Режа: Қушлар синфига хос умумий хусусиятлар



Download 2,77 Mb.
bet28/30
Sana10.05.2023
Hajmi2,77 Mb.
#936934
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30
Bog'liq
11-мавзу. Маъруза матни

Кўкқарғасимонлар: 1- кўкқарға, 2-оддий кўктарғоқ,
3-тилларанг(бўздоқ) курканак, 4-кўк (бўздоқ) курканак, 5-сассиқпопишак.
Кўктарғоқлар (Alcedinidae) оиласи вакиллари ўрмонда дарё ва ариқ қирғоқларида учрайдиган майда қушлар. Танасининг узунлиги 10-45 см, боши катта, бўйни калта, тумшуғи узун, думи калта, қанотларида ва бўйнида майда доғлари бўлади. Оёқлари жуда калта. Кўктарғоқлар оиласига 88 та тур киради. МДҲ да 6 та тури, жумладан Ўзбекистонда 1 та тури учрайди. Ер юзининг қутбга яқин ҳудудларидан ташқари ҳамма жойларда тарқалган, айниқса, Осиё ва Африканинг тропик қисмида турлари хилма-хил. Кўпчилик турлари озиғини (ҳашаротлар, кемирувчилар) қуруқликдан, айрим турлари сувдан (балиқ, ҳашаротлар) тутади. Май ойининг бошларида сув бўйида лёсс тупроқли жарликларга, термитлар уясига ва дарахтларга уя қуради. 2-7 та дан тухум қўяди. Тухумини 21 кун босади. Типик вакили ҳаворанг кўктарғоқ (Alcedo atthis) ҳисобланади. Ўзбекистонда ҳаворанг кўктарғоқ барча дарё ва ариқлар бўйида уя қуради. Унинг узунлиги 16,5 см, орқа томони кўк-яшил, ялтироқ, оёқлари қизил. Жарликлардаги уясига 6-7 та тухум қуяди. Сассиқпопишаклар (Upupidae) оиласига битта чуғурчуқдан кичикроқ бошида (энсасида) каттакон кокилли тожи, узун, ингичка, бироз пастга қайрилган тумшуғи бўлган оддий сассиқпопишак (Upupa epops) киради. У асосан ерда, дарахтда, тоғ этаклари ва тоғларда 2000 м гача баландликда учрайди. Европа, Осиё ва Африкада тарқалган. Қишлаш учун шимолий ҳудулардан жанубга учиб кетади. Ўзбекистонга март ойининг бошларида учиб келади. Сентябрь – октябрда учиб кетади. Уп-уп-уп-уп лаб овоз чиқариб сайрайди. Сассиқпопишакнинг қаноти оқ қора йўл-йўл, сарғиш жигарранг. Урчиш даврида бу қушлар жуфт-жуфт бўлиб яшайди. Танасининг узунлиги ўртача 28 см, вазни 70 г келади. Апрелнинг бошларида эски дарахтлар ковагига, бўғот тагига, девор ёриғига 4-6 та тухум қўяди. Тухумлари юмалоқ, сутга ўхшаш оқ бўлиб, кулранг, кўкимтир ёки сарғиш ғубори бор. Тухумини урғочиси босиб ётади, эркаги эса урғочисини бу вақтда боқади. Инкубация даври 15-20 кун. Уясида ивирсиқ, ташландиқлар, тезак тўлиб ётади. Сассиқпопишаклар думғаза безидан ҳам сассиқ қорамтир суюқлик чиқаради, бу эса уларни душмандан сақлайди. Сассиқпопишаклар ҳашаротлардан асосан қўнғизлар, бузоқбоши, чигиртка, пашша ва бошқа зараркунандаларни йўқ қилиб фойда келтиради. Ўлжасини ютиш учун уни юқорига ирғитиб, сўнгра тумшуғини очиб тутиб олади. Каркидон қушлар (Bucerotidae) оиласи ҳам кўкқарғасимонлар туркумга кириб, улар Осиё ва Африканинг тропик ўрмонларида яшайди. Тумшуғи кескин пастга эгилганлиги ва тумшуғининг устида катта шохсимон ўсимтаси борлиги учун каркидон қуш деб ном берилган. Танасининг узунлиги 50 см дан 165 см гача, вазни эса 15 г дан 4 кг гача боради. Каркидон қушларнинг думи узун, бармоқлари бир-бирига бириккан. 45 та тури бор. Ҳўл мевалар ва ҳашаротлар билан озиқланади. Дарахт ковагига уя қуради. Уясига 1-5 та тухум қўяди, тухумини урғочиси босиб ётади. Инкубация даври 1 ой. Эркаги уя тешигини лой билан шуваб қўяди, уясида озроқ тешик қолдириб, эркаги шу тешик орқали урғочисини ва тухумдан чиққан жўжаларини боқади. Бу жараён 3 ҳафтача давом этади. Типик вакилларидан бири икки шохли калао (Buceros bicirnis) ҳисобланади. Тинамулар, яъни яширин думлилар (Tinamiformes) туркуми. Бу туркум вакилларининг ташқи кўриниши кўкрактожсиз қушларга ва товуқсимонларга ўхшайди. Тана узунлиги 20-53 см ва массаси 0,4-1 кг атрофида бўлади. Тинамулар Жанубий Америкада буталар ва ўрмонларда яшайди. Қаноти яхши ривожланмаган калта ва кенг. Думи жуда калта, патлари орасига яширинган. Оёқлари бақувват. Тинамулар туркумига 1 та оила, 9 та авлод ва 45 та тур киради. Ўсимликлар уруғи, мевалар ва ҳашаротлар билан озиқланади. Насл учун асосан эркаги ғамхўрлик қилади. Урғочиси бир неча эркаклари орқали кўпаяди, яъни кўпайиши полиандрия шаклида бўлади. Жўжа болали қуш. Типик вакилига қўнғир тинаму (Rhynchotus rufescens) киради.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish