Республикаи ӯзбекистон вазорати таълими олӣ ва миёнаи махсус донишгоҳи давлатии фарғона



Download 0,51 Mb.
bet73/102
Sana22.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#110084
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   102
Bog'liq
Матни маърӯзаҳо аз адабиёти ҷаҳон курси 2

17-МАВЗУ: XIX АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ВА ХХ АСР ЖАҲОН АДАБИЁТИ (XIX АСР ИККИНЧИ ЯРМИ ФАРАНЦУЗ АДАБИЁТИ).
РЕЖА:

  1. Г
    Таянч иборалар: Бовари хоним; Натурализм; «Тереза Ракен»; «Ругонлар мансаби»; «Тузоқ»; «Ҳамал».

    юстав Флобер ижоди.

  2. Француз адабиётида натурализм.

  3. Эмиль Золя ҳаёти ва ижоди.


Мавзуга қуйидаги муаммолар қўйилади ва ёритилади: Флобер услубининг ўзига хослиги; Адабиётда натурализм тушунчаси; Э.Золянинг «Ругон-Маккарлар» эпопеясида ирсият масаласи; Адабиётда «тенденс» тушунчаси.


XIX аср иккинчи даври Ғарбий Европа адабиёти. Француз адабиёти Гюстав Флобер.


1848 йил инқилоб буржуазияси жамияти ичида зиддиятларни кучайтиришга олиб келди. Бу XIX аср иккинчи ярми санъатига, хусусан адабиётига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Асосий ғояларни қайта таҳлил қилиш, мавзу образларига, эстетик нормаларига бошқача ёндошиш - ана шу давр адабий тарақиётининг характерли томонларидир. 50-60 й. адабиётида турли оқимлар пайдо бўлди.
Шу даврларда «соф санъат» талаблари билан «Парнас» адабий гуруҳи майдонга чиқди. Парнасчилар бадиий дастури ана шу давр адабий мактаб ва оқимлар асосий ғояларига қарама-қарши қўйилган. Улар «Санъат санъат учундир» ғоясини олдинга сурдилар. Санъат фақат гўзалликка хизмат қилади. Гуруҳ раҳбари Леконт де Лиль ва Шарль Бодлер (1821-67) ва Теофил Готье
Шарль Бодлер «Агар санъат фойда келтиришни мақсад қилар экан, бунда у санъат эмас» дейди.
У 1857 йил «Ёмонлик гуллари» - ягона шеърий тўпламини нашр эттирди. Поэзиянинг тасвир объекти фақатгина яхши нарса бўлиши шарт эмас, ёмон ҳам бўлиши мумкин», деб ҳисоблайди шоир.
ГЮСТАВ ФЛОБЕР. (1821-1880)
Янги давр реализмининг хусусиятлари атоқли ёзувчи Флобер ижодида тўла намоён бўлди.
Флобер Руан шаҳрида врач оиласида туғилди. (1840-46) Парижда хуқуқшуносликни ўрганди. Ота-онаси ўлимидан сўнг Рупан яқинидаги отасининг ери Крусседа яшаб ижод қилди. Доде, Золя, Гонкурлар, Готpе, Мопассан, Тургенев билан яқин алоқада бўлган. Адабий мероси у қадар катта эмас. «Бовари хоним» (1856) «Саломбо» (1862), «Сезгилар тарбияси» (1869), «Авлиё Антонийнинг алданиши» (1874), учта повесть ва бир нечта драматик асарлари бор. Флобер асарларининг аниқ, содда ёзилишига, ифодали тил ва услубга диққат қилади. Шунинг учун унинг ҳар бир асари узоқ тинимсиз меҳнат натижасида майдонга келган. Романтиклар каби баландпарвоз ибораларни ишлатмайди. Флобер ўзи ёзаётган асар воқеаларига аралашмаслигини тарғиб қилади. Бунингучун тасвирланаётган воқеаларни синчиковлик билан ўрганишни, санъат асарини табиий фанлар услубига яқинлаштиришни талаб қилади.
1856 й. «Бовари хоним» романи француз ва Европа санъатида «Янгилик» деб қабул қилинди. Асарга «провинция аҳлоқи» деган сарлвҳа қўйилди.
Флобер учун XIX аср ўрталаридаги Франция провинциясидир. Асарнинг аҳлоқ (ҳулқ) ҳақидалигини асар композицияси ҳам тасдиқлайди. (Асар Шарль Бовари ҳақидаги ҳикоядан бошланиб, аптекачи Оме ҳақидаги ҳикоя билан тугайди. Эмма фақат 2-бобидан пайдо бўлади. Унинг ўлимидан сўнг яна 3 боб давом этади.
Ёзувчи ўз олдида жуда мураккаб вазифа: жамият иллатларини аниқ ва шу билан бирга содда қилиб тасвирлашни мақсад қилиб қўяди. Шунинг учун у шу давргача таркиб топган роман композициясидан фойдаланмайди. Флобер экспозицияга катта ўрин берди – 260 бет, асосий воқеаларга –120-160 бет, Эмманинг ўлими ва Шарль изтиробларига 60 бет – шундай қилиб «тасвир» қисми 320 бет, яъни воқеалар тасвиридан 2 баробар кўп.
Роман қаҳрамони Эмма (мешчан оиласидан) аёллар монастирида тарбияланади. Бу ерда у романтик романларни жуда кўп ўқийди. У ана шу китоблардагига ўхшаш ҳаёт кечиришни орзу қилади. У қишлоқ врачи Шарль Бовари исмли йигитга турмушга чиқади. Аммо турмушда ўзи ҳаёл қилган ширин онларни учратмайди. У зерикарли турмуш кечиради. Родольф исмли дворянга кўнгил қўяди. Уни орзу қилган олижаноб киши деб ўйлайди. Аммо Родольф ўз шароитига мослашган, аҳлоқсиз , енгилтак одам, Эмма ўзини алданган ҳисоблайди. Ўз бахтини топишга уриниш уни Мон исмли йигит билан яқинлаштиради. Мон ҳам ташлаб кетгач, Эмма жуда тушкунликка тушиб кетади. Судхўр Лире ундан қарзларини тўлашни талаб қилади. Маънавий ва моддий инқирозда қолган Эмма маргимуш ичиб ўлади.
Оме асардаги провинция қонуниятлари билан келиша олмайган ягона қаҳрамон фақат унинг ўз идеаллари бор. Унинг фожияси шундан иборатки, пасткаш ҳаётга тушунмаган ҳолда пасткаш идеалларни қарши қўяди.
Фловер ижоди француз адабиётидагина эмас, Европа адабиётида ҳам муҳим ўрин тутади.
XIX асрнинг охири XX асрнинг бошидаги бадиий тафаккурнинг ривожига Огюст Конт фалсафаси катта таъсир этган. Конт позитивизм (мавжудлик, ижобийлик) фалсафаси ғилан фанни ўрганишга уни ҳамма нарсадан юқори қўйишга интилган, фактларга суянган, лекин у умумлашмадан қочиб, ижодкор олдида турган асосий масал фақат воқеаларни қайд қилишдан иборат, деб кўрсатган. Конт позитивизми замоннинг тарихий, бадиий-эстетик қарашларига айниқса натурализм адабиётида салбий таoсир этмай қолмади.
Натурализм. XIX асрнинг 60-70 йилларида - буржуа реакцияси кучайган шароитда Францияла келиб чиққан ва ривожланган адабий оқимлардан бири натурализмдир. Натура (лотинча) = табиат демакдир. Натуралистлар Огюст Конт ва Ипполит Тэннинг фалсафий қарашларига асосланадилар. Натуралистлар позивитизм фалсафасига амал қилиб, шахсга ижтимоий ходиса деб эмас, балки биологик воқеалар маҳсули деб қарайдилар.
Натуралист ёзувчилар учун саховат ҳам, қабоҳат ҳам бир хил қимматга эга. Улар табиатни қандай бўлса, яoни тозаланмаган, бўялмаган шаклда кўрсатишга уринадилар. Улар турмушнинг бир парчасини оли, уни фотографик аниқлик билан майда-чуйдасигача қолдирмай тасвирлайдилар. Бу нарсани ака-ука Жюлp ва Эдмон Гонкурлар ҳамда Эмил Золя ижодида учратиш мумкин.
XIX аср ўрталарида табиат илмининг ривожлани бошлаши, шунингдек кўп ижтимоий системаларнинг емирилиши (июлp монархияси, буржуа иккинчи республикаси, иккинчи империя Париж Коммунаси) ва бошқа сабаблар Золяни «илмий» роман яратиш зарурати ғоясиг олиб келади.
Эмиль Золя «Экспериментал роман» (1879) китобида натурализм назариясини яратади. У фанни ўрганиш усулини асрга татбиқ қилиш ғоясини илгари сурди. Адиб ўзининг натуралистик романини «илмий роман» деб ҳам атади. Лекин Золя ирсият назариясини омил, деб изоҳлаши билан бир қаторда, ўзининг энг сара асарларида жамиятдаги қабоҳатларини катта аниқлик билан кўрсатиш даражасига кўтарилади.
Ака-ука Жюль ва Эдмон Гонкурлар реал борлиқ чегарасидан ташқарига чиқмасликка интиладилар. Олимлар каби, одамлар ҳақидаги ҳужжатларни ўрганадилар. Лекин умумийлик билан боғлиқлиги йўқ алоҳида олинган факт ёзувчиларни ҳақиқатдан узоқлаштириш мумкин.
Эмил Золя 1840 йилнинг 2 апрелида Парижа туғилди. Унинг ёшлиги Франциянинг жанубидаги Экс шаҳрида ўтди. Отаси инженер – қурувчи бўлиб, ўша ерда хизмат қилар эди. У вафот этгач (1847) , Золялар оиласи Парижга қайтади ва жуда оғир турмуш кечиради.
XIX асрнинг 60 йиллари шрталарида Золя ўзининг дастлабки ҳикоялари «Нинон эртаклари», илк романлари («Клоднинг тавбаси», «Марсель сирлари» ва бошқалар)ни яратади. Булар романтикларга тақлидан ёзилган асарлар эди. Ёш ёзувчида секин-аста реалист(Бальзак, Флобер) ва натуралистларга қизиқиш орта борди.
«Тереза Ракен» 91867) асарларининг муқаддимасида Золя ўзининг «илмий» романларида характерларни эмас, балки темпераметларни ўрганиши ҳақида сўз юритади. Лекин мазкур романларида фақат «мижоз»гина эмас, шу билан бирга, оз бўлсада ижтимоий ҳаёт ҳам акс этган.
«Тереза Ракен» ва «Медлен Фера» (1868) романлари Золянинг натуралистик таoлимотини акс эттирган асарлридир. Ҳар иккали роман конфликтларининг ривожи ва хотимаси натуралистик адабиёт принципларига мос, уларда персонажларнинг ижтимоий ҳаётлари эмас, балки «касаллик тарихи» физиолологик масалалар берилган. Қаҳрамонларнинг руҳий кечинмалри уларнинг жамиятда тутган инсоний мавқелари билан эмас, балки уларнинг мижоз ва келиб чиқишлари билан изоҳланажи. Романда фақат қайд қилинади, ёзувчининг тутган мавқеи кўринмйди. «
Э.Золя «Ругон-Макорлар» эпопеяси устида қарийб 25 йил ишлади ва йигирмата роман ёзади. Бу асарлар туркумида муаллиф «Иккинчи империя давридаги оиланинг табиий ва ижтимоий тарихини» бермоқчи бўлади. Лекин ҳақиқатдан ҳам у ҳаётнинг турли томонларини қамраб олган воқеаларни акс эттиради.
Золя ҳаётининг сўнгги йилларида янги сериядаги романлари «Уч шаҳмат» унингадабий қарашларини натурализм ҳақидаги таълимоти билан чеклаб бўлмайди. Ёзувчининг ижодий йўли зиддиятлидир, уларда реализм билан натурализм тенденциялари тўқнаш келади, бу курашда реализмнинг ҳаёт ҳақиқати билан узвий боғлиқлиги очиқ кўринади.
Золя «Ругонлар мансаби» романида бир кичик шаҳардаги хаёт мисолида иккинчи империя тартибларига қарши курашларни акс эттиради. Асардаги асосий зиддиятлар буржуазия синфи, вакиллари билан камбағал табақалар ўртасига юзага келади. Республика тартибларига қарши турувчи орасида собиқ дўкондор Пьер Ругон ва унинг очкўз оиласи кўзга ташланиб туради. Провинция ҳаётидан қониқмаган Пьер Ругоннинг болалари марказга йўл оладилар. Эжен Ругон Парижаксилинқилобчилари билан провинция йиртқичлари ўртасида воситачи бўлади. Марказда Бонапарт тўнтарилишидан ҳабар топган катта Ругонлар эпчиллик билан шаҳар хукмронлигини қўлга киритадилар. Шундай қилиб, Ругонлар хонадони республика тартибларини емиришда иштирок этиб, унинг бойлигини талашда қатнашадилар.
Романда Ругон-Маккарлар оиласидаги кишиларнинг барчаси бир хил характерда эмас. Масалан, Аделаиданинг ўғли Пьер Ругон ақчага сажда қилувчи, бойлик олдида виждонни ҳам сотишдан қайтмайдиган шахс. У касал ва бечора онасига нисбатан ҳам бешафқатдир. Аделаининг набираси Сильвер эса, унинг акси.
Сильвер саҳоватли, жасур, беғараз, соф кўнгилли йигит. У бувасига ғамҳўрлик қилади. Қўлига қурол олиб, монархиячиларга қарши курашда республикачиларнинг олдинги сафида боради ва охирида жандармачи қўлида халок бўлади. Ёзувчи Сильвер ва унинг деҳқон қизи Мoерта билан образлари орқали француз халқининг соғлом ва навқирон фарзандларини кўрсатади.
Золя эпосининг сўнгги романи «Доктор Паскаль» (1893) асарида ирсият масаласи алоҳида тадқиқ этлган бўлса-да, бу физиологик масала асосий эмас. Паскаль саҳоватли, камтар, хушчақчақ ва соғлом одам. Халқ уни жўнгина «Доктор Паскаль деб атайди».
Золя романларида инсон физиологик холатининг махсули сифатида кўрсатилган. Одамнинг хатти-ҳаракати, унинг иродасиXIX аср рус классик ёзувчилари Салтиков-Шчедрин Л.Н.Толстой ва А.П.Чехов Золянинг физиологиясига ортиқча қизиқиш натуралистик тафсилотга берилишини танқид қилганлар. Золя энг яхши («Ҳамал», «Тор-мор») асарларида бундай камчиликларни бартараф этади, реалистик тасвирни устунлигига эришади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish