Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet22/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Foydalaniilgan adabiiyotlar royxati
1. Божович Л. И. Личность и её формирование в детском возрасте. - СПб.: Питер, 2009. – 400 с.
2. Гамезо М. В., Петрова Е. А., Орлова Л. М. Возрастная и педагогическая психология. - М.: Педагогическое общество России, 2003. – 512 с.
3. Гиппенрейтер Ю. Б. Введение в общую психологию. Курс лекций. М.: «ЧеРо», при участии издательства «Юрайт», 2002. – 336 с.
4. Давыдов В. В. Психологические проблемы учебной деятельности школьника. - М.: Педагогика, 1977. – 308 с.
5. Зак А. З. Развитие умственных способностей младших школьников. - М.: ВЛАДОС, 1994. – 320 с.
6. Зеньковский В. В. Психология детства. -Екатеринбург: Деловая книга, 1995. – 350 с.
7. Зимняя И. А. Педагогическая психология. - М.: Издательская корпорация «Логос», 1999. – 384 с.
8. Немов Р. С. Общие основы психологии. - М.: ВЛАДОС, 2006.– 687 с.
9. Репкина Г. В., Заика Е. В. Оценка уровня сформированности учебной деятельности. - Томск: Пеленг, 1993. – 61 с.
10. Рубинштейн С. Л. Основы общей психологии. - СПб.: Питер, 2000. – 712 с.
11. Семенюк Л. М. Хрестоматия по возрастной психологии. - М.: Институт практической психологии, 1996. – 304 с.
12. Урунтаева Г. А. Дошкольная психология. – М.: Академия, 2001. – 336 с.
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА ТАРБИЯЛАНУВЧИЛАР МУСТАҚИЛ ФИКРЛАШИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЁШ ВА ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Бердалиева Гуласал Абдуқундузовна,
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD),
СВХТХҚТМОҲМ Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари кафедраси мудири

Мактабгача ёшдаги болалар психологияси илмида бу ёшдаги болаларда сифат ўзгаришлари тезлашганлигини инобатга олган ҳолда бу даврни уч босқичга тақсимлаб ўрганиш мақсадга мувофиқ деб топилган: кичик мактабгача даври (3 – 4 ёш); ўрта мактабгача давр (4 – 5 ёш); катта мактабгача ёш (5 – 6 ёшгача); мактабга тайёрлов ёши (6 – 7 ёшгача).


Мактабгача ёшдаги бола ривожлвниш жараёнида аждодлари томонидан яратилган нарса ва ҳодисалар, олам сир-синоатлари билан алоҳида махсус муносабатга киришади. У инсоният томонидан қўлга киритилган ютуларни фаол ўзлаштириб,эгаллаб боради. Болада нарса-ҳодисалар олами, улар ёрдамида амалга ошириладиган хатти-ҳаракатлар, она тили ва одамлар орасидаги муносабатларни англаш, айни замонда фаолият мотивларининг ривожланиши, қобилиятларнинг ўсиб бориши катталарнинг бевосита ёрдами асосида амалга ошади. Бу оилада ота-она, макткбгача таълим муассасаларида эса тарбиячилар кўмагидаюз беради.
Асосан мана шу даврдан бошлаб боланинг мустақил фаолияти кучая бошлайди. Фаолиятдаги мустақиллик, ўз-ўзидан тафаккурдаги мустақиллик махсулидир. Бундан ташқари, мактабгача ёшдаги босқич уларда мураккаб ҳаракатларни такомиллаштириш, элементар гигиена, маданий ва меҳнат малакаларини ҳосил қилиш, нутқини ўстириш ҳамда ижтимоий аҳолқ ва эстетик диднинг дастлабки куртакларини юзага келтириш даври ҳамдир. П. Ф. Лесгафтнинг фикрича, инсон ҳаётининг айни шу босқичида унинг келгусида қандай характер-ҳислатлар соҳиби бўлиши белгиланади ва аҳлоқий характернинг асослари юзага чиқади9. Мактабгача ёшдаги болаларнинг кўзга ташланиб турувчи хусусияти – серҳаракатлилик ва тақлидчиликдир. Бу ёшдаги бола табиатига хос бўлган асосий қонуниятни шундай ифодалаш мумкин: бола узлуксиз тарзда ҳаракатда бўлишни талаб килади,лекин у фаолият натижасидан эмас, балки ҳаракатнинг бир хиллиги ва бир томонламалигидан чарчайди. Кўринадики, мактабгача ёшдаги болалар табиатининг асосий конунияти бўлмиш серҳаракатлиликни чекламай, мақсадли ташкил эта билиш бу ёшдаги болалар таълим-тарбиясида кутилган самарани беради.
Катталар ва тенгдошлари билан мулоқот асносида бола аҳлоқий-меёрий мезонлар, атрофдагиларни англаш, шунингдек, ижобий ва салбий муносабатлар билан таниша бошлайди. Мактабгача ёшдаги бола ҳаракатлари унинг жисми билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга ошади. Бу даврда боланинг нутқи ҳам жадал ривожлана бошлайди. У ўзи билганларига қўшимча янгиликларни ўзлаштиришга ва уларни мустаҳкамлашга мойил бўлади. Ўзи билган эртагини қайта-қайта эшитиш ва бундан зерикмаслик шу даврдаги болаларга хос хусусиятдир. Кўринадики, мазкур ёшдаги болани мустақил фикрлашга йўналтириш, ҳар қандай ҳаётий ёки бадиий ҳодисага диққатини тортиш, унга ўз муносабатини билдиришни талаб қилиш болада шахслик сифатларининг шаклланиши гаровидир.
Мактабгача ёшдаги болалар эҳтиёжи ва қизиқишлари жадал равишда ортиб боради. Бу, аввало, кенг даврага чиқиш, мунособатда бўлиш, ўйнаш эҳтиёжлариниг мавжудлигидандир. Бу ёшдаги болалар нутқни маълум даражада ўзлаштирганликлари ва ҳаддан ташқари ҳаракатчанликлари туфайли уларда ўзларига яқин бўлган катталар ва тенгдошлари билан мунособатда бўлиш эҳтиёжи туғилади. Улар кенгроқ доирадаги мунособатларга интила бошлайдилар, қўни-қўшниларнинг болалари билан ҳам жамоа бўлиб ўйнайдилар. Ҳамма нарсани билишга бўлган эҳтиёж кучаяди.
Мактабгача ёшдаги бола табиатига хос бўлган кучли эҳтиёжлардан яна бир – ҳар нарсани янгилик сифатида кўриб уни ҳар томонлама билиб олишга интилишидир. Бу ёшдаги болалар ҳаётида ва уларнинг психик жиҳатидан ўсишида қизиқишнинг роли ҳам жуда катта. Қизиқиш ҳудди эҳтиёж каби болани бирор фаолиятга ундовчи омиллардан биридир. Шунинг учун ҳам психологлар қизиқишни билиш жараёни билан боғлиқ бўлган мураккаб психик ҳодиса дея баҳолайдилар10. Мактабгача таълим муассасалари нутқ ўстириш ва бадиий адабиёт билан таништириш машғулотларида болаларга хос бўлган бу табиий хусусиятлар қизиқиш ва билишга интилиш сифатларидан уларнинг ўзлари учун оқилона фойдаланиш миллий тарбияшуносликнинг бош мақсади – баркамол шахсни шакллантиришга мувофиқ бўлади.
Боланинг камол топишида қизиқишнинг аҳамияти шундаки, у қизиққан нарсасини имкон қадар чуқурроқ билишга интилади ва бинобарин, узоқ вақт давомида у билан шуғулланишдан зерикмайди. Бу, ўз навбатида, боланинг диққати ҳамда иродаси каби муҳим ҳислатларни ўстиришга ҳамда мустаҳкамлашга ёрдам беради. Шу маънода болаларни мустақил фикрлашга йўналтиришда аввал уларни эркин тафаккур объекти билан қизиқдитиб олиш муҳим аҳамият касб этади.
Мактабгача ёшдагиболаларда ҳар соҳага доир саволларнинг туғилиши улар тафаккурининг фаоллашаётганидан дарак беради. Бола ўз саволига жавоб топа олмаса ёки катталар унинг саволига аҳамият бермасалар, ундаги қизиқувчанлик сусая бошлайди. Одатда ҳар қандай тафаккур жараёни бирон нарсадан таажжубланиш, хайрон қолиш ва натижада турли саволларнинг туғилиши туфайли пайдо булади. Биз ўзбекларда кўпчилик ота-оналар ва айрим тарбиячилар болалар савол бераверсалар, «кўп маҳмадона бўлма», «сен бундай гапларни қаердан ўргандинг», деб жеркиб ташлайдилар. Натижада бола ҳамма нарсани ўз билганича тушунишга ҳаракат қилади. Пассив ва тортинчоқ болалар эса ҳеч савол бермайдилар. Бундай болаларга турли машғулотлар ва саёҳатларда катталарнинг ўзлари савол беришлари, шу билан уларни фаоллаштиришлари лозим.
Ҳар қандай тафаккур, одатда бирон нарсани таққослаш, анализ ва синтез қилишдан бошланади. Саёҳатларлар, одатда болалардаги тафаккур жараёнини фаоллашиши ва ривожланишига ёрдам беради. Болалар табиатга қилинган саёҳатларда турли нарсаларни бир-бири билан таққослайдилар ва анализ ҳамда синтез қилиб кўришга интиладилар.
Адабиётларда келтирилишича, икки яшар боланинг сўз заҳираситаҳминан 250тадан 400тагача, уч ёшли боланинг сўз бойлиги 1000тадан 1200тагача ва 7 яшар боланинг лексикони 4000тага етади. Демак, мактабгача ёш даврида боланинг нутқи ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатидан анча такомиллашади. Бу ёшдаги болалар нутқининг ўсиши оиланинг маънавий савиясига ҳам боғлиқ. Катталар болалар нутқини ўстириш билан шуғулланар эканлар, мактабгача ёшдагиболалар баъзи холларда ўз нутқ сифатларини тўла идрок эта олмасликларини ҳам унутмасликлари керак бўлади.
Мактабгача даврда аҳлоқий тушунчалар борган сари қатъийлаша боради. Аҳлоқий тушунчалар манбаи катталар, шунингдек, тенгдошлари, бадиий асарларнинг қаҳрамонлари ҳам бўлиши мумкин. Аҳлоқий тажрибалар асосан мулоқот, кузатиш, тақлид қилиш жараёнида, шу билан бирга катталарнинг, айниқса, оналарнинг мақтови ва танқидлари орқали ўтади, мустаҳкамланади. Бола доимо баҳо, айниқса мақтов олишга ҳаракат қилади. Бу баҳо ва мақтовлар бола шахсининг муваффақиятга эришуви, унинг маънавий камолоти, ҳатто жисмоний ривожланишида, шунингдек, шахсий ҳаёти ҳамда касб танлашида ҳам катта аҳамият касб этади.
Мактабгача ёш даврида болаларда мулоқотнинг янги мотивлари юзага келади. Бу шахсий ва ишбилармонлик мотивларидир. Мактабгача ёш даврида болаларучун катталар берадиган баҳо жуда муҳим. Болалар биринчи навбатда маиший аҳлоқ норма ва қоидаларини, ўз мажбуриятларига муносабат, кун тартибига риоя этиш, ҳайвон ва нарсалар билан муомала қилиш нормаларини эгалайдилар. Бундай нормаларни эгаллаш бу ёшдаги болалар учун қийин ҳисобланади. Боғча ёшининг охирларига келиб, кўпчилик болаларда аниқ бир аҳлоқий қарашлар таркиб топади, шунингдек, одамларга муносабат билан боғлиқ бўлган шахсий сифатлар ҳам шаклланади. Бу кишиларга нисбатан диққатли, меҳрибон бўлиш хусусиятидир.
Катта ёшдаги болалар кўп ҳолларда ўз хатти-ҳаракатлари сабабини тушунтириб бера оладилар. 3–3,5 ёш оралиғида болалар ўзларининг муваффақияти ва муваффақиятсизликларига муносабат билдирадилар ва бу муносабат асосан уларнинг ўзларига берадиган баҳолари асосида бўлади. 4 ёшли болалар эса ўз имкониятларини реал баҳолай оладилар. Лекин 4 –5 ёшли болалар ҳали шахсий хусусиятларини идрок этишга ва баҳолашга қодир эмаслар, шунингдек ўзлари ҳақида маълум бир хулосани ҳам бера олмайдилар.
Ўз-ўзини англаш лаёқати катта боғча ёшидан бошлаб ривожланиб, аввал, у қандай бўлганини ва келажакда қандай бўлишини фикрлаб кўришга ҳаракат қилади. Бу болалар катталарга берадиган «Мен кичкина пайтимда қандай бўлган эдим?», «Мен катта бўлганимда қандай бўламан?» сингари саволларида кўринади. Келажак ҳақида фикр юритиб, болалар келгусида кучли, жасур, ақлли ва бошқа шу сингари қимматли инсоний фазилатларга эга бўлишга ҳаракат қиладилар. Кичик ва ўрта боғча ёшида ҳам бола характерининг шаклланиши давом этади. У асосан болаларнинг катталар характерини кузатишлари асосида таркиб топади. Шу йиллардан бошлаб болада аҳамиятли ҳисобланган – ирода, мустақиллик ва ташаббускорлик каби шахсий хусусиятлар ривожлана бошлайди. 5–6 ёшида бола атрофдаги одамлар билан турли фаолиятларда мулоқот ва муносабатга киришишга ўргана бошлайди. Бу унга келажакда одамлар билан тил топишишда, иш бўйича ва шахсий муносабатларни нормал равишда ўрната олишида фойда келтиради.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг хаёллари турли хил машғулотларда ҳам ўсади. Масалан, мактабгача ёшдагиболалар лой ўйнашни, яъни лойдан турли нарсалар ясашни, қумдан турли нарсалар қуриб ўйнашни ва расм солишни яхши кўрадилар. Ана шундай машғулотлар болалар хаёлининг ўсшига фаол таъсир қилади. Мактабгача ёшдагиболалар хаёлининг ўсишига фаол таъсир қилувчи омиллардан яна бири эртаклардир. Болалар ҳайвонлар ҳақидаги турли эртакларни эшитганларида шу эртаклардаги образларга нисбатан маълум муносабат юзага келади.
Мактабгача ёшдаги болаларда ёқимли ва ёқимсиз ҳис-туйғулар ғоят кучли ва жуда тез намоён бўлади. Мактабгача ёшдагиболаларнинг ҳис-туйғулари органик эҳтиёжларининг қондирилиш-кондирилмаслиги билан боғликдир. Эҳтиёжлар қондирилмаслиги сабабли болада нохушлик, норозилик, изтиробланиш ҳислари қўзғалади. Катта мактабгача ёшдагиболаларда бурч ҳисси – нима яхши-ю, нима ёмонлигини англаш билан аҳлоқий тасаввур ўртасида боғликлик бор.
Катталар томонидан буюрилган бирон топшириқ бажарилгандаги мамнунлик, шодлик туйғулари бирон тартиб қоидани бузиб қўйгандаги хафалик, таъби хиралик ҳисси билан тез-тез алмашиб туради. Шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларда маънавий хиссиётлардан ўртоқлик, дўстлик ва жамоа ҳисси ҳам юзага кела бошлайди. Боланинг бу даврида эстетик ҳиссиётлар ҳам анча тез ўсади. Мактабгача ёшдагиболаларда эстетик ҳисларнинг намоён бўлишини улар бирон чиройли, янги кийим кийганларида жуда яққол кўриш мумкин.
Мактабга тайёрлаш гуруҳи дастурларида болалардан таққослай олиш, таҳлил эта билиш, умумлаштира олиш, маълум бир хулоса чиқара билиш, шунингдек етарли даражада ривожланган билиш жараёнларини талаб этилади. 6–7 ёшли бола табиат ҳақида айрим ходисаларнигина эмас, балки организмнинг табиат билан боғликлиги ва ўзаро таъсирини ҳам тушуниши ва ўзлаштириши мумкин. 6–7 ёшли болалар ақлий ривожланишнинг юқори даражасига эришади ва кўргазмали-образли тафаккури орқали атроф оламдаги предметлар хусусиятларини ва улар орасидаги алоқадорликни ажрата олади. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, кўргазмали-ҳаракатли ва кўргазмали-образли тафаккур нафақат 6–7 ёшли болалар, балки кичик мактаб ёшидаги ўқувчилар ақлий ривожланишида ҳам асосий функцияни бажаради. Бу борада болада маълум бир кўникмаларнинг таркиб топганлиги ҳам ниҳоятда муҳимдир.
Хулоса қилиб айтганда, мактабгача таълим муассасаларида болаларни мустақил мулоҳаза юритишга йўналтиришда уларга хос бўлган психологик, педагогик ва табиий-руҳий хусусиятларни инобатга олиш бу борада муваффақиятга эришиш гаровидир.


Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish