Режа: Қушлар синфига хос умумий хусусиятлар


Чумчуқсимонлар (Passeriformes) туркуми



Download 2,77 Mb.
bet29/30
Sana10.05.2023
Hajmi2,77 Mb.
#936934
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
11-мавзу. Маъруза матни

Чумчуқсимонлар (Passeriformes) туркуми. Бу туркумга 5000 дан ортиқ тур кириб, ҳозирги яшаб турган қушлар турининг ярмидан кўпини ташкил этади, Ўзбекистода 110 га яқин турлари учрайди.Чумчуқсимонларнинг ҳажми ва тузилиши турлича, энг кичик вакили королёк (читтакларнинг бир тури) нинг оғирлиги 5-6 г, энг йирик вакили қарғанинг оғирлиги эса 1100-1600 г гача ва танасининг узунлиги 9,5 см дан (королёк) 70 см гача (қузғун) боради. Эркаклари йирикроқ бўлади. Чумчуқсимонларнинг кўпчилик турлари асосан ўрмонларда ва бутазорларда, ўсимликлар кўп бўлган жойларда яшайди. Уларнинг орасида ҳақиқий сувда яшайдиганлари йўқ. Бу қушлар ҳашаротлар, донлар, мевалар ва майда кемирувилар билан озиқланади. Барча чумчуқсимонлар моногам, жиш болали ва улар уя қуриб яшайди. Кўпчилиги бир йилда 2 марта урчийди ва 4-8 тадан тухум қўяди. Чумчуқсимонлар туркуми 3 та кенжа туркумга бўлинади: 1. Қичқирувчи чумчуқсимонлар (Clamatores) кенжа туркуми. 2. Сохта сайровчи чумчуқсимонлар (Menurae) кенжа туркуми. 3. Сайровчи чумчуқсимонлар (Oscines ёки Passares) кенжа туркуми. Қичқирувчи чумчуқсимонлар кенжа туркумининг вакиллари примитив тузилган бўлиб, товуш чиқарувчи пастки ҳиқилдоқ мускуллари 2 жуфтдан ошмайди. Бу кенжа туркумнинг 11 та оиласи ва 1000 дан ортиқ тури бор. Улар асосан Жанубий Америкада, айрим турлари Шимолий Америкада ва Шарқий яримшарнинг тропик минтақаларида учрайди. Типик вакили тош товуқ. Сохта сайровчи чумчуқсимонлар кенжа туркумига 4 та тур кириб, улар Австралияда тарқалган.



Чумчуқсимонлар: 1-булбул, 2-жаннат қуши, 3-жарқанот, 4-фотмачумчуқ, 5-лирақуш, 6-свиристель, 7-танагр, 8-оқ жиблажибон, 9-қора сирчумчуқ, 10-қизилбош чумчуқ, 11-хитой циссаси, 12-саъва, 13-варакушка.
Сохта сайровчи чумчуқсимонларнинг товуш чиқарувчи пастки ҳиқилдоқ мускуллари сайровчи чумчуқсимонларникига нисбатан суст ривожланган. Сохта сайровчи чумчуқсимонларнинг асосий оиласига лира қушлар (Menuridae) киради. Сайровчи чумчуқсимонлар кенжа туркумига 4000 дан ортиқ тур, 52 тадан 70 тагача оила ва 1000 га яқин авлодлар киради. Ер юзида кенг тарқалган. МДҲ да 330 та тури учрайди ва уларнинг барчаси сайровчи чумчуқсимонлар кенжа туркумга киради. Бу қушларнинг товуш аппарати тўлиқ ривожланган, товуш чиқариш мускуллари 5-7 жуфт бўлади. Сайровчи чумчуқсимонлар кенжа туркумининг асосий оилаларига: тўрғайлар, қалдирғочлар, жиблажибонлар, қораялоқлар, қарғалар, читтаклар, пашшахўрлар, қарқуноқлар, чуғурчуқлар, вьюроклар, зарғалдоқлар, шақшақлар, нектарчилар, тўқимачилар, жаннатқушлар ва бошқа чумчуқсимонларни киритиш мумкин. Сайровчи чумчуқсимонлар кенжа туркумининг энг муҳим оилалари тўғрисидаги қисқача маълумотлар қуйида келтирилади. Тўрғайлар (Alaudidae) оиласига кирувчи қушлар кичик ҳажмда бўлиб, чўл ва саҳроларда яшайди. Тана узунлиги 12-23 см, қаноти узун, ранги чумчуққа ўхшаш хира бўлиб, орқа бармоғида узун ва тўғри тирноғи бўлади. Ҳавода овоз чиқариб учади. Кенг тарқалган, 75 та тури бор. Ўзбекистонда 14 та тури учрайди. Дон ва ҳашаротлар билан озиқланади. Фойдали қуш. Ўзбекистонда сўфитўрғай, чўл тўрғайи, дала тўрғайи, кичик тўрғай, ингичка тумшуқли тўрғай, кулранг тўрғай, қора тўрғай, оққанотли тўрғай, дашт тўрғайи, шохли тўрғай, калта бармоқли тўрғай, қўшхолли тўрғай каби турлари кенг тарқалган. Қалдирғочлар (Hirundinidae) оиласига яхши уча оладиган ҳашаротхўр қушлар кириб, улар ҳашаротларни ҳавода тутиб ейди. Қалдирғочлар тана узунлиги 10-23 см, 79 та тури бор. МДҲ да ва шу жумладан Ўзбекистонда 7 та тури учрайди. Улар узоқ ва тез учишга мослашган. Оёқлари калта, ерда яхши юролмайди. Сув устида паст учиб, сув ичади ва чўмилади. Африка ва Антарктидадан ташқари барча ҳудудларда тарқалган. Бу оиланинг энг муҳим вакилларига шаҳар қалдирғочи, қишлоқ қалдирғочи, қирғоқ қалдирғочи, кичик қалдирғоч, туя қалдирғоч, тоғ қалдирғочи киради. Қалдирғочларнинг қаноти узун, ўткир учли ва думи узун бўлади. Ўзбекистонга март ойининг ўрталарида келиб, сентябрь ойида учиб кетади. Эски уясига биринчи бўлиб эркаги киради. Кўп қалдирғочлар қайтиб келганда эски уяси бутун турган бўлсада уни эгалламайди, аксинча янгисини қуради. Саланган жарқалдирғочлар асосан қоронғи ғорларда яшаганлиги учун уларда эхолокация ҳодисаси кузатилади, яъни тим қоронғида ориентирлаш хусусиятига эга. Бу қушлар сўлаги билан уя қураганида, жуда узоқ, яъни 40 кун давомида қуради. Жиблажибонлар (Matacillidae) оиласи вакиллари чўл ва тоғларда тарқалган кичик ҳажмдаги қушлар бўлиб, думи узун. Бу оила вакилларининг тана узунлиги 12-22 см. Оёқлари ингичка ва узун, ерда яхши ҳаракатланади. 57 та тури бор. Ер юзида кенг тарқалган. МДҲ да 16 та ва шу жумладан Ўзбекистонда 15 та тури учрайди. Бу оиланинг вакилларига оқ жиблажибон, тоғ жиблажибони, сариқбошли жиблажибон, сариқ пешонали жиблажибон ва сариқ жиблажибонлар киради (182-расм). Оқ жиблажибон ҳайдалган ерларда, дарё қирғоқларида ва кўлларнинг атрофида учрайди. Жиблажибонлар Ўзбекистонга март ойида учиб келади. Баъзан оқ жиблажибонлар Ўрта Осиёда қишлаб қолади. Жиблажибонлар ватанига учиб боргандан сўнг жуфт-жуфт бўлиб яшайди, аммо уя қуришга шошилмайди. 20-40 кундан сўнг тошлар орасига, ариқ қирғоқларига, бино ва дарахтларнинг ердан баланд бўлмаган қисмига уя қуришга киришади. Апрелдан бошлаб 2-7 та тухум қўяди. Тухумини асосан урғочиси босади. Жиблажибонлар зараркунанда ҳашаротларни йўқ қилиб, қишлоқ хўжалигига фойда келтиради. Пашшахўралар (Muscicapidae) оиласига кирувчи қушлар жуда майда бўлиб, дарахтларда яшайди ва кўпинча учиб юрган ҳашаротларни тутиб ейди. Дарахт ёриқларига уя қуради. Тана узунлиги 9-23 см, тумшуғи кенг, ясси, тумшуғи асосида қилчалари бор. Оёқлари калта, ерда яхши юролмайди. 330 та тури бор. МДҲ да 15 та тури, шу жумладан Ўзбекистонда 6 та тури учрайди. Асосий вакили ола-була пашшахўр (Ficedula hypoleuca). 2-6 та тухум қўяди. Қарқуноқлар (Laniidae) оиласи вакиллари ўртача ва майда қушлар бўлиб, ўрмонларда, бутазорларда яшайди. Бу қушларнинг характерли белгиси тумшуғи бироз илгаксимон, устки қисмида кесиги бор. Тана узунлиги 16-36 см, думи узун, ингичка. 72 та тури бор. Шимолий Америка, Африка ва Осиёда тарқалган. МДҲ да 11 та тури, шу жумладан Ўзбекистонда 5 та тури учрайди. Бу қушлар сичқон ва бошқа майда кемирувчилар, майда қушлар ва ҳашаротларни тутиб ейди. Қарқуноқларнинг қизиқ бир хусусияти бор. Улар калтакесак, сичқон каби оғизларига сиғмайдиган катта ўлжаларини уясининг атрофидаги дарахтларнинг қуруқ шохлари учига илиб қўяди. Керак бўлганда шу қуриб қолган ҳайвонлар билан озиқланади. Типик вакилларига қорапешонали қарқуноқ (Lanius minor), узун думли қарқуноқ (L.schach), олатўғоноқ (L.collurio), кулранг қарқуноқ (L.exubitor) киради. Чуғурчуқлар (Sturnidae) оиласи вакиллари сийрак дарахтли ўрмонларда, чўлларда, тоғ этакларида, боғ ва далаларда учрайди. Улар ўз озиғини ердан топади. Тош устига, дарахт ёриқларига уя қуради. Тана узунлиги 17-45 см, вазни 50-100 г. Оёқлари бақувват. Ерда ва дарахтда ҳаракатланишга яхши мослашган. Европа, Осиё, Африка ва Австралияда тарқалган. 110 та тури бор. МДҲ да 6 та тури ва Ўзбекистонда 3 та тури учрайди. Ўзбекистонда чуғурчуқ (Sturnus vulgaris), соч (S.roseus) ва майна (Acridotheres tristis) учрайди. Бу қушлар фойдали, улар зараркунанда ҳашаротлар билан озиқланади. 4-6 та тухум қўяди, инкубация даври 15-18 кун. Қарғалар (Corvidae) оиласига катта ва ўртача ҳажмдаги чумчуқсимонлар киради. Дарахтларда ва тоғларда яшайди. Қарғалар ҳаммахўр. Қарғаларнинг тана узунлиги 18-70 см, тумшуғи ва оёқлари бақувват. Бурун тешиклари кенг ва қиллар билан тўсилган. 104 та тури бор. Ер юзида кенг тарқалган. МДҲ да 16 та тури ва Ўзбекистонда 11 та тури учрайди. Кўпчилиги гала бўлиб уя қуради. Уяларини дарахтлар шохи, коваги, қоя тошлар, биноларга ёки қамишлар орасига қуради. Урғочиси 3-10 та тухум қўйиб, уни босиб ётади. Вакилларига қора қарға (Corvus corone), қузғун (Corvus corax), зағизғон (Pica pica), гўнг қарға (Corvus frugilagus), зағча (Corvus monedula), ола қарға (Corvus cornix) киради (183-расм). Читтаклар (Paridae) оиласига дарахтда яшайдиган ўтроқ қушлар киради. Читтаклар оиласига 65 та тур киради. МДҲ да 14 та тури ва Ўзбекисонтда 5 та тури учрайди. Танасининг узунлиги 10-20 см, оғирлиги 7-25 г келади. Конуссимон тумшуғи қисқа, бурун тешиклари атрофи қилсимон парлар билан ўралган. Оёқлари бақувват, тирноқлари ичига қайрилган. Томоғи ва боши қора, кўкрак қисми қора йўлли сариқ, танасининг орқаси, қорни ва ён томонлари сарғиш-кўкимтир. Читтаклар дарахт коваклари ва шох-шаббаларига уя қуради. Йилда бир ёки икки марта 3-16 та тухум қўяди. Инкубация даври 1213 кун. Жўжаларини иккала жинс биргаликда боқади. Ўзбекистонда учрайдиган типик вакилларига инуя (Remiz pendulinus), сариқ томоқ читтак (Parus rufonuchalis), Бухоро читтаги (Parus bocharensis) ва бошқа турлари киради. Читтаклар ҳашаротлар билан озиқланиб, қишлоқ хўжалигига катта фойда келтиради. Вьюроклар (Fringillidae) оиласи турлари асосан донхўр қушлар, баъзан ҳашаротлар билан ҳам озиқланади. Вьюроклар оиласи вакиллари танасининг узунлиги 10-22 см келади. 133 та тури маълум, МДҲ да 35 та тури, шу жумладан Ўзбекистонда 27 та тури учрайди. Ер юзида кенг тарқалган. 2-6 та тухум қўяди. Тухумини кўпроқ урғочиси босади. Вьюроклар оиласининг Ўзбекистонда учрайдиган типик вакилларига болтатумшуқ (Coccothraustes cocсothraustes), чўл вьюроги (Rhodospiza obsoleta), қизилқанот чумчуқ (Rhodopechys sanguinea), қизилбош вьюрок (Serinus pusillus) ва бошқалар киради. Зарғалдоқлар (Oriolidae) оиласига 28 та тур киради. МДҲ да 2 та тури ва Ўзбекистонда оддий зарғалдоқ (Oriolus oriolus) учрайди. Асосан Африка, Европа ва Осиёда тарқалган. Зарғалдоқ Ўзбекистоннинг тўқайларида ва воҳаларида кам учраб, тоғ этакларида, боғларда ва баландлиги 2000 м келадиган баргли ўрмонларда кўп учрайди. Улар ўзига хос «фиу-фиу»лаб овоз чиқариб сайрайди. Зарғалдоқ эҳтиёткор қуш, фақат дарахт шохлари орасига яширинади. Зарғалдоқлар чуғурчуқдан бироз катта. Эркаги тилларанг сариқ қанотли, думлари эса қора рангда. Урғочиси яшил кулранг тусда бўлади.
Зарғалдоқлар дарахтнинг ингичка шохларига уя қуради. Уясини қуришда иккала жинс ҳам қатнашади. 2-5 та тухум қўяди. Тухумини кўпинча урғочиси босади. Тухумдан жиш бола чиқади. Шақшақлар (Turdidae) оиласига ўртача ва майда қушлар киради. 300 тага яқин тури маълум. МДҲ да 53 та тури ва Ўзбекистонда 37 та тури учрайди. Тана узунлиги 10-40 см, вазни эса 10-200 г келади. Антарктидадан ташқари ҳамма қитъаларда тарқалган. 1-6 та тухум қўяди, инкубация даври 12-15 кун. Уларнинг энг муҳим вакилларига олашақшақ (Zoothera dauma), сув қизилқуйруғи (Chaimarrornis leucocephala), қора сирчумчуқ (Saxicola caprata), оддий булбул (Luscinia pectoralis) ва бошқалар киради. Кўпроқ эркаклари яхши сайрайди. Дарахтларга, ерга ва ғорларга уя қуради. Тўқимачилар (Passeridae) оиласининг вакиллари тропик ва субтропикларда яшайдиган майда қушлардир. Бу оилага Африкадаги кўпгина тўқимачилар киради, яхши уча олмайди. Тўқимачилар оиласи вакилларининг танаси узунлиги 7-19 см ва вазни 15-100 г атрофида. 200 га яқин тури маълум. Ўзбекистонда 8 та тури учрайди. Улар Европа, Осиё, Африка ва Австралияда тарқалган. Кўпчилик турлари Шарқий яримшарнинг тропик ва субтропик ҳудудларида, дарахт кам бўлган очиқ майдонларда яшайди. Ерда сакраб ҳаракат қилади. Жуфт-жуфт ёки колония бўлиб, дарахт ва буталарга чиройли уя қуради. Уяси турли шаклда бўлиб, ўсимлик толалари ва баргларидан тўқийди. Йилда 1-2 марта 3-6 та тухум қўяди. Тухумини 11-12 кун босади, тухумдан чиққан болаларини эса 12-20 кун боқади. Тўқимачилар асосан ўсимлик уруғлари, мевалар ва ҳашаротлар билан озиқланади. Ўзбекистонда учрайдиган типик турларига уй чумчуғи (Passer domesticus), Ҳинд чумчуғи (Passer indicus), дала чумчуғи (Passer montanus), чўл чумчуғи (Passer simplex) ва бошқалар киради. Жаннатқушлар (Paradisaeidae) оиласининг вакиллари Австралия ва унинг атрофидаги оролларда айниқса, Янги Гвинея ўрмонларида кўп тарқалган. Жаннатқушларнинг пати жуда чиройли ва ялтироқ бўлганлиги учун уларни жаннатқуши дейилади. Жаннатқушларнинг ҳажми қораялоқдан қузғунгача катталикда бўлади. Узунлиги 14 см дан 100 см гача боради. Айрим турларининг дум патлари жуда узун бўлади. Урчиш даврида эркак жаннатқуш дарахт шохига қўниб, бошини пастга эгиб, баланд товуш чиқариб сайрайди ва тебрана бошлайди. Тебранишини тобора тезлаштириб, қанот ва қоплағич патларини кенг ёяди ва кейин аста-секин туширади. Бундай ҳаракат бир неча марта такрорланади. Эркак жаннатқушлар урғочисини шундай ҳаракатлар билан ўзига жалб қилади. Улар уясини дарахтнинг баланд шохларига косасимон қилиб қуради ва уясига 1-2 та тухум қўяди. Бу оиланинг 43 та тури бор. Кўпчилиги полигам. Асосий вакилларига қирол жаннатқуши (Cicinnurus regius), кичик жаннатқуш (Paradisaea minor), папуас жаннатқуши, олтин патли жаннатқуш, ёқали жаннатқуш, оддий жаннатқуш, пашшатутар жаннатқуш, бокира жаннатқуш ва бошқа турлари киради. Жаннат қушлар ҳаммахўр. Уларнинг патлари бош кийим ва кийимкечакларни безашда ишлатилади. 9 та тури Ҳалқаро Қизил китобга киритилган.
Деҳқончумчуқлар (Emberizidae) оиласи вакилларининг танаси узунлиги 12,5-20 см, тумшуғи конуссимон ўткир, баъзан йўғонлашган устки ва остки кесувчи қирралари ичига букилган. 317 та тури бор. Америкада кўп учрайди. Очиқ жойларда яшайди. МДҲ да 27 та тури ва Ўзбекистонда 16 та тури учрайди. Деҳқончумчуқлар жуда ёқимли сайрайди. Ерда уя қуради. 2-6 та тухум қўяди. Ўсимликлар уруғи ва ҳашаротлар билан озиқланади. Кўпчилик турлари асосан қушлар учиб ўтадиган эрта баҳор ва куз фаслида учраши сабабли деҳқончумчуқлар дейилади. Типик вакилларига тариқхўр деҳқончумчуқ (Emberiza calandra), оддий деҳқончумчуқ (Emberiza cinirella), тоғ деҳқончумчуғи (Emberiza cia), тўқай деҳқончумчуғи (Emberiza schoeniclus), ваҳимақуш (Emberiza rustica), боғ деҳқончумчуғи (Emberiza hortulana) ва бошқалар киради. Мойқутлар (Sylviidae) оиласи вакилларининг тана узунлиги 10-12 см атрофида. Патлари хира кулранг, қўнғир ёки яшил тусда бўлади. 240 га яқин тури маълум. МДҲ да 54 та тури ва Ўзбекистонда 36 та тури учрайди. Европа, Осиё, Африка, айрим турлари Австралияда тарқалган. Ўрмон, бутазор, боғлар, қамишзор ва даштларда яшайди. Ҳашаротлар ва мевалар билан озиқланади. 312 та тухум қўяди. Типик вакилларига тўқай чумчуғи (Cettia cetti), Ҳинд тўқай чумчуғи (Acrocephalus agricola), боғ тўқай чумчуғи (Acrocephalus dumetorum), сайроқи мойқут (Sylvia hortensis), кулранг мойқут (Sylvia communis), чўл мойқути (Sylvia nana), жиқ-жиқ (Scotocerсa inguieta) ва бошқалар киради.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish