эпкин олиб кирди гўё. Кейинроқ бошқа бир новатор Аҳмад Шомлуфорс назмида “шеъре сепид ” (оқ шеър) йўналишига асос солди. Дарвоқе, XX аср форс шеъриятининг ёрқин намояндаларидан бири бўлган А.Шомлу ўз чиқишларида оқ шеърни ёқлаб, кўҳна шеърий анъаналарни рад этади. Шоир арузда қалам тебратган ижодкор “сўзни вазн катакчасига қамаш”га мажбур бўлади деб ҳисоблайди, қасида, ғазал, рубоий каби анъанавий жанрларнинг “куни битди” дея ҳукм чиқаради.
Мен мумтоз ва замонавий адабиёт ўртасига “хитой девори” қўймаган бўлар эдим. Фикримни асослаш учун ижозатингиз билан гапни узоқроқдан бошласам. Ғазал, қасида, қитъа, маснавий, рубоий, таржиъбанд, таркиббанд каби мумтоз жанрлар асрлар давомида шаклланди, аруз бағрида Фирдавсий, Носир Хусрав, Низомий, Аттор, Мавлавий, Саъдий, Ҳофиз каби даҳо шоирлар камол топди. Шу тариқа ҳижрий-шамсий 1300 йиллар, яъни XX асрнинг йигирманчи йилларигача форс адабиётида анъанавий классик услуб ва аруз вазни етакчи бўлиб келди. Бироқ Эронда конституциявий тузум ўрнатишга уринишлар жонланган кезлари шеъриятда ҳам кескин ўзгаришларга эҳтиёж пайдо бўлди. Айни шу даврда адиб ул-мамолик Фараҳоний, малик уш-шуаро Баҳор, Ориф, Ишқий, Лоҳутий, Фаррухий Яздий, Ираж Мирзо каби шоирлар хос табақанинг биқиқ муҳити ҳамда саройнинг қалин деворлари орасида қолган форс шеъриятини озод этиб, кенг омма мулкига айлантирди. Айтиш керакки, қалам аҳли гарчи поэзияга янги маъно-мазмун олиб кирган, ижтимоий-сиёсий мазмундаги шеърлари билан классик назмда бурилиш ясаган бўлса-да, барибир анъанавий қолипларга содиқ қолган эди...
Ўтган асрнинг 30-йилларидан бошлаб эса чинакам поэтик янгиланиш даврига қадам қўйилди. Шоир Нимо Юшиж анъанавий шеър “анатомия”сини ўзгартириб юборди. Ижодкор шеърдан шеърга ўсиб бориб, шундай назм фазосини яратдики, у кўҳна шеъриятдан буткул фарқ қилар эди.
Сирасини айтганда, Нимо форс шеъриятида инқилоб ясади. Классик адабиёт ва замонавий Оврупо поэзиясини пухта билган, айни чоқда, ўз даври ижтимоий-сиёсий ҳаёти, маънавий муҳитини теран англаган шоир замонавий Эрон шеъриятида янги саҳифа очди. Иқтидорли шоир янги эстетик меъёрлар, образлар тизимига асос солиб, поэзияга беназир оҳанг ва айрича мусиқийлик олиб кирди. Нимо ўз ижоди хусусида бундай деган эди: “Менинг эркин шеърларимда вазн ва қофия ўзига хослиги билан ажралиб туради. Айрим мисралар қисқа, айримлари эса узун экани шунчаки шакл ўйини ёки хаёлот маҳсули эмас”.
Нимо шеъриятини нафис капалакка ўхшатиш мумкин. Форс замини “пилласини ёриб чиққан” эмасми, у шаклан ўзгача кўринса-да, етмиш икки томири билан миллийдир. Шоир тахайюл осмонида эркин парвоз қилади. Гарчи асарлари салафлари меросидек машҳур бўлмаса-да, бироқ шубҳасиз бетакрор фусун ва жозибага эга.
Адабиёт миллат тафаккури ва ижодий салоҳиятини кўрсатувчи муҳим мезонлардан экани айни ҳақиқат. Форс адабиётида янги шеърий тўлкиннинг пайдо бўлиши навкирон авлод тафаккурига ҳам таъсир этмай қолмади. Форс тафаккурининг яширин хазиналари очилгандек бўлди, адабиёт муҳиблари форсигўй шоирларнинг айтар сўзлари ҳали кўп ва хўб эканига ишонч ҳосил қилди.
Яна бир жиҳатни айтиб ўтмасам бўлмас. Ҳозирги замон Эрон поэзияси тадқиқи “янги шеър” бир гуруҳ шоирлар томонидан илиқ кутиб олинган бўлса-да, адабиёт аҳли ва назм мухлисларининг асосий қисми анъанавий шеъриятни афзал кўришидан далолат беради. Дарҳақиқат, замонавий поэзия ҳали катта йўл бошида. Назаримда, кўп асрлик тараққиёт йулини босиб ўтган классик шеъриятга хос донолик, закийлик ҳамон адабиёт мухлисларини оҳанрабодек ўзига тортяпти. Бироқ нима бўлганда ҳам, мумтоз ва замонавий шеъриятни мусбат ва манфий қутблар сифатида бир-бирига зид қўйиш тўғри эмас. Гап шундаки, замонавий шеърият мумтоз назмнинг кўп асрлик тажрибалари асосида шаклланди. Менга қолса, бу икки йўналишни адабиёт аталган азим дарахтнинг шохлари деган бўлар эдим. Яъни уларнинг илдизи бир, ҳар иккиси айни покиза булоқдан сув ичади. Шу боис ҳам бугун форс шеъриятида оқ шеър ёки эркин шеър намуналари билан бир қаторда анъанавий жанрлар ҳам “умргузаронлик қилмоқда”. Қай бирини танлаш эса ўқувчининг ўзига ҳавола.
Адабиётлар рўйхати:

  1. “Шарқ юлдузи” журнали, 2015 йил, № 1.

  2. “Жаҳон адабиёти” журнали, 2015 йил № 2.


Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish