21-МАВЗУ: ЖАҲОН АДАБИЁТИНИНГ ЗАМОНАВИЙ МУАММОЛАРИ.
Инсоният глобализм даврида яшаяпти. Бир томондан ахборот тезлиги маданиятларнинг қўшилуви, синтезлашувига олб келмоқда. Натижада инсон бадиий тафаккурида ҳам ўзгаришлар суръати мисли кўрилмаган даражаларда тезлашмоқда. Адабиётдаги “изм”лар ҳам шунга кўра тез тез янгиланиб бормоқда. Чунки жамият кайфияти янгиланмоқда. Жамият кайфияти адабиётнинг янгиланишини тақозо этади. Янгиланиш эса адабиётнинг тарзини, йўналишларини, демакки, муаммоларини келтириб чиқаради.
Замонавий адабиётнинг муаммолари ўзгарган, ўзгаришда шиддат билан давом этаётган дунёнинг муаммолари билан боғлиқ. Москвада ўтказилган дунё конгрессида Ч. Айтматовга Н.Болтянская қуйидагича савол беради: “Форум ёзувчиларнинг муҳим масалаларидан бири дунё адабиёти муаммосидир. Замонавий жаҳон адабиётининг бош муамомоси нимада, деб ўйлайсиз?”. Ч. Айтматов жавоб беради: “Бу саволга жавоб бериш жудаям қийин. Қўлида қалами бор ҳар бир ёзувчи инсон ҳаётининг энг муҳим қисмини, юрагини нишонга оляпман, деб ўйлайди. Ўйлайманки, инсон жуда катта синовлар арафасида турибди. Бу синовлар дунёвий конфликтлар, урушлар ва шу кабилар билан боғлиқдир. Шу маънода у ўзини қандай кўрсата олади? Эҳтимол, шу нарса энг муҳим масаладир. Аммо жудаям оғир масала...” Яна сизнинг докладингиз нима ҳақида бўлади? деган М. Пешкованинг саволига Айтматов жавоб беради: “Экология ва сўз. Бундай сўз бирикмаси ажойиб, а! Наҳотки, экология сўзга боғлиқ бўлса?.. Боғлиқ. Менинг назаримда ер юзидаги ҳамма нарса: эзгулик ва ёвузлик биринчи навбатда сўздан бино бўлади. Сзўз бу аввало, бизнинг фикрлармиз, ниятимиз, ҳаракатларимиз, амалларимиз ва ҳ.з. Буни экология ракурсида олиб қарасак, заминдаги экология кўп жиҳатдан инсоннинг ўзини қандай тутишига боғлиқ” 3(Таржима - У. Ҳамдамов)
Замонавий жаҳон адабиёти муаммоларнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд:
1. Постмодернизм ғарбий европа маданиятининг умумэстетик феномени.
2. У. Эко, (Атиргул исми), Девид Лодж, Жозе Сарамого, Г.Маркес, Айрис Мердок (Қора шаҳзода), М. Павич “Хазарский словарь”, П. Зюсканд, Х. Борхес, Кортасар.
3. Постмодернизм санъат, социология, философия, экономика ва модада давр руҳини акс эттирувчи оқим. Постмодернизм турфа адабий оқимларни бир бирига яқинлаштирувчи универсал тил сифатида.
4. Постмодернистик онгнинг буҳронли қиёфаси.
5. Интертекст ўрнига келган гипертекст. Олам - хаос, олам матн, авторитетлар буҳрони.
6. Романдаги интертекстуаллик.
7. Газета парчаларини бирлаштириш, монтаж қилиш орқали асар ясаш.
Буццатининг “Етти қават” (Дино Корте) ҳикояси бн Х. Дўстмуҳаммаднинг “Жимжитхонага йўл” (Зоҳид Яқин) ҳикояси муқоясаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |