ИНГЛИЗ ТАНҚИДИЙ РЕАЛИЗМИ.
30-40 й. инглиз адабиёти
Чарлз Диккенс ижоди.
Англияда танқид.реалзмни гуллаб-яшнаган даври XIX аср 30-40й. тўғри келган. Бу даврда забардаст реалист ёзувчилар (Диккенс, Теккерей, Бронте, Гастел ва чартист шоирлари Жонс ва Линтонлар) ижод қилади. Бу йилларда пайдо бўлган ва қудратли кучга айланган ишчилар ғалаёни чартислар ҳаракати номини олди. Бу инглиз ва АҚШ ёзувчилари ижодига таoсир этмай қолмайди.
Чартистлар ишчилар ҳаётининг, аёллар меҳнаткашининг аянчли томонларини кўрсатадилар, ҳалқнинг муҳтожлигини , мамлакатда ислоҳат ўтказиш зарурлигини талаб қиладилар
Энг истеoдодли шоир ва ҳаракат вакили Чарлз Жонс (1819-1869)
Ч. Диккенснинг «Домби ва ўғли», Теккерейнинг «Шуҳратпарастлик бозори», Ш.Бронтенинг «Жейн Эйр», Э.Гаккеллнинг «Мэри Бартон» каби романлари ана шу давр адабиётининг энг сара асраларидан ҳисобланади.
ЧАРЛЗ ДИККЕНС.(1812-1870)
Англия жанубида денгиз хизматчиси оиласида туғилди. Жуда қийинчиликда катта бўлади, яхши билим ола олмайди. Ўзининг машаққатга тўла ёшлигини кейинчалик ёзган «Давид Копперфилpд» ва «Митти Доррит» романларида ҳикоя қилиб берган.
Диккенс дунёқараши ва эстетик қарашлари 30-йилларда шаклланди.(чартислар) Чартислар ҳаракати тарафдори бўлмасада, унинг ижодида ишчи синфи ва эзилган халқ холатига ачиниш кайфиятини кузатиш мумкин.
Диккенс жаҳон адабиётига юмор ва сатиранинг ажойиб устаси сифатида кирган.
Унинг ижодини 4 та даврга бўлиш мумкин.
1883-41 – асосан юмористик асарларини яяратди. «Боз очерклари№» «Пиквик» клубининг мактублари», «Оливер Твист».
«Домби ва ўғли», Мартин Уезлвит»
1849-59 – хажвий асарлар яратди. «Девид копперфилpд», «Совуқ уй», «Мудҳиш замонлар», «Митти Доррит»
1860-70 Диккенс қарашларида умидсизлик кайфияти устинлик қилган. «Икки шаҳар ҳақида қисса», Катта умидлар», «Бизнинг умумий дўстимиз»
Биринчи асари. 1836 йил. «Биз очерклари» ҳикоч ва очерклар репартёр бўлиб ишлаган давридаги асарлари жамланган. Очеркларда Лондон ва унинг аҳаолиси ҳаётининг турли томонларини очиб беради.
1836-37 й. биринчи романи «Пиквин клубининг мактублари»ни яратади. Асар жуда машҳур бўлиб кетади.
40-йиллар ижодининг энг яхши асари «Домби ва ўғли» (1848). Асар марказида йирик копиталист савдогар Домби туради. У ўз корхонасининг бойиши, ривожланишидан бўлак ҳеч нарсани тан олмайди. Ўғли туғилганда фарзанд кўргани учун эмас, балки корхона ишларини давом эттирувчи меросхўр туғилгани учун қувонади. Ўғли 6 ёшда вафот этади. Биринчи хотини ўлгачи Эдит исмли аёлга уйланади. Домбининг одамлар билан алоқаси савдо-сотиқ муносабатларини эслатади. (Ўзига хотин сотиб олади. Эдитга уйни безаб турувчи буюм сифатида қарайди).Эдит иш бошқарувчи Каркер билан корхона пулларини ўғирлаб қочади. Бундан сўнг қизи Флоренсини ҳам уйидан ҳайдаб чиқаради. Қиз камбағал йигит Уолтерга турмушга чиқади. Буларнинг барчаси Домби оиласининг инқирозга юз тутишига олиб келади.
Асар охирида Домби ўзгариб, куёви, қизи билан гаплашадиган, набираси Полpни севувчи киши сифатида тасвирланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |