Ишни бажариш тартиби: Таркибида бошқа турдаги тоғ жинслари бўлмаган иложи борича бир хил турли тоғ жинсларининг зичлигини аниқлашда бу усулдан фойдаланилади. Бу учун текширилаётган тоғ жинсидан маълум миқдорда олинади. Болға билан билан яхшилаб майдаланади. Тахминан доналари катталиги 0.25-0.5 мм гача майдаланиши керак. “Квартование” усули билан 100-200г тоғ жинси ажратиб олиниб, 0.5 ммли сеткадан эланади. Сеткадаги қолдиқ каттароқ қисми хам қайтадан майдаланиб яна эланади.
Пикнометрнинг Ҳар 100см3 ҳажмига 15 граммдан тўғри келадиган миқдордаги элаб олинган намунадан шиша бюксга ажратиб олинади.
2 та қуруқ пикнометр олиниб, ҳар бири 0,01г аниқликда ўлчаб олинади-(М1).
Майдаланиб, қуритилган намуна 2 га бўлинади ва воронкалар орқали иккала пикнометрга жойланади. Энди пикнометрнинг намуна билан биргаликдаги оғирлиги ўлчанади (М2)
Намуна солинган пикнометрга унинг белгисига қадар қайнатилган дистилланган сув қуйилади. Доналари катта тоғ жинслари таркибидаги хавони чикариш учун сувли хаммомда 0.5 соат давомида, гилли ёки майда донали тоғ жинслари бўлса 1 соат сувли ҳаммомда аралаштирилиб турилади.
*** Тузли тоғ жинслари минерал қисмини аниқлашда эса дистилланган сув ўрнига керосин ишлатилади. Қайнатиш ўрнига вакуумланади. Ишлатиладиган керосин албатта сувсизлантирилади ва филтрланади. Керосинни сувсизлантириш учун уни силикагель билан аралаштирилиб 500 градусда 4 соат давомида қиздирилади. 1 литр керосинга 250 г силкагель қўшилади. Керосиннинг зичлиги ареометрда ўлчанади.
***Тоғ жинси таркибидаги хавони чиқариш учун вакуумли насосдан фойдаланилади. Вакуумлаш пайтида хавога ажралаётган пуфакчаларни куриш мумкин. Суюқликли пикнометр вакуум остида пуфакчалар ажралиши тўхтагунга қадар тахминан 1 соатлар туриши керак.
Хавони ажратиб олингач пикнометрлар хона Ҳароратигача совутилади. Кольбаларга белгисигача яна дистилланган сув қуйилади. Сув пипетка ёрдамида нозиклик билан қўшилади. Белгидан умуман ўтиб кетмаслиги шарт. Пикнометр атрофлари салфеткада яхшилаб тозаланади ва сув ва намуна билан биргаликдаги оғирлиги ўлчанади.(М3)