208- gr Jalilov Shaxboz Мавзу бўйича назорат саволлари ва топшириқлар



Download 50 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi50 Kb.
#210111
Bog'liq
208- gr-WPS Office



208- gr
Jalilov Shaxboz

Мавзу бўйича назорат саволлари ва топшириқлар.

1. Шеър нима?


2. Қандай шеърий тизимларни биласиз?
3. Аруз ва бармоқ вазнининг ўзига хослиги нималарда кўринади?
4. “Аруз” атамасининг маъноси нима?
5. Эркин вазн ҳақида маълумот беринг.
6. Банд тузилишига кўра шеърлар қандай жанрларга бўлинади?
7. Қофия нима?

1. ШЕЪР (араб. шуур — сезги) — фикрнинг ҳистуйғуга қоришиқ ифодаси сифатида вужудга келган, ҳаяжонли шеърий нутқ билан ифода этилган, маълум ички оҳангга эга бадиий асар. «Шеър» атамаси ўрнига баъзан «назм» сўзи ҳам қўлланади. У бадиий адабиётнинг қадимий тури бўлиб, инсоният энг биринчи бадиий асарларни Шеърда яратган. Ривоят қилишларича, биринчи Шеърни бевақт ўлдирилган ўғли Ҳобилнинг дардида куйган Одам алайҳиссалом яратган экан. Шунинг учун ҳам унда, деярли ҳамиша, муаллифнинг оний кайфияти, лаҳзалик порлоқ кечинмалари устуворлик қилади. Шеърда фикрнинг кутилмаган ва сезимларга кучли таъсир кўрсатадиган йўсинда ифодаланишига эътибор қилинади. Шу боис ҳам ҳар бир Шеърдан ўта муҳим ижтимоий ғоя ифодасини кутиш мақсадга мувофиқ эмас. Уларда туйғулар пўртанаси қудратли, сезимлар миқёси кенг ва таъсирчанлик, юқумлилик даражаси юқори бўлиши муҳимдир. Шеърнинг узоқ яшашини таъминлайдиган асосий омиллар: туйғулар самимияти ва ифода табиийлигидир.


2. Ўзбек халқ оғзаки ижодида Шеърлар, асосан, куйлаш учун яратилганлиги учун «қўшиқ» деб аталган. Оғзаки Шеър қатъий шаклиймундарижавий қолипларга тушмайди ва йўналишига кўра мавсум, маросим, севги қўшиқлари каби турларга ажратилади. Мумтоз Шеърлар қофияланиш ва банддаги мисраларнинг миқдорига кўра махсус жанрларга бўлинган. Агар Шеър банди 2 мисрадан иборат бўлса — маснавий, 3 мисрадан иборат бўлса — мусаллас, ҳар бир банд 4 мисрадан ташкил топса — мураббаъ, 5 қаторли бандлардан ташкил этилса — мухаммас, бандлари 6 сатрдан ташкил топса — мусаддас, 7 мисрали бандлардан иборат бўлса — мусаббаъ, 8 мисрали бандлардан ташкил топса — мусамман, 9 қаторли бандлардан иборати — таснеъ (мустаснеъ), 10 қаторли бандлардан иборат поэтик асарлар муашшар (машруъ) дейилган.
3. Шарқ халқлари шеъриятида аруз ва бармоқ вазни деб аталувчи шеър тизими кенг тарқалган. Ҳозирги шеъриятда эса улар билан биргаликда эркин вазн деб аталувчи тизим ҳам мавжуд.Бармоқ вазни туркий тил хусусиятларига асосланган шеър тизимидир. Ўзбек халқининг энг қадимги оғзаки ижод намуналари шу вазнда яратилган бўлиб, Маҳмуд қошғарийнинг “Девони луғотит турк” асаридан ўрин олган тўртликлар бармоқ вазнида яратилгандир.Бармоқ вазни мисралар бўғинларнинг муайян миқдорига ва бир хил туроқларнинг ўзига хос тартибда такрорланишига асосланади. Мисралардаги бўғинлар миқдори бармоқ билан саналгани сабабли мазкур вазн бармоқ вазни деб юритилади. Бармоқ вазнида биринчи мисрадаги бўғинлар миқдори ва туроқлар сони қандай бўлса, кейинги мисраларда ҳам шундай бўлади.
Масалан:Тоғ-лар-да-ги қип-қи-зил ло-ла- 9 бўғинБў-либ гў-ё ё-қут пи-ё-ла - 9 бўғи
Аруз шеър тизими эса Шарқ шеъриятида кенг тарқалган бўлиб, ҳижолар миқдори ва тартиби (чўзиқ ёки қисқалиги)нинг қатъий тартибда такрорланишига асосланади. Аруз араб тили хусусиятларига мос шеър тизими бўлса ҳам, у форс, турк ва бошқа халқлар шеъриятига ҳам кириб борган
4. Аруз туркий адабиётда iХ асрларда ислом динининг кириб келиши билан пайдо бўлган Аруз сўзининг луғавий маьноси “чодирни ушлаб турувчи ўртасига қўйилган йоғоч”, лекин атама сифатида келиб чиқиши аруз вазни илм асосчиси Ҳалил ибн Ахмад яшаган воҳа номи билан аталган. Адабиётшуносликда 1-мисра сўнгидаги рукннинг ўрни ҳам аруз дейилади. Чунки рукндан сўнггина шеьр бааҳри аниқланади.
5. Эркин вазн мисраларда бўғинлар миқдори ҳам, қофияланиш тартиби ҳам бандларда мисралар миқдори ҳам турлича бўлади. УЕвропа шеъриятида кенг тарқалган бўлиб, ички ритм, мусиқийлик, муайян жарангдорликка эга бўлади. М.Лермонтовнинг «Маскарад» драмаси, А.Грибоедовнинг «Ақллилик балоси» асари шу вазнда ёзилган. ғафур ғулом, Усмон Носир, Миртемир, Ҳамид Олимжон, Рауф Парфилар ҳам бу вазнда етук шеърлар яратишган.
Адабиётларда эркин вазннинг эркин, оқ шеър, сарбаст каби шакллари ажратиб ўрганилган.
6. Банд шеърнинг алоҳида қофияланиш тартибига эга бўлган йирик ритмик бўлагидир. У нисбий тугал фикр ёки ҳиссиётни ифодалайди. Ўзбек шеъриятида банд икки мисрадан тортиб йигирма тўрт мисрагача бўлиши мумкин. Ўзбек мумтоз шеъриятида икки-саккиз мисралик бандлар кўп учрайди.
Маснавий икки мисрадан иборат бўлган шеър банди. Алишер Навоийнинг «Ҳамса»си, Муҳаммад Солиҳнинг “Шайбонийнома”си шу усулда ёзилган.
Мусаллас учлик бўлиб, уч мисрали банд усулида ёзилган шеърдир. Дантенинг “Илоҳий комедия” асари шу усулда яратилган.
Мураббаъ ўзаро қофиялангшан тўрт мисралик банд усулида ёзилган шеър. Адабиётимизда Машраб ва Муқимий мураббалари машҳурдир.
Муҳаммас бешлик банд усулида ёзилган шеърдир. Муҳаммас икки хил а)шоирнинг ўз муҳаммаси “табъи худ”, б) бошқа шоирга эргашиб, ўхшатма тарзида ёзилган муҳаммас “муҳаммаси тахмис” бўлиши мумкин. Огаҳийнинг Навоий, Фузулийларга эргашиб езган муҳаммаслари машҳур.
Мусаддас ҳар бир банди олти мисрадан иборат бўлган шеър. Фурқат мусаддаслари ўзининг етуклиги билан ажралиб туради.
7. Қофия шеърни жарангдор қилувчи. Мисраларга мусиқий оҳанг берувчи муҳим унсурдир. Туроқ, ритм орқали мисраларда вужудга келган оҳангдорлик қофия туфайли мукаммаллашади. У мисраларнинг охирида келадиган жарангдор сўзлардир. Оҳангдорлик даражасига кўра қофиялар:Тўлиқ қофиялар бир-бирига тўлиқ оҳангдош сўзлардан иборат. Ҳилол-беҳол, нимта-яримта, висол-мисол, ғам-дам сўзлари ўзаро тўла оҳангдош бўлиб тўлиқ қофияни ҳосил қилади.Оч қофияларда сўзлардаги аксарият товушлар эмас, балки баъзи бир товушларгина оҳангдош бўлиб келади. Жовид – хуршед, кўл- буткул, хўб – кўп, каломи- Низомий каби сўзлар юқоридаги сўзлар сингари оҳангдош эмас. Шунинг учун улар оч қофиядир.
Download 50 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish