Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet74/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

Адабиётлар:

  1. Қ.Азизов. О.Қаюмов «Чет эл адабиёти тарихи» Т., 1987.

  2. М.Элизарова и др. История зарубежной лит-рқ XIХ века» М.1982.

  3. М.Н.Чернивич и.др. «История французской лит-рқ» М., 1963

  4. Я.Н.Засурская Зарубежной лит-ра XIХ века Романтизм. Критический реализм» М., 1979.

  5. Э.Золя. «Ҳамал» Т, 1982.

  6. Флобер Г. Бовари хоним. Т.Адаб ва санoат, 1976.

Назорат саволлари:

  1. Флобер услубининг ўзига хос хусусиятлари нималарда кўринади?

  2. Адабиётда натурализм тушунчаси.

  3. Э.Золя ижодининг асосий хусуиятлари.

  4. «Ругон – Маккарлар»да ирсият масаласи қандай ёритилган?

  5. «Ҳамал» романида меҳнат ва капитал масаласи.

18-МАВЗУ: XX АСР АҚШ ВА КАНАДА АДАБИЁТИ
А) АҚШ адабиёти
Р
Таянч иборалар: «Бахти қаро Керри»; «Женни Герхардт»; «Америка фожеаси»; Клайд образи; «Алвидо, қурол!»; Йўқотилган авлод муаммоси; «Чол ва денгиз.

ЕЖА:

1.Теодор Драезер ижоди.
а) «Бахти қаро Керри»
б) «Америка фожиаси»

  1. Эрнест Хеменгуэй ижоди:

а) «Йўқотилган авлод» мавзуи.
б) «Чол ва денгиз»

Мавзуга қуйидаги муаммо қўйилади ва ёритилади: Т.Драйзер ижодида кўтарилган асосий муаммолар; «Чол ва Денгиз» асарида инсон ва табиат муаммоси; Т.Маркес романларининг ўзига хослиги.




ТЕОДОР ДРАЙЗЕР.
(1871-1945)
Дрейзер ижоди – ХХ асрнинг биринчи ярми Америка адабиёт ва танқидий реализмнинг чўққисидир. Дрейзер АҚШ ҳаётидаги фожиавийликни кўрсата олган йирик санoаткордир.
Дрейзер Индиана штатидаги кичик бир жойда камбағал ишчи оиласида туғилади. Қашшоқлик ёшликдан бўлғуси ёзувчининг меҳнат қилишга мажбур этади. У иш ахтариб Чикагога боради, ресторанда идиш-товоқ ювади, товар станциясида назоратчи бўлиб ишлайди, кир ювиш мастерскойида механиклик қилади. Дрейзер 1883 йилда Индиан Университетига кириб бир йил ўқийди. Лекин иқтисодий аҳволи ўқишни давом этиришга имкон бермйди. Ўқиш вақтида Лев Толстой ижоди билан танишади. Унинг асрлари ёш Дрейзерга катта таoсир кўрсатади.
Билимга ташни Дрейзер ўша вақтда кенг тарқалган Герберт Спанесер фалсафасини қизиқиб ўрганди.Унинг қарашлари Дрейзерни социал воқеларни биологик қонунлар асосида тасвирлашга, турмушни нотўғри талқин этишга олиб боради. Спенсер оғир аҳволга хукуатни ҳам, жамиятни ҳам айблаб бўлмайди. Бунга хиёнатнинг биологик қонунлари айбдор, дейди. У югуришда, илдам курашда, кучли енгади, деган қарашни тарқиб қилади. Дрейзер муҳбир-репортёр бўлиб Чикаго Нpю-Йорк каби шаҳарларда игшлай бошлайди. Халқнинг оғир аҳволи билан танишади. Лекин Спасер қарашларининг асоссизлигини тушиниб етмайди. Дастлабки ҳикояларида умидсизлик кайфиятлари турмушни тўғри англамаслик оқибатида келиб чиқади.
Дрейзер 90-йилларнинг ўрталарида Нpю-Йоркда яшаб журналларда редакторлик қилади, мақола ва очерклар ёзади. Халқ аҳволи билан яқиндан танишиши унинг келажаги ижодига материал бўлиб хизмат этади. Унинг ижоди 1900 йилдан бошланади. Биринчи романи «Бахти қаро Керри» чиққач, буржуа матбуоти унинг кенг тарқалишига йўл қўймайди. 1911 йилдагини унинг иккинчи романи « Женни Герхар» юзага келади. Ундан сўнг кетм-ет «Молиячи», «Титан», «Даҳо» романлари юзага келади. 1-жаҳон уришидан сўнг 20-йиллар ўртасида икки томли «Америка фожиаси» чиққач адиб йирик танқидий реалист сифатида бутун дунёга танилади.
Дрейзер ижодининг биринчи даврида (1900-1917) йирик реалист асарлар ёзиш билан бир қаторда реакцион Спонсер фалсафасига берилиши унда зиддиятли фикрлар туғилишига ва уни янгилаш хулосалар чиқаришга олиб боради.
«Бахти қаро Керри» (1900) романининг қаҳрамони камбағал фермер қизи Каролина Мибернинг оилада эркалатиб «жажжи Керри» деб аташади. Керри эсли-хушли бўлса ҳам, лекмн тажрибаси йўқ, ёшлик орзулари билан яшовчи кўрган нарсаларидан тегишли хулосалар чиқаришга заиф эди. Худбинлик «эгоизм» унинг табиатига «монанд» бўлиб, билмга эмас, балки у неoматларга интилар эди. Керрининг чекка қишлоқдан Чикаглдаги опасиникига бориши ҳа шулар оқибатидадир.
Асарнинг асосий ғояси Америкада барча учун баробар имкониятлар мавжуд, деган иллюзияни фош этишда кўринади. Керрининг орзу-истаклари капиталлистик иллатлар авж олган шаҳарда амалга ошиши қийин эд. Ҳафталаб у сарсон-саргардонликда иш ахтаради. Пайабзал фабрикасидан оддий иш топиб, оғир шароитда ишлай бошлайди. Лекин кўп ўтмай касалланиб ишга бормагач, ишдан бўшатилади. Опасининг уйида яшашга имконият топа олмай, уйига қайтишни мақул кўрмай, бошқаларнинг «беғараз» ёрдамига берилади. Дастлаб Керри савдо фирмасининг хизматчиси олифта йигит Чарлpз Друэннинг яхши кийниниши ва гпларига учади. Сўнгра бу ошиққа нисбатан бир майхонанинг бошқарувчиси пулдор ва оилали Герствуд устун бўлиб чиқади. Керри Друэни ташлаб Герствуд билан Нpю-Йоркка қочиб кетади. Герсвуд аста-секин бору-йўғидан ажралиб, ишсиз қолади. Бутун кунни садақа бериладиган нон очередларида ўтказади. Керри эса фақат ўзини ўйлаб, уни ҳам ташлаш кетади. У театрга ишга киради. Оғир ахволда қолган Герсвуд газдан захарланиб ўлади. Керри эса ўша муҳитга мослашиб олади. Ёзувчи Керрининг муваффақиятга эришишини тасодифий ҳол Америкада долларнинг халокатли таoсири натижаси деб кўрсатади.
«Бахти қаро Керри» ромнининг қиммати капиталистик жамиятдаги халқ оммасининг оғир турмуш ахволга тушиб қолган Керрининг юзтубан кетиши эвазига кўтарилиши, буржуа Герствуд оиласидаги мунофиқлик, бой квартал Бродвейдаги дабдабали ҳаёт трамвай ишчиларининг ташлашлари тасвири, ишсизлик натижасида кўчага чиқиб ташланган сон-саноқсиз камбағалларнинг оч-тентираб юришларининг хаққоний акс этирилишида очиқ кўринади.
«Жени Герхардт» (1911) романида ҳам камбағал оиладан чиққан қизнинг буржуа жамиятидаги фожиаси кўрсатилган. Асарнинг ғоявий йўналиши оддий қизнинг ҳулқий покизалиги, унинг бузилган буржуа ахлоқига қарши қўйилишида намоён бўлади. Романнинг асосий сюжет йўли ишчи қизи Женнининг фожиаси, у билан миллианернинг ўғли Лестркейн ўртасидаги севги тарихида очиқ кўринади. Камбағал Женни бой йигит Кейн ўртасидаги севги тарихида шу манзара намоён бўладики ўша жамият урф-одатлари, социал адолатсизликлар бу ёшларни табиий севгиларига тўсқинлик қилади ва охир оқибатда улар турмуш қуролмайди.
Драйзер оддий қизнинг одоблиги, вафодорлиги, қалбининг мусафолигини кўрсатиш орқали халқ куч-қудратига ишончини ифодалайди. Женни ўзининг энг яқин кишилари - отаси-онаси, қизи Веста, ниҳоят севгани Лестердан ажралади. Лекин бундай оғир йўқотишлар уни умидсизликка туширмайди. У етим болаларни асраб олади ва бундан сўнги ҳаётини улар тарбиясига бағишлайди.
Драйзернинг «Америка фожиаси» (1925) асари биринчи жаҳон уришидан сўнг ёзилган монументал икки томли романдир. Асарнинг бош персонажи буржуа-мешчан оиласидан чиққан-бола Клайд Крифиссдир. Клайд буржуа жамиятига хос юзсизлик, бойиш йўлида ҳар қандай восилатардан фойдаланиш каби ярамас иллатларни ўзлаштира боради. У тушган машина бир қизни бостиб кетади. Қамалиш хавфи тугагач, Клайд бу ерни ташлаб, бой амакиси яшайдиган шаҳарга боради. Амакисининг фабрикасида ишга жойлашади. Ўша ерда қишлоқдан келиб хизмат қилаётган камбағал қиз Роберта Олден билан танишади ва унга уйланмоқчи бўлади. Лекин аҳволини тузатиш мақсадида у бой қиз Сондра финчилини олишга интилади. Лекин бўйида бўлгани аниқлангач, Роберта Клайдан ўзини никоҳлаб олишни талаб қилади. Бу нарса унинг учун кўнгилсиз воқеа, яoни мақсадларига эришиш йўлида катта тўсиқ эди. Шунинг учун Клайд Робертани кўлда сайр қилдириб юриб, сувга чўктириб ўлдиради. Бу фожиали воқеанинг сири очилади ва Клайд суд қилиниб, электр курсида жазоланади.
Романда Клайд Грифиссда туғилган эгоизм Америка буржуа жамияти ва унинг зўравонликка асосланган вахший қонун-қоидаларининг оқибати экани кўрсатилади. Ундаги индивидуллистик хирс Роберта Олден шунингдек Сондра Финчлига бўлган муносабатда ҳам кўзга ташланиб туради. Сондра ёш ва чиройли қиз, лекин Клайд унинг гўзаллиги эмас балки бойлиги қизиқтиради. Буржуа дунёсининг ахлоқи, бойликка сиғиниш кишининг табиий хис туйғуларини барбод этади. .Бу нарса оддий америкалик йигит Клайд шахсиятида очиқ кўринади.
Клайд образи Дрейзер илгари яратган Керри, Кауервуд ва Витли Образларига ўхшамайди. Улар каби фавқулотдда кучга эга бўлган қудратли шахслардан ҳам эмас, балки оддий америкаликдир. Қоқеалар тасвирида ҳам ўзгариш бор. Илгариги асарларида социал мотивлар билан бирга, биологик омиллар маoлум даражада ўрин эгалаган эди. Бу романда эса, социал воқеаларнинг моҳият тўғри талқин этилади ва реал кўрсатилади.
«Америка фожиаси» воқеликнинг кенг қамраб олиши, кўтарилган ғоя ва танқидий фикрнинг чуқурлиги, бадиий маҳоратнинг юксаклиги билан жаҳон прогрессив адабиётининг энг яхши реалистик асарлари қаторидан жой олади. Ёзувчининг «Истак трилогияси Америка адабиётида танқидий реализмнинг энг яхши намунасидир. Каупервард Балpзак яратган пулга уч, юзсиз, олтин асосига қурилган дунёнинг босқинчиликдан иборат характерини акс этган типик образни эслатади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish