Режа: Қушлар синфига хос умумий хусусиятлар


-расм. Қoқувчи парнинг тузилиш сxeмaси



Download 2,77 Mb.
bet2/30
Sana10.05.2023
Hajmi2,77 Mb.
#936934
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30
Bog'liq
11-мавзу. Маъруза матни

4-расм. Қoқувчи парнинг тузилиш сxeмaси: 1-пaр ўқи (қалам учи), 2-пар eлпиғичи, 3-пар ўзаги, 4-биринчи тaртибли тoлaчaлaр, 5-иккинчи тaртибли тoлaчaлaр, 6-илмoқчaлaр.

5-расм. Қaнoт скeлeтидa қoқув пaрлaрининг жoйлашуви: 1-биринчи тaртибли қoқув пaрлaри, 2-иккинчи тaртибли қoқув пaрлaри, 3-учинчи тaртибли қoқув пaрлaри, 4-қaнoтчa.

Тузилиши типик қоқув патлариникига ўхшаш ва муртак ҳолича сақланган биринчи бармоқдаги тўп-тўп патлар қанотча деб аталади. Учиш вақтида маълум даражада бошқарув вазифасини бажарадиган катта дум патлари йўналтирувчи патлар ёки рул патлар дейилади. Пат каптар гавдасини бошидан охиригача қоплаб олмасдан, балки терининг маълум қисмлари (птерилийлар)дагина бўлади, шу қисмлар орасида патсиз жойлар (аптерийлар) ҳам бор (147-расм). Контур патларининг умумий сони йирик қушларда кўп бўлади. Масалан: колибриларда 100 тага яқин контур патлари бўлса, майда чумчуқсимонларда 1,5-2,5 мингтагача, балиқчи қушларда 5-6 мингтагача, ўрдакларда 10-12 мингтагача ва оққушларда 25 мингтагача бўлади. Парли патлар, парлар, қилчалар. Контур патларнинг тагида парли патлар ва ҳақиқий парлар жойлашган. Улар ўқларнинг ингичка бўлиши ҳамда иккинчи (даражали) тартибдаги толачалари йўқлиги билан контур патлардан фарқ қилади. Пар ва пар-патлар танада иссиқликни сақлаш функциясини бажаради. Пар ўқи калта тортган парли патдир, шунинг учун ҳам бутун толачалари унинг учидан бир тутам бўлиб чиқади. Кўпгина қушларнинг оғиз бурчаклари атрофида ипсимон қилчалар бўлиб, улар барча толачаларни йўқотиб, фақат пат ўқини сақлаб қолган парли патдан иборатдир. Қушларнинг кўпчилик турларида, айниқса, сувда сузувчиларда момиқ патлар кўп бўлади. Эскирган патлар туллаш пайтида тушиб, ўрнига янгилари ўсиб чиқади. Умуман пат ва парлар қуш танасини совуқдан ва намиқишдан сақлайди. Айни пайтда, улар танага суйрисимон шакл беради ва қанотининг учиш юзасини ҳосил қилади. Қушлар турига ва яшаш шароитига қараб патларини йил давомида бир марта ёки 2-3 марта алмаштиради.


Йиртқич ва ҳашаротхўр қушларни пати олдинма-кейин тушиб учишни давом эттираверади, бошқа қушларнинг пати бирданига тушади. Маълумки, қушлар яшаш даврида вақт ўтиши билан пат ва парлари астасекин ейилади, ранги ўчади, механик ва иссиқликни сақлаш хусусиятлари ёмонлашади. Шунинг учун қушларда пат ва парларнинг даврий алмашиниши, яъни туллаш ҳодисаси юз беради. Қушларда тўлиқ туллаш, яъни теридаги ҳамма патларнинг алмашиниши, одатда ёз фаслининг охирларида (кўпайиш даври тугагандан кейин) ўтади. Бу ҳолда қушларнинг учиш қобилияти ёмонлашади, лекин айрим қушларда (ғозсимонлар, сувмошаклар, турналар) танадаги контур патлар навбат билан аста-секин ўтса, қоқув ва рул патлари бир вақтнинг ўзида тушади, натижада қуш учиш қобилиятини йўқотади. Баъзи қушлар бир йилда икки марта туллайди. Иккинчи туллаш келгуси йилнинг баҳорига тўғри келади. Бу вақтда қоқув ва рул патлари алмашинмайди. Қушлар патларининг ранги икки сабабга, яъни пигментга ва патнинг микроскопик структурасига боғлиқ. Қушларнинг пигменти икки гуруҳга, яъни донача ва таёқча кўринишида бўладиган меланинларга ва эритма ҳолида бўладиган липохромларга бўлинади. Биринчи гуруҳга кирувчи пигментлар қора, бўз, кулранг тусни ҳосил қилади. Иккинчи гуруҳга кирадиган пигментлар эса қизил, сариқ ва яшил рангларни беради. Скелети. Қуш скелетларининг маҳкам ва енгил бўлишига сабаб унинг пневматиклиги, яъни уларда ичи ҳаво билан тўлган бўшлиқларнинг бўлишидир. Бош скелетининг енгил бўлиши тишларнинг йўқолиб кетиши ва суякларининг юпқаланиши билан боғлиқ бўлиб, вояга етган қушлар мия қутисидаги барча суяк чоклари билинмайдиган даражада бир-бирига қўшилиб кетган. Суяклараро чокларни фақат ёш қушларнинг бош скелетидагина кўриш мумкин.


Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish