Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси



Download 27,87 Mb.
bet24/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

Адабиётлар рўйхати:
1. Соғинов Н.А. Таълим тизимида психологик хизматни амалга оширишда психодиагностика воситаларидан фойдаланиш.,- Т., 2001й.
2. Ғозиев Э.Ғ. Психология (Ёш даврлар психологияси). -Т.Ўқитувчи. 1994 й.
3. Бурлачук Л.Ф. Психодиагностика личности., - К. Здоровья. 1989.г
4. Нишанова З.. Қурбонова З., Абдиев С. Психодиагностика ва экспериментал психология.. - Т.: Тафаккур бўстони, 2011 й
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ЁШИДАГИ БОЛАЛАРДА МАТЕМАТИК ТАСАВВУРЛАРНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА МОДЕЛ ВА МОДЕЛЛАШТИРИШ ТУШУНЧАЛАРИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
Календарова Зарафшан Калбаевна,
Ажиниёз номидаги Нукус ДПИ Бошланғич таълим кафедраси ўқитувчиси

Математикага ўқитиш методикасида асосий ўринни методик усуллар сифатида болаларга бериладиган саволлар эгаллайди. Улар репродуктив-мнемик, репродуктив-билиш, продуктив-билиш бўлиши мумкин. Бунда саволлар аниқ ва ихчам бўлиши лозим. Ўқитиш жараёнида болалар ёши ва ўрганиладиган материалга боғлиқ ҳолда репродуктив ва продуктив саволлар бирлиги бўлиши керак. Саволлар болалар фикрлашини ривожлантиришни таъминлайди. Болаларга бериладиган саволлар кўпинча гуруҳда назоратни қўлга олиш мақсадида қўлланадиган саволлар бўлиши мумкин. Кўпинча қўлланадиган саволлар, бу ёпиқ деб аталувчи саволлардир. Уларга фақат бир тўғри жавоб бўлади ва улар билимни текшириш учун қўлланилади. Мунозаралар вақтида бериладиган очиқ саволлар гуруҳнинг фаоллигини рағбатлантириш ва кўриб чиқилаётган муаммоларни таҳлил қилишда муҳимдир11 .


Бир зумда жуда кўп савол бермаслик ва икки маънони англатувчи саволларни қўлламаслик лозим. Саволлар болаларда қабул қилиш, хотира, фикрлаш, нутқни фаоллаштиради. Элементар математик тасаввурларни шакллантиришда асосан оддийдан бошлаб, предметларнинг аниқ белгиларини, хоссаларини, амалий ҳаракат натижаларини ёритишга йўналтирилган, боғланишларни, муносабатларни, алоқаларни, уларни тушунтириш ва асослашни, оддий исботлашдан фойдаланишни талаб этувчи мураккаброқ саволлардан кўпроқ фойдаланилади. Кўпроқ бундай саволлар тарбиячи томонидан намунани намойиш этгандан кейин ёки бола топшириқни бажаргандан кейин берилади. Масалан, болалар қоғоз тўғрибурчакни иккита тенг қисмга бўлганида, улардан сўралади. Сен нима қилдинг? Бу қисм қандай номланади? Нима учун ҳар бир бу иккита қисмни ярим деб номлаш мумкин? Қисмдан қандай шакл ҳосил бўлди? Квадрат ҳосил бўлганини қандай исботлаш мумкин? Тўғрибурчакни тўртта тенг қисмга бўлиш учун нима қилиш керак?
Таянч сўз ва иборалар вариантидан фойдаланиш шаклидаги топшириқларни тузишда интерфаол усулларни қўллаб ҳал қилинадиган топшириқлар миқдорига ҳам эътибор бериш лозим. Бу усулларни қўллаш болаларнинг фикрлаш қобилиятини ривожлантиради, материални юқори интеллектуаллик даражасида ўзлаштирилишини таъминлайди. Тарбиячи машғулот мавзусидан келиб чиққан ҳолда ушбу усулларнинг мосини танлаб олиши лозим. Бу усуллар тарбиячи билан бола ўртасидаги доимий ўзаро муносабатларни кўзда тутади. Уларни нотўғри қўллаш бу усуллар самарадорлигини пасайтириш ёки бу ҳақида нотўғри тушунча пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Мактабгача таълимда ҳар хил турдаги моделлар қўлланилади.
Аввало, предметли, унда конструктив хусусиятлари, нисбатлари, ҳар қандай объектларнинг қисмлари ўзаро боғлиқлиги акс эттирилган. Булар механизмлар тузилиши тамойилини акс эттирадиган техник ўйинчоқлар бўлиши мумкин; биноларнинг моделлари. Ҳозирги вақтда болалар учун жуда кўп адабиёт ва қўлланмалар пайдо бўлди, уларда, масалан, сезгиларни (кўз, қулоқ тузилиши), тананинг ички тузилишини (кўриш, эшитиш мия билан, мияни ҳаракатлар билан боғлаш) таништирадиган моделлар тақдим этилди. Бундай моделлардан фойдаланиш болаларни ўз имкониятларини рўёбга чиқаришга олиб келади ва уларни жисмоний ва ақлий саломатлигига эътиборли бўлишга ўргатади.
Каттароқ мактабгача ёшдаги болалар учун предметли-схематик моделлар мавжуд бўлиб, унда асосий хусусиятлар ва муносабатлар ўбектларни ўрнини босувчи (ўринбосар объектлар), график белгилар ёрдамида ифодаланади. Бундай моделнинг мисоли, жонсиз ва тирик табиатдаги ҳодисаларни кўрсатиш учун махсус белгилар пиктограммаларидан фойдаланиб, болалар томонидан сақланадиган табиат тақвими. Ўқитувчи болаларга режани (хонани, боғни, қўғирчоқ бурчагини), маршрут схемасини (уйдан болалар боғчасига олиб борадиган йўл) тузишда қандай қилиб моделлашни ўргатади. Умумий предметли-схематик моделлар - бу чизмалар, нақшлар ҳисобланади. Масалан, ўқитувчи қўғирчоқлар учун костюмлар ясашни ва болаларда иш жараёнида шаклларни ўлчаш, кийимларни моделлаштириш ғояларини таклиф қилади. Бадиий асар мазмунини таҳлил қилганда, О.М.Дяченко таклиф қилган болаларни эртакларни моделлаштиришга ўргатиш методикасига мурожаат қилиш тавсия этилади. Эртакнинг мазмуни мантиқий тугаган қисмларга бўлинади, уларнинг ҳар бири учун болалар схематик равишда расм (пиктограмма) чизадилар.
Натижада апперцептив схема - иш мазмунининг тўлиқ тасвири олинади. Бунга асосланиб, мактабгача ёшдаги болалар эртак ёки ҳикояни муваффақият билан қайтариб олишади, уни фланелографда кўрсатишади ва ҳк.
“Шуни ёдда тутиш керакки, моделлардан фойдаланиш мактабгача ёшдаги болалар ушбу предмет (буюм) бўйича билимларни аҳамиятсиз белгиларидан таҳлил қилиш, таққослаш, умумлаштириш ва мавҳумлаштириш имкониятига эга бўлишлари мумкин. Моделни ўзлаштириш фаол когнитив тадқиқот фаолияти билан боғлиқ бўлиб, объектларни анъанавий белгилар, символ (рамз)лар орқали алмаштириш қобилиятига эга”.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish