Режа: Қушлар синфига хос умумий хусусиятлар


Қизилиштонсимонлар (Piciformes) туркуми



Download 2,77 Mb.
bet27/30
Sana10.05.2023
Hajmi2,77 Mb.
#936934
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
11-мавзу. Маъруза матни

Қизилиштонсимонлар (Piciformes) туркуми. Бу туркумга асосан қизилиштонлар (Picidae) билан туканлар (Rhamphastidae) оилалари киради. Улар жиш болали қушлар бўлиб, тумшуқлари жуда қаттиқ ва ўткир, оёқлари қисқа, бармоқларининг иккитаси олдинга ва иккитаси орқа томонга қайрилган. Дарахтларда ўрмалаб юришга яхши лаёқатланган, бармоқлари узун, тирноқлари қайрилган. Қизилиштонлар (Picidae) оиласи вакилларининг тумшуғи исканага ўхшаш тўғри, ўткир бўлади. Тана узунлиги 8 см дан 50 см гача боради. Қизилиштонлар асосан дарахтда яшайди. Думи пружина вазифасини ўтайдиган эластик патлардан тузилган. Оёғи калта, бармоқлари ўткир тирноқли. Дум патларининг ўткирлиги туфайли дарахтда турганида таянч вазифасини бажаради. Кўпчилиги бақувват исканага ўхшаш учли тумшуғи ва дум патлари ёрдамида дарахтга ўрмалаб чиқиб озиқ излайди. Тили жуда узун, учи санчиб оладиган игна ёки тўғнағичга ўхшайди. Уяси дарахтда бўлади, 3-7 та тухум қўяди. Тухум босишда эркаги ва урғочиси галма-галдан қатнашади. Қизилиштонлар оиласига 400 та тур киради. МДҲ ўрмонларида, тоғ ва жарликларда қизилиштонларнинг 14 та тури учрайди. Фойдали қушлардан ҳисобланади, зарарли ҳашаротларни йўқ қилиб, тоғ ва ўрмонларни қўриқлайди. Дарахт пўстлоғи остидаги ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари билан озиқланади, моногам. Қизилиштонларнинг қанотлари ола ва думининг таги оч қизил рангда бўлганлиги учун қизилиштон дейилади. Қизилиштонларнинг типик вакилларига катта ола қизилиштон (Dendrocopus major), кичик ола қизилиштон (D.minor), қора қизилиштон (Dryocopus martius), оққанот қизилиштон (D. leucopterus), думлари юмшоқ патли бурма бўйин қизилиштон (Junx torquilla) киради. Ўзбекистонда қизилиштонларнинг 2 та тури, яъни оққанотли қизилиштон ва думлари юмшоқ патли бурмабўйин қизилиштон кенг тарқалган. Туканлар (Rhamphastidae) оиласи вакиллари Жанубий ва Марказий Америкадаги ўрмонларда яшайди. Уларни 37 та тури бор. Бу қушларнинг пати чиройли ранг-баранг бўлиб, зебу-зийнат учун ишлатилади. Тумшуғи жуда катта ҳажмли, унинг четларида тишчалари бўлади. Туканлар мевалар билан, қисман умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Баъзан қушларнинг тухумини ҳам ейди. Уясини дарахтга қуради. Кўкқарғасимонлар (Coraciiformes) туркуми. Бу туркумга ташқи кўриниши ва экологик ҳусусиятлари билан фарқ қилувчи турли-туман қушлар киради. Улар тропик ва ўрта минтақаларда тарқалган. Ранглари ёрқин очиқ. Дарахт ва ер ковакларида уя қуради. МДҲ да 3 та оиласи, яъни куркунаклар, кўкқарғалар ва кўктарғоқлар оилалари вакиллари учрайди. Бу туркумга 200 га яқин тур киради. МДҲ да 11 та тури, шу жумладан Ўзбекистонда 4 та тури учрайди (32-жадвал). Кўкқарғалар (Coracidae) оиласининг вакиллари кўпроқ зағчаларга ўхшайди. Кўкқарғаларнинг ўткир ва кенг тумшуғининг учки қисми илмоққа ўхшаб қайрилган. Пат ранги қўнғир ва қизғиш аралаш яшил-зангори рангда. Учганда баланд овоз чиқаради. Кўкқарғалар оиласининг 11 та тури бор. Улар Жанубий Европа, Африка, Осиё ва Австралияда тарқалган. Ўзбекистонда оддий кўкқарға (Coracias garrulus) ҳамма жойда учрайди. Кўққарғанинг тана узунлиги ўртача 34 см. Учиб кетувчи қуш, Африкада қишлайди. Улар деярли ҳашаротлар билан, баъзан майда калтакесаклар ва кемирувчилар билан озиқланади. Бу қушлар кўплаб жар ёқаларида учрайди. Уясини жарлардаги ковакларга, қудуқ деворларига, дарахт ва девор ковакларига қуради. Май ойининг охирларида 4-6 та тухум қўяди. Тухумдан чиққан жўжаларини эркаги билан урғочиси биргалашиб боқади. Кўкқарға бузоқбоши, қўнғиз, чигиртка каби ҳашаротлар билан озиқланади. Кўкқарғалар қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради. Жиш болали, тухумини 18-19 кун босади. Куркунаклар (Meropidae) оиласи вакиллари ўрмонларда ва сув бўйларида яшайди. Бу қушлар тиниқ, очиқ рангли майда қуш бўлиб, тумшуғи узун, қанотлари ўткир бўлиши билан характерланади. Тана узунлиги 15-35 см. 25 та тури бор. Улар Европа, Осиё, Африка ва Австралиянинг тропик минтақаларида тарқалган. Ҳашаротлар билан озиқланади. МДҲ да, шу жумладан Ўзбекистонда тилла ранг куркунак (Merops apiaster) ва кўк куркунак (Merops superciliosus) учрайди. Улар июль – август ойларида гала-гала бўлиб учиб юради. Октябрда жанубий Африкага учиб кетади. Куркунаклар чиройли қуш, орқаси ва томоғини патлари очиқ сариқлиги, кўкрагидаги қора йўли, оч яшил-кўк қорни ва қорамтир қанотлари яхши кўриниб туради. Куркунаклар тўлқинсимон, яъни қалдирғочга ўхшаб учади ва озиқасини ҳам ҳавода овлайди. Уяларини жарликларга, тепаликларнинг ёпиқ ён бағирларига қуради. Майнинг ўрталарида 5-6 тадан тухум қўяди. Тилла ранг куркунаклар асалариларни еб зарар келтиради.



Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish