Республика узбекистан



Download 1,12 Mb.
bet3/14
Sana08.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#537256
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Геомеханика амалиёт

АМАЛИЙ ИШ № 1


Тажриба маълумотларини статистик усулда қайта ишлаш.


1.Ишнинг мақсади:
Тажриба маълумотларини қайта ишлаш бўйича билимларни ўзлаштириш.
2.Умумий тушунчалар:
Кон иши амалиётида жинслар дифференцияси уларнинг номланишига қараб амалга оширилади. Шунинг учун кўп холларда бир хил номланишли жинсларнинг физик параметрлари эхтимолий қиймати уларнинг тузилиши ва таркибининг ўзгаришига қарамасдан яъни аниқ бир кондаги жинсларнинг хилма хиллигидан қатъий назар бир хил турдаги жинслар деб қабул қилиш керак бўлади. Бу холат бир хил номланишли жинсларда таркиб ва тузилиш ўзгаришининг умумий оралиғини топишни талаб қилади.
Бу оралиқ танлов фақатгина белгиланган майдондан тоғ жинси намунасини бир хил миқдорда олиш имкони бўлгандагина қўлланилади.
Шу муносабат билан тўйинган жинс намунасини олиш ва кераклича миқдорда намуна устида синов олиб бориш муаммоси пайдо бўлади.
1. Агар биз урганаётган майдонда бир хил номланишдаги тоғ жинслари текис тақсимланганида (плацовое залегание) бутун майдон бўйлаб шартли равишда квадратлардан иборат сетка чизамиз ва квадратнинг боғланган жойларидан жинсларнинг талаб этиладиган турлари таркибини аниқлашга етарли миқдорда намуналар оламиз.
2. Агар урганилаётган майдонда бир хил номланишли жинслар тенг тақсимланган бўлсада, таркиб кўрсаткичларининг оралиқ миқдорини аниқлаш керак бўлиб қолса унда скважиналар орқали ҳар хил масофадаги чуқурликдан намуналар олинади.
3. Ўрганилаётган жинслар майдони ва чуқурлиги бўйича (линза кўринишидаги конлар) тенг тақсимланмаган ҳолларда алоҳида участкалардан олинган бир ёки бир неча намуналар устида ишланади (унинг ўлчамига боғлиқ бўлган ҳолда), бундай ҳолларда натижалар аниқ бўлиши учун ҳар хил чуқурликлардан намуналар олинади.
Натижада урганилаётган майдондаги текширилаётган жинснинг барча намунасини жамлаймиз. Агар биз олаётган намуналаримиз сони 10 тадан ошмаса таркиб кўрсаткичларини аниқлаш барча намуналар устида олиб борилади. Намуналар миқдори кўпроқ бўлганда эса, репрезентативликни (мос равишда характерли, танлаб кузатиш натижасида олинган натижалар, кўрсатгичлар барча бош тўплам билан характерланиши) таъминлаш мақсадида жадвалларда қўлланиладиган тасодифий сонлар билан намунани номерлашдан олдин тасодифий танлаш бажарилади.
Тасодифий танлашни шартли равишда ўтказиш мумкин – намунани ажратиб олгунча, уларни олишда мўлжалланган жойни номерлашдир. Натижада намунанинг олиниши бўйича иш ҳажми қисқаради. Тасодифий танлаш математик статистик усули ўша жинс ҳақидаги репрезентативликни таъминлашга хизмат қилади. Намуна миқдори, 7 дан 18 гача бўлганда , тасодифий хатолик 1…0.5% , ишониш эҳтимоли эса (ишониш эҳтимоли ёки ишончлилик баҳоси – эҳтимоллик) га тенг десак, ҳақиқий қиймат Х катталик соҳага тушади. Бу ерда - барча аниқланган катталикларнинг ўрта арифметик қиймати, - ишончлилик интервали).
Агар бизга текширилаётган катталикларнинг талаб этиладиган аниқлиги (хатолик кўрсаткичи) ва ўзгарувчан параметр коеффициенти W маълум бўлса, текшириш учун талаб этиладиган намуналар сонини қуйидаги формула орқали топиш мумкин.


(1.1)


n- тасодифий танлашни бош йиғинди ва намуналар сонига боғлиқлиги
ишониш эҳтимоли– эҳтимоллик коэффициенти
X= ҳақиқий қиймат
- барча аниқланган катталикларнинг ўрта арифметик қиймати,
- (ишончлилик интервали).
- (хатолик )
W – ўзгарувчан параметр коэффициенти
- стьюдент коэффициенти яъни асосий жамланма намуналардан тасодифий танлов натижасида олинадиган намуналар орасидаги фарқ бўлиб намуналар сонига ҳамда талаб этиладиган ишончлилик эҳтимолига боғлиқ бўлган коеффициент. (1.1 ва 1.2 жадвал).
Шунингдек текшириш учун талаб этиладиган намуналар сонини бизга маълум W ўзгарувчан параметр коеффиценти жадвали орқали ҳам топиш мумкин. (1.3 жадвал)
Ҳар битта намунадаги физик кўрсаткичларни аниқлашда тасодифий хатоликларга йўл қўйилади. Жинсларнинг физик кўрсаткичлари улар таркибининг Ҳар хиллиги туфайли, кўплаб усулларда хатоликлар чегараси
ўзгарувчан параметр коеффиценти W га нисбатан сезиларли даражада кичик бўлади. Шунинг учун ҳар битта намуна устида 2-3 марта текширишлар олиб бориш етарлидир. Ҳар битта изланиш якунида эса ўртача арифметик қийматни ва ишончлилик интервалини билиш мақсадида албатта статистик хисоб китоб ўтказиш даркор. Агар аниқлашлар натижасида бир хил турдаги жинс ёки минерал учун ҳар хил кўрсаткичли Хi олинган бўлса унда ўртача арифметик қиймат қуйидагича бўлади.

1. Ўрта арифметиги


. (1.2)

2. Танлаб олиш муҳити


. (1.3)

3. Ўрта квадратик хато (емперик стандарт)


. (1.4)
- Талаб этиладиган стандарт эмпирик хатолик

4. АгарХi ўрнида дан аҳамиятли фарқланадиган бўлса бу кўрсаткичларни ташлаб юбориш эхтимоли урганиб чиқилади. Бунинг учун олинган кўрсаткич 1.3 жадвал орқали ҳисобланади ва текширилади. Агар чиқса, унда иккиланмай ташлаб юборилади ва ундан кейин 1,2,3 амаллар ни инобатга олмасдан бажарилади.


(1.5)
Кейин қуйидагилар ҳисобланади:

5. Вариация коеффициенти


. (1.6)
6. Ўрта арифметик хатолик
. (1.7)
7. бўлгандаги ишончлилик интервали
(1.8)
8.Энг сўнгги параметр қиймати ёзилади
. (1,9)
Бу ҳисоблашлар шуни кўрсатадики, ўрта арифметик параметр қиймати ga тенг ва унинг ўрта арифметик қийматдан оғиши 95% ҳолатда қийматидан ошмайди.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish