Эдна Сент-Винсент МИЛЛЕЙ (1892–1950). Америка шоири.
Эдна Миллей - америкалик шоира ва драматург, 1923 йилда Пулитцер мукофотини олган, XX аср АҚШ шеъриятининг энг машҳур шоираларидан бири. Шаклан мумтоз шеърларидаги чуқур ва жасур руҳ унинг фалсафий-ишқий лирикасини оламга машҳур қилди. У Роклендда (Мэн штатида) муаллим оиласида дунёга келган.
Эдна беш ёшидан шеър ёзган. 1912 йилда унинг “Renascence” шеъри «АҚШда йилнинг энг яхши шеъри” деб эътироф этилган. 1917 йилда Нью Йоркка келади ва илк шеърий китобини чоп этади. Ишқ, ҳирс, тан ва руҳ дихотомияси – унинг шеърларида асосий мавзулардир. Шакли классик, аммо мазмуни ўта замонавий бўлган бу шеърлар ҳақида бир мунаққид “у икки аср кесимида туради”, деганди, яъни шаклан - 19 асрда, мазмунан – 20 асрда. Бироз модернизм билан овунган китобхонлар бугунга келиб, яна Эдна Миллей сингари қалб шеърияти томон қайтмоқдалар.
***
Нима деган бўлсам, дедим, эҳтимол,
Лек мен учун дилга яқини шудир:
Бўғоз сувларини тоштирган ёмғир,
Кўрфазда ўтларни тебратган шамол,
Тўлқин қайтишида қолган сув изи,
Қирғоқда чиғаноқ куйлаган куй, сас...
Бу, балким, энг оддий бир манзарадир,
Лекин менга азиз, унутиб бўлмас.
(Инглизчадан Карим БАҲРИЕВ таржималари)
Интернет шеърияти. Қоғоз шаклидаги адабиётга, жумладан, шеъриятда қизиқиш камайиб бораётганлиги бор гап. Айни дамда, шеъриятнинг интернет саҳифаларида оммалашиб бораётганлиги ҳам бор гап. Мас., россиялик шоира А.Астахованинг инстарграмда 100.000 обуначиси бор. улар шоу қилишни ёқлаб чиқишмоқда. Шу орқали шаҳарлар аро кезиб, аудитория тўплаб, ўз шеърларини жонли ўқиб беришмоқда. Шулардан бири, ёш шоира Серафима Ананасова. У бир йилда 30 га яқин шаҳарларда шеър ўқийди. Бунинг учун эса ўз ижодини интернет орқали тарғиб қилади. Интернетда аёл шеърияти ҳам оммалашиб бормоқда.
Буюк озар шоири ҲАЛИЛ РИЗО УЛУҒТУРК.
ЎЗБЕК ТИЛИ (Катта шеърдан парча)
Қайси куни учиб келдинг, самолардан, ўзбек тили?
Қанот олдинг энг муқаддас садолардан, ўзбек тили!
Беланчакли келинларнинг тингладингми алласини,
Сен яралдинг ул илоҳий нидолардан, ўзбек тили!
Неча минг йил, асрлардан ошиб келган олтин қолип,
Айт, қандайин ҳосил бўлдинг?
Ҳимолайга, Тяньшанга тенгдош бўлган, эй мўжиза,
Айт, қандайин ҳосил бўлдинг?..
Озар тилидан Гулбаҳор САТТОРОВА таржимаси
Адабиётлар.
Интернет материаллари.”Все поэты В Контакте”, “МУ стихи”.
Мир без границ. Литературная беседа с австралийской писательницей Н. Крофтс. Звезда Востока. Журнал. Ташкент. 2014. №1
“Жаҳон адабиёти” журнали, Т.2013., май.
“Шарқ юлдузи”, Т.2015., апрель
Бадиий адабиётлар:
Асрдан асрга. Шеърий тўплам. Чех шоирлари.
Облачение теней. Испан шоирлари тўплами.
Серб шоирлари антологияси.
Янги грузин поэзияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |