Антирома́н(фр. Antiroman) — шартли истилоҳ бўлиб, “янги роман” истилоҳи билан бир қаторда ишлатилади. ХХ аср ўрталаридаги француз модернизми насрига нисбатан ҳам қўлланилади. Илк бор термин 1633 й.да Шард Сорелнинг “Экстравагант Бергер” романининг қўшимча номи сифатида ишлатилган. 1948 йи.да Ж. П. Сартр томонидан қайта истеъмолга киритилган.
Бунда роман жанрининг классик элементларидан воз кечилади. Мас., изчил сюжетдан, қаҳрамонлар образларидаги бутунликдан. Конформизм ва бегоналашув билан боғлиқ алоҳида ситуацияларни таҳлил қилади. Вақт меъёрларига риоя қилинмайди, тилда янгиликка эътибор қаратилади, чунончи, пунктуация, грамматика ва ҳ.з.ларда эркин ҳаракат қилинади. Алоқаси бўлмаган расмлар кириб қолади, бўш саҳифалар ташлаб кетилади.
Антироманнинг бир неча намуналари:
Набоков В. В.“Рангсиз олов”. 999 мисрадан иборат достон. Кўплаб адабий аллюзиялар билан тўлдирилган.
Хулио Кортасар. “Игра в классики” романи алоҳида структураси билан ажралиб туради. Муаллиф сўзбошисида китобда “кўп китоб” борлиги баён қилинади. Яъни камида икки хил ўқиш кералиги уқтирилади. 1. Оддий. Бунга романнинг икки дастлабки қисми киради: “У томондан”, “Бу томондан”. 2. Махсус ўқишда эса яна қўшимча равишда “Нариги томонлардан” дейилган қисмларни
Адабиётлар:
↑Hodgson R. The Parody of Traditional Narrative Structures in the French Anti-Novel from Charles Sorel to Diderot. // Neophilologus. July 1982; 66(3):340-348.
↑ New Novel // Encyclopædia Britannica. Encyclopædia Britannica Online Academic Edition. Encyclopædia Britannica Inc., 2012. Web. 31 Aug. 2012.
↑Hnatko, Eugene (1966). «Tristram Shandy's Wit». The Journal of English and Germanic Philology65 (1): 47—64.
↑Cuddon J. A. The Penguin dictionary of literary terms and literary theory (4. ed.). London: Penguin Books. pp. 44-45. 1998. ISBN 0140513639.
Антидрама. Абсурд театри. 1950 йилдан, Э. Ионесконинг “Тақирбош қўшиқчи аёл” пьесаси саҳнага қўйилган вақтдан бошланган. Э. Ионеско ва С. Беккетлар драматургиясини ҳар хил баҳолаш бор: абсурд драмаси, парадокс драмаси ва антидрама. Чунки айнан шуларга келиб драманинг анъанавий кўриниши бузилди: жанр, сюжет, воқеанинг психологик ривожида тамоман бошқа ўзгаришлар содир бўлди. Антидрамага ҳаёт мантиқсиз деган қараш хос.Лекин экзистенциалист Сартр ва Камюдан фарқ қилиб, Беккет ва Ионеско фалсафа ва мафкурани инкор қилади. Улар ўз театрларини мавзуга қарши, мафкурага қарши, реалликка қарши деб билишади. Инсон тушган ҳолатларни беъмани деб атайди: масалан, “Годони кутиш”да асар персонажлари Владимир ва Эстроган қандайдир Годони кутишаверади. Ионескода эса одамлар тўнғизга айланиб қолади (“Носороги”). Антидрама тушунтирмайди, таҳлил қилмайди, балки томашабинни умидсиз ва бемаъни кайфиятга тортқилаб кетадиган тарзда фақат кўрсатади. Дунё кўпдан кўп версиялар макони сифатида тақлин этилади. Унга санъатни ўйинга анлантириш хос. Пьесадаги диалоглар бир бири билан узвий боғланмаган. Ҳеч ким ҳеч кимни эшитмайди, ҳамма ўзи ҳақида гапиради.
Ҳаётда кўп қайтариладаиган, сийқаси чиққан фразаларни қолип сифатида такрорлаш орқали турмушнинг бир хиллигига урғу берилади.
Нима учун “анти” аффикси бор? Чунки Анри Бергсон, Шопенгауэр, Нитшелар ҳаётни ақл билан тушуниб бўлмайди, уни фақат ҳис қилиш мумкин, ҳақиқатга ҳис орқали етилади, релликдан воз кечиб, иррационалликка эътибор бериш кк. Ақл бу йўлда фақат ҳалақит беради, дейишган. Шу учун ҳам ақл билан яратилган ҳамма жанрий канонларни бузиб ташлаш керак деб қарашган. “Анти” аффикси шу боис пайдо бўлган. Бу фалсафа 2 жаҳон урушидан ке йин туғилгани учун ҳам пессимистик руҳ урфуриб туради.
Адабиётлар:
“Жаҳон адабиёти” жур. 2014 .....
Буццати.
Х. Дўстмуҳаммад.
Do'stlaringiz bilan baham: |