УИЛPЯМ ТЕККЕРЕЙ.
(1811-1863)
Англияда танқидий реализмнинг йирик вакилларидан бири. Ҳиндистоннинг Калpкутта шаҳрида туғилган. 6 ёшида онаси ўлимидан сўнг Англияга қайтади. Бу ерда у билим олади. 2 йил Кембридк университетида таoлим олади.
Адабий фаолиятини 1840 йили журналист сифатида бошлаган. Уни ўткир очерк, пародия ва карикатураалари «Панч» хажвий журналида босилади.
У кўплаб хажвий ҳикоялар, қиссалар ва бир неча романлар ёзган. («Сноблар китоби») (1847)» Шуҳратпарастлик ғулғуласи» (1848) «Пендонис» (1850), «»Нpюкомлер» (1855) ва бошқалар.
Теккерей ижодида сатира ва ижтимоий асосий ўринни эгаллайди. Бу борада у Диккенсдан бир оз фарқ қилади. Диккенс ижодкорнинг вазифаси ижтимоий ҳаётнинг фақатгина салбий томонларини очиб ташлашдан иборат бўлиб қолмаслиги керак, у ўқувчига ўша иллатлар билан қандай кураш йўлларини кўрсатиб бериш керак деб ҳисоблайди. Теккерей учун муҳими – ҳеч қандай пардозларсиз ҳаётий ҳақиқатни очиб ташлаш. Унинг реалистик эстетикасини асосини «Ҳақиқат ҳар доим ҳам ёқимли бўлавермайди, лекин ҳақиқат барча нарсадан афзал», инсонни табииий ҳолда тасвирламоқ керак» каби тезислар ташкил этади. Улар унинг энг яхши асарлари учун асос бўлади.
« Шуҳратпарастлик ғулғуласи» романида Англиянинг XIX аср I ярмидаги ҳаёти кенг тасвирланади. Асардаги воқеалар Англия пойтахтида, Лондон атрофларидан Бельгия, Франция, Германия, Италия давлатларига ҳам кўчади. Қаҳрамонлар эса турли табақа вакиллари (Аристократлар, парламент аъзолари, чиновниклар, ҳарбийлар, ўқитувчилар ва бошқалар). Улар «ғуғула» (ярмарка) қонунлари асосида яшади. Бунда инсон қиммати капиталининг миқдори билан ўлчанади. Бу муҳитда ёзувчи асарда асосий ўринни эгаловчи бош қаҳрамон топишга қийналади. Асарга «қаҳрамонсиз роман» сарлавҳаси қўйилган.
Теккерей асарининг бундай номланишига XVII аср Англия ёзувчиси Жон Беньяннинг «Зиёратчининг йўли» (1678) асари сабаб бўлди. Аллегорик - фалсафий бу асарида бир сайёҳнинг Шуҳратпарастлик (Лондон) шаҳрига келиши ҳикоя қилинади. Пайшанба кунлари бу шаҳарда барча-барча (уй, ер,мансаб, мамлакатлар, бола-чақа, ота-она, ҳаёт, олтин…) нарсалар сотилувчи ярмака бўлади.
Теккерей замонавий Англияни ҳам шундай ярмаркага ўхшатади. Асарга қўғирчоқ образи ҳам киритилган.
Адабиётлар:
Азизов Қ. Қаюмов О. Чет эл адабиёти тарихи. Т., Ўқитувчи, 1982.
История француский лит-рқ. М., 1951. Т.2
Бальзак Онаре де. Гобсек, Сағри тери тилсими.Т., Адаб ва санъат. 1981.
Бальзак Онаре. Горио ота. Т.Бадиий адаб. нашр. 1968.
Стендаль Қизил ва қора. 1830 йил. Хроникаси – Т.,Адаб ва санъат нашриёти, 1979.
Стендаль. Парма ибодатхонаси. –Т. Медицина, 1990.
Do'stlaringiz bilan baham: |