ОНОРЕ ДЕ БАЛPЗАК.(1799 – 1850)
Балpзак тур шаҳрида туғилган. Ота – онаси ҳоҳишига кўра ҳуқуқ факулpтетини тугатади. У ўз отасидан ёзувчи бўлишга қизиқиши орзу эмаслигини исботлаш учун 2 йиллик муҳлат сўрайди. Биринчи шеoрий трагедияси «Кромвелp» муваффақиятсиз чиқади.
Шахсий ҳаётда ҳам омади чопмайди. Поляк графинияси рус фуқароси Эвелина Ганская билан бўладиган никоҳни узоқ вақт кутади ва ҳаётининг сўнгги йили бунга эришади.
Унинг асарларини ноширлар жон деб нашр қилишар ва бундан катта фойда олар эдилар. Муаллиф эса ҳаётининг охиригача қутула олмади.
Билиб олинг! Балpзак ўз асарларини «Инсон комедияси» деган умумий ном остига бирлаштиради (Дантенинг «Илоҳий комедияси»дан руҳланиб) ва 3 қисмга бўлади.
«Хулқлар ҳақида этюдлар».
«Фалсафий этюдлар»
«Аналитик этюдлар»
Ёзувчи сифатида Бальзак номини танитган асар – «Шуанлар» романи (1829) ҳисобланади. Шундан сўнг «Гобсек», «Сағри тери тилсими», «Полковник Шабер», «Евгения Гранде», «Горио ота» ва бошқа асарлари босилиб чиқди.
Биринчи қисм Б режасига кўра 6 та бўлимдан («Правинция ҳа ёти саҳналари», «Сиёсий ҳаёт саҳналари», «Париж ҳаёти саҳналари», «Қишлоқ ҳаёти саҳналари», «Шахсий ҳаёт саҳналари», «Горио ота», «Гобсек», «Полковник Шобер» ва бошқалар.) 111 асардан иборат бўлса керак эди – аслида 72таси ёзилди.
Иккинчи қисм (бўлимларга бўлинмайди) 27 роман бўлиши керак эди – 22таси ёзилди.
Учинчи қисм – 5та – аслида 2та («Никоҳ физиологияси», «Оилавий ҳаёт нохушликлари») ёзилди. Барчаси бўлиб режадаги 143 тадан 96 таси ёзилган. Балpзак ўз асарларида реставрация давридаги 1815 дан то 1848 йилгача бўлган воқеаларни ўз ичига олади.
«Инсон комедияси»да 2 мингдан ортиқ персонаж қатнашади. Агар француз жамияти тарихчи бўлса, Балpзак ўзини унинг котиби деб атади.
Унинг асарларида бойлик, пул киши характерини, психологиясини ўзгартирувчи, издан чиқарувчи салбий куч сифатида кўрсатилади.
«Гобсек»
Гобсек ҳикоясининг қаҳрамони ҳаётида пулинг қанча кўп бўлса, сен шунча қудратли бўласан деган фалсафани ўзлаштириб олиб, ёшлигидан олтин, пул тўплайди. Гобсек судхўр. Пул жамият ҳаётининг асосий кучи бўлган давр да у ишбилармон, министр, ёзувчи , артистларни ўз қўлига қарам қилиб олган.
Ана шу одамлар ҳаёти, тақдири унинг қўлида, у ўз шартларини қўяди.
Унинг қариндош-уруғлари ҳам, дўстлари ҳам йўқ. Жуда хароб кийинади ва эски уйда яшайди.
Тилладан бошқа нарсани тан олмайдиган бу чол : «Борди-ю мендан қирол қарз бўлганда ва қарзини муддатида тўлолмаганда, мен уни бошқа қарздорлардан олдинроқ судга берардим» - дейди.
Do'stlaringiz bilan baham: |