Республика илмий-амалий масофавий онлайн конференцияси


БОЛА ШАХСИ РИВОЖЛАНИШИДА ПСИХОДИАГНОСТИКАНИНГ АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ



Download 27,87 Mb.
bet23/409
Sana25.02.2022
Hajmi27,87 Mb.
#276065
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   409
Bog'liq
ТЎПЛАМ SAYT

БОЛА ШАХСИ РИВОЖЛАНИШИДА ПСИХОДИАГНОСТИКАНИНГ АМАЛИЙ АҲАМИЯТИ
Абдуллаева Нафиса Шавкатовна,
Мактабгача таълим муассасалари раҳбар ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти мустақил изланувчиси, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Бугунги кунда келажагимиз бўлмиш ёш авлодни тарбиялаш уларни Ватан равнақига ҳисса қўша оладиган ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқан етук, руҳан соғлом, жисмонан бақувват ривожланиши учун давлатимиз раҳбарлигида кенг имкониятлар ва шарт-шароитлар яратилиб берилмоқда. Бугунги кунда бола шахсининг тараққий топишида таълим–тарбия
масканларининг ўрни катта. Жумладан, мактабгача таълим муассасаси ва умумтаълим мактабларидаги ўқув тарбия жараёни болаларнинг қобилияти ва лаёқатларини ҳар томонлама ривожлантиришга, улар шахсини шакллантиришга қаратилгандир.
Таълим –тарбия жараёнинг маҳсулдорлиги тирбиячи ёки ўқитувчининг ўз тарбияланувчиларини яхши билишга, таълим ва тарбиянинг хилма-хил методларини қўллашга боғлиқ. Тарбиячилар болалар психологияси бўйича билимларни жуда кам қўллайдилар, асосан ўқувчилар ўзлаштирмаганларида, тараққиётдан четлашиш ёҳуд бузилишлар содир бўлгандагина фойдаланишга ҳаракат қиладилар.
Болаларнинг бундай ҳолатлари чегара ҳолатлари сифатида, психик тараққиёт камчилиги ўлароқ, шахс акцентуациясининг турли кўриниши сифатида таснифланиши мумкин. Ўқитувчи таълим ва тарбиядаги қийинчиликлар нега ва қандай пайдо бўлишини тушуниши учун, аввало бола психик тараққиётиниинг асосий қонуниятларини билиши ва турли психик ҳолатларнинг психологик диагностика методларни билиши зарур.
Ўқитувчи болалар билан ишлашда психодиагностик тадқиқот давомида доимий кузатиш жараёнида олинган натижалардан тўғри фойдалана олишлари ҳам муҳим ҳисобланади. Келинг, диагностика тушунчасига тўхталиб ўтсак. Тажрибага асосланган психологик диагностика фан сифатида XIX аср охирида фан сифатида вужудга келган бўлиб, психологияда ўлчаш ғоясинингкенг тарқалишига сабаб бўлиб, бу инсонлар психикасидаги индивидуал фарқларга қизиқиши асосида ривожланиб борди.Тарбиячи қанча кўп экспериментал психологик тадқиқотлар ўтказса, унинг тажрибаси шунча ортиб боради.
Бола шахси ўз даврларига хос мураккаб ва хилма-хил кўринишга эга бўлиб, уни қуйидаги 3 босқичга ажратиш мумкин:
биринчи давр – 3-4 ёш оралиғида бўлиб, эмоционал жиҳатдан ўз-ўзини
бошқаришнингмустаҳкамланиши билан боғлиқ;
иккинчи давр – 4-5 ёшни ташкил қилиб, аҳлоқий ўз-ўзини бошқариш шаклланади;
учинчи давр эса, шахсий ишчанлик ва тадбиркорлик хусусиятларининг шаклланиши билан тавсифланади.
Болаларнинг ёш хусусиятлари билан боғлиқ айрим мураккаб жиҳатлар борки, албатта психолог ва педагог ўз фаолиятларида ушбу хусусиятларни ҳисобга олишлари лозим.
Масалан, 3-3,5 ёшлар оралиғидаги болалар ўзларининг муваффақият ва
муваффақиятсизликларига муносабатларини билдирадилар ва бу муносабат асосан ўзларига берадиган бахолар асосида шаклланади.
4 ёшли болалар эса, ўз имкониятларини реал бахолай оладилар, лекин, 4-5 ёшли болалар ҳали шахсий хусусиятларини идрок этишга ва бахолашга қодир эмаслар, шунингдек, ўзлари ҳақида маълум бир хулосани бера олмайдилар.
Шунингдек, мактабгача тарбия ёшидаги бола шахсини тадқиқ қилиш жуда мураккаб жараён, чунки кўпгина шахс методлари катта ёшли одамларга мўлжалланган ва боланинг ўзўзини анализ қилиш имкониятига асосланмаган. Бундан ташқари психодиагностика ёрдамида ўрганиладиган шахс сифатлари мактабгача тарбия ёшида тўлиқ шаклланмаган ва беқарордир.
Болалар психодиагностикаси ихтиёрида фақат махсус проектив методлар, яъни боланинг ютуққа эришиш мотивлари ва хавотирланиш ҳолатларини ўрганиш методлари мавжуд шахс сифатларини бахолашда эксперт методларидан фойдаланиш мумкин. Бунда эксперт сифатида болани яхши биладиган катталар, тарбиячилар, ота-оналар иштирок этишлари мумкин. Фақат ана шундай тарзда боланинг шахс сифатларига бахо бера олиш имкониятига эга бўлиш мумкин.
Илк болалик даврнинг психодиагностикаси турли ёш даврларида бола ривожланишини бахолаш имконини берадиган унинг психик тараққиёт меъёрларига мос ёки мос эмаслигини аниқлаш, мавжуд меъёрдан четга чиқишларини аниқлаш, уни тузатишнинг индивидуал чораларини режалаштириш ва олдини олиш бўйича воситалар ва методлар мажмуидан иборат.
Турли ёш даврдаги болалар гуруҳини текширишда психодиагностика методикалари ўз хусусиятларига эга. Масалан, чақалоқлик давридаги болаларни текширишда сенсомотор ҳаракатларни ўрганишга мўлжалланган методлар қўлланилади. Бундай методлар орқали қуйидага ҳолатлар кузатилиш мумкин, масалан боланинг бошини ушлаб туриши, предметларни ушлаши, ўтириши, қайрилиб қараши, предметнинг орқасидан ҳаракатли қарашлар ва бошқалар.
3-ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни текширишда эса содда ҳаракатларни оғзаки қўлланмаларни бажаришга қаратилган топшириқлар берилади. Қалам ва қоғоз, пластилин ва бошқа ўқув воситалари қўлланиладиган топшириқлар бола катта бўлган сайин қийинлаштириб борилади.
Педагог-психологлар ва тарбия берувчилар ўз фаолиятлари давомида болаларнинг шахсини ўрганишда, албатта, бола шаклланишнинг ёш жиҳатларига ва уларнинг индивидуал хусусиятларидан келиб чиқиб психодиагностик методларни тўғри танлаб, амалиётда улардан фойдлана олсалар самарали натижаларга эришилади. Бу эса жамиятимизнинг эртанги куни ва ишончи бўлган ёш авлодни ҳар томонлама етук шахс бўлиб етишишига хизмат қилади.

Download 27,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   409




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish