Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона


МАВЗУ: ОКЕАНИЯ МАМЛАКАТЛАРИ АДАБИЁТИ



Download 0,51 Mb.
bet86/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

МАВЗУ: ОКЕАНИЯ МАМЛАКАТЛАРИ АДАБИЁТИ
Ер юзининг умумий жуғрофий ном билан Океания деб аталган қисми алоҳида қизиқиш уйғотади. Бир қарашда каттаю кичик минглаб ороллардан ташкил топган бу бепоён архипелаг ташқи томондан ҳам, ички томондан ҳам тарқоқликка маҳкумдай туюлади. Дарҳақиқат, тропик ва субтропик иқлим зоналарида жойлашган бу ороллар ҳеч эпақага келмайдигандек, уларни бирлаштириб, ҳеч бўлмаганда, бир нечта мустақил давлат ё мамлакатга айлантириб бўлмайдигандек кўринади. Аслида-чи? Бу ерда номлари жаҳон аҳлининг тилидан тушмайдиган, аҳолисининг нуфузи ўнлаб ва юз миллионлабни ташкил этган, замонавий тараққиёт йўлидан тинимсиз илгарилаб бораётган бир нечта мустақил давлат жаҳон маданиятига ҳам, иқтисодиётига ҳам, сиёсатига ҳам муттасил ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Албатта, аввало, бу мамлакатларнинг жаҳон савдо йўллари устида жойлашгани, чор-атрофдан очиқ денгиз билан қуршалгани сиёсий жиҳатдан катта имтиёздир. Юқорида қайд этилганидек, гарчи ўқтин-ўқтин ўзига яраша табиий офатлар – вулқон отилиши, цунами, ўрмон ёнғинлари, денгиз ҳалокатларини айтмаса, ҳар томонлама ривожланиш учун бу ерда деярли барча шароитлар мавжуд, деса бўлади. Ҳар қандай мамлакат тараққиётида ички ва ташқи омилларнинг сабаби ва таъсирисиз ўзгариш бўлмайди. Океания мамлакатларининг ҳеч бўлмаганда ўтган асрда бошдан кечирган воқеа-ҳодисалари ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчи галда 1965 йилда Индонезияда содир бўлган даҳшатли хунрезлик кўз ўнгимизга келади. Доктор Сукарно бошчилигидаги индонез миллати икки кеча-кундузнинг ўзида 600 минг (!)дан ортиқ аҳолисидан маҳрум бўлган эди. 1947 йили Ҳиндистон мустақилликка эришиш арафасида мамлакат мусулмонлар ва ҳиндулар қисмига ажралишида содир этилган 3 миллионлик қурбонликдан сўнг бу иккинчи ўринда туради, десак хато бўлмас. Катта хунрезликлар замирида асосан бир сабаб– миллий мустақиллик учун кураш ётади. Аммо бу хунрезликлар ўз даври ва замонасига яраша тарзда – инсоннинг инсон томонидан хўрланишида ўз ифодасини топар эди. Дарвоқе, бу қадар катта кўламли қирғинбаротлар Ер куррасининг айнан мана шу нуқталарида содир этилгани эътиборни тортади (мисол учун ривоятларда ёзилишича, энг қадим замонлардаги Ҳиндистоннинг Курукшетр жанг майдонида 650 000 000 нафар (!) инсоннинг ёстиғи қуриган экан). 1945 йилдаги иккита атом бомбаси портлатилиши оқибатида иккита япон шаҳри – Хиросима ва Нагасаки деярли аҳолисиз қолганди. Булар инсоннинг ўз қўли билан амалга оширилган қатли омлар бўлиб, қиёматгача ҳам эсдан чиқмайди. Ҳамма томони сув билан ўралган Океания мамлакатларининг олис ва яқин тарихлари бундан асло мустасно эмас. Немис фашистлари содир этган 1941-45-йиллардаги қатли омдан кейин жаҳон миқёсидаги халқаро аҳвол бирмунча мўътадиллашгандек. Худди шу “мўътадиллашув” Океания мамлакатларининг ҳар жиҳатдан оёққа туриб олишларида муҳим ижобий шароитлар вужудга келтирди. Бу, биринчи галда, Океания мамлакатларининг жаҳоннинг бошқа ривожланаётган ва мутараққий давлатлари билан сиёсий, ижтимоий ва маданий алоқалар ўрнатишида беҳад катта аҳамият касб этмокда.
Ўз-ўзидан маълумки, муайян маданият ёки адабиёт тараққиётида тарихий шарт-шароитлар ва воқеа-ҳодисалар айрича роль ўйнайди. Океания мамлакатлари қуруқлик жиҳатидан кўпроқ Хитой ва Ҳиндистонга боғлиқ. Шунинг учун бу мамлакатлар адабиётида шу икки буюк мамлакатнинг тарихий тараққиёт изларини бемалол кузатишимиз мумкин. Ҳиндистонда ҳам, Хитойда ҳам асосан буддавийлик дини ҳукмронлик қилади. Ҳар иккала буюк давлатда ислом дини иккинчи ўринда туради. Бинобарин, шу динларда яратилган адабий ва маданий асарлар бевосита Океания мамлакатларига таъсир кўрсатганининг гувоҳи буламиз.
Халқ оғзаки ижоди Малайзияда жуда қадим замонлардан буён, бу ерга ёзув кириб келгунга қадар кучли ривожланган эди. Илк оғзаки ижод ҳинд достонлари таъсири остида оўлган эди. XV - XVI асрларда Малайзия, умуман, Океания мамлакатларига ислом динининг кириб келиши билан араб ёзувидаги жави алифбоси жорий этилди. Тахт тепасига келган ҳар бир султон бу ерда ислом билан баравар пайдо бўлган оғзаки ижодга асосланган ўз адабий анъанасини яратган. Китоб босиш расм бўлгандан кейин дастлабки энг машҳур асарлардан бири – “Султонлар сулоласи” (“Сулалатус салатин”) XV асрда ёзилган, деб баҳоланади. Шу асрда яратилган иккинчи асар “Ражит Пасай тарихи” (“Ҳикая Ражит Пасай”) ҳисобланади. “Ҳанг Туаҳ тарихи” (“Ҳикая Ҳанг Туаҳ”) ҳам ўша даврдаги энг таниқли асарлардан бири. Унда ўз султонига содиқ жангчи ва қаҳрамон Ҳанг Туаҳ ҳаёти ва жасоратлари ҳақида ҳикоя қилинади. Бугунги кунда ҳам Ҳанг Туаҳ исмини замонавий ёзувчилар ўз асарларида тез-тез қўллаб турадилар. Қатор қиссалар ва “Абдуллоҳ қиссаси” асарини (1849) ёзган Мунший Абдуллоҳ (1796-1854) малай адабиётининг отаси саналади. Анъанавий тарзда бу ерда турли шакл олган шеърият ҳар доим яхши ривожланган. XX асрда рўй берган ижтимоий ўзгаришлар ҳам адабиётда янги шакллар пайдо бўлишига олиб келди. Турли жанрларда (шеърият, наср, драма, эссе) тер тўккан Усмон Аванг замонавий адабиёт асосчиси, деб эътироф этилади. Ҳозирги вақтда малай адабиётида Абдуссамад Саид сезиларли ўрин эгаллайди. Унинг сафдошлари Камол, Боҳо Зайн, Анвар Ридван, Муҳаммад Ҳожи Солиҳ, Раҳимиддин Зоҳирий, Сри Диаҳ ва бошқалар баракали ижод қилмоқдалар. 1971 йилда мамлакат ҳукумати турли тиллардаги адабиёт учун аниқликлар киритди, шу тариқа малай тилидаги адабиёт “Малайзия миллий адабиёти”, мамлакатдаги бошқа тиллардагиси “минтақавий адабиёт”, ёт тиллардагиси эса “ясама адабиёт” деб аталадиган бўлди.
Мамлакатнинг бошка этник гуруҳлари тилидаги адабиёт XIX асрдан бошлаб, айниқса, хитой ва ҳиндий тили эгаларининг кўплаб кўчиб келиши билан яхши ривожланди. Бироқ хитой адабиёти XX аср ўрталарига келиб муҳим ўрин тутган бўлса, ҳиндий тиллардаги адабиёт таназзулга юз тутиб бораверди. Инглиз тили умумий адабий тил бўлиб қолди.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish