Режа: Қушлар синфига хос умумий хусусиятлар


Турнасимонлар (Gruiformes) туркуми



Download 2,77 Mb.
bet19/30
Sana10.05.2023
Hajmi2,77 Mb.
#936934
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30
Bog'liq
11-мавзу. Маъруза матни

Турнасимонлар (Gruiformes) туркуми. Бу туркумга яхши югура оладиган, ҳар хил катталикдаги қушлар киради. Кўпчилик турларининг оёғи ва бўйни узун, думи калта бўлади, саёз жойларда озиқланади. Бу қушларнинг кекирдаги узун бўлиб қаттиқ овоз чиқаради. Турнасимонлар туркумига 214 та тур киради. Европа, Осиё, Шимолий Америка ва Австралияда тарқалган. Улар одам бормайдиган кенг ва очиқ жойларда гала бўлиб яшайди. МДҲ да турнасимонлар туркумининг 23 та тури, жумладан Ўзбекистонда учиб ўтиш даврида 3 та тури учрайди. Турнасимонлар туркумининг бир неча оилалари бор. Уч бармоқлилар (Turnicidae) оиласига оғирлиги 30-100 г келадиган, узунлиги 12-19 см бўлган беданага ўхшаш турналарнинг 15 та тури киради. МДҲ да Приморье ўлкасининг қуруқ ерларида доғли учбармоқли турна (Turnix tanki) учрайди. Учбармоқли турналарнинг қаноти калта, оёқлари кучли ривожланган.
Ҳақиқий турналар (Gruidae) оиласига 14 та тур киради, шулардан 7 та тури МДҲ да учрайди. Улардан энг кўп тарқалгани кўк турна (Grus grus) ҳисобланади. Кўк турнанинг бўйи 120 см, оғирлиги 6 кг келади.



Турнасимонлар:1- кўк турна, 2- даур турнаси, 3- оқ турна (стерх), 4- япон турнаси, 5- гўзал турна, 6- қора турна.
Тундра ва баланд тоғлардан ташқари барча ҳудудларда тарқалган. Жанубда чўл ва даштларда кичик турна, яъни гўзал турна (Anthrapoides virgo) учрайди. У кичик бўлиб, оғирлиги 2,5 кг келади. Кичик турна ҳам бошқа турналарга ўхшаш моногам. Турналар ўз уяларини ботқоқликларга, кўл ва дарё бўйларига қуради. Улар ботқоқликларда ва чўлларда кенг тарқалган. Кўпинча 2-3 та тухумини ерга уя қуриб қўяди. Тухумни босишда иккала жинси ҳам иштирок этади. Инкубация даври бир ой. Ҳашаротлар, ўсимлик илдизлари, кемирувчилар, рептилиялар ва амфибиялар билан озиқланади. Ёз охирида ғалла далаларига учиб келиб ғаллачиликка зарар етказиши мумкин. Сибирнинг шимолида оқ турна ёки стерх (Grus leucogiеranus) яшайди. Турналар учиб ўтувчи қушлар ҳисобланади. Улар Жанубий Осиёда ва Африкада қишлайди. Жўжа болали қушлар. Ўзбекистонда кулранг турна, кичик турна ёки гўзал турна ва оқ турна учиб ўтиш даврида учрайди. Кулранг турна жанубий вилоятларда қишлаб ҳам қолади. Турналар кам учраганлиги учун кўпчилик турлари «Қизил китоб»га киритилган, шу жумладан оқ турна Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоб»ига киритилган. Тувалоқлар (Otididae) оиласи ҳам турнасимонлар туркумига киради.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish