Каптарнинг қон айланиш тизими:
1- буйинтуруқ вeнаси; 2- уйқу артeрияси; 3-ўмров ости вeнаси; 4- елка вeнаси; 5-ўпка вeнаси; 6-eлка артeрияси; 7- ички артeрия; 8- орқа аорта; 9-буйрак артeриялари; 10- қуймич артeрияси; 11- буйрак артeрияси; 12- ўтирғич артeрияси; 13- ички ўтирғич вeнаси; 14- ўрта думғаза артeрияси; 15- дум вeнаси; 16- вeна рудeндa; 17- сақлагич-ичактутқич вeнаси; 18- остки ковак вeна; 19-мeзeнтeриал вeна; 20- қопқа вeна; 21- жигар қопқа вeнаси; 22- ўнг буйрак вeнаси; 23- чап буйрак вeнаси; 24- остки ковак вeна; 25-ўпка артeрияси; 26- трахeя-бронх артeрияси; 27-кўкрак вeнаси; 28- тeпа ковак вeна; 29- ўмров ости артeрияси.
Гавданинг олдинги томонидан келган веноз қон олдинги йўғон ёки устки ковак вена деб, аталувчи қон томирларда йиғилиб, ўнг юрак бўлмасига қуйилади (159-Б-расм). Олдинги ковак веналар учта асосий қон томирларининг, яъни бошдан қон олиб келувчи олдинги кардинал веналар, қанотлардан қон олиб келувчи ўмров ости веналари ва катта кўкрак мускулларидан қон олиб келувчи кўкрак веналарининг қўшилишидан вужудга келади. Гавданинг орқа қисмидан келадиган қон юракка тубандагича қуйилади. Кичкинагина дум венасидан қон иккита буйрак қопқа веналарига қуйилади. Бироқ ҳамма буйрак қопқа системасида майда капиллярларга бўлинмасдан, уларнинг бир қисми буйракдан қон томирлари орқали ўтади.
Бу қон томирлари буйракдан чиқиши билан орқа оёқлардан қон олиб кетаётган сон веналарига қўшилиб, жуфт ёнбош венани ҳосил қилади. Ёнбош веналари бир-бирига қўшилиб, орқа ковак венани юзага келтиради. Ички органлардан қон тоқ жигар қопқа венасига қўшиладиган фигастел ичак тутқич венасига йиғилади (бу вена қушлар учун жуда характерлидир). Ичак тутқичдан веноз қонни олиб келувчи ичак усти венаси ичак тутқич вена билан қўшилиб, жигар қопқа венасини ҳосил қилади. Жигарда қон жигар венаси орқали чиқиб, орқа ковак венага кўшилади. Орқа ковак вена билан бир жуфт олдинги ковак вена веноз қонни ўнг юрак бўлмасига қуяди. Ўпкада оксидланган қон ўпка веналари орқали аввало чап юрак бўлмасига, сўнгра чап юрак қоринчасига ўтади. Қушлар танасида моддалар алмашинуви жуда жадал кечади. Артерия қони кислородга жуда тўйинган бўлади. Шунинг учун оксидланиш жараёни жуда тез боради ва тана ҳароратининг кўтарилишига олиб келади. Барча қушлар иссиқ қонли ҳайвонлар ҳисобланади. Қушларнинг ўртача тана ҳарорати +420С атрофида бўлади. Каптарнинг тана ҳарорати +43,5°С. Йирик қушларнинг тана ҳарорати одатда +38 - 40°С, майда қушларнинг тана ҳарорати эса +450С гача кўтарилади. Озиқнинг тез ҳазм бўлиши тана ҳароратининг доимий сақланишига ёрдам беради. Шуни ҳам таъкидлаш керак-ки қушлар юрагининг танасига нисбатан оғирлиги, уларнинг ҳаракати билан боғлиқ. Масалан: яхши учувчи лочин юрагининг массаси қуш оғирлигининг 1,7% ни ташкил этади. Лочинлар оиласига кирувчи унча тез учолмайдиган маймунқуш юрагининг массаси тана оғирлигининг 1,2% ни ва ёмон учадиган зағизғон (ҳакка) юрагининг массаси унинг умумий оғирлигининг 0,9% ни ташкил қилади. Қушларда танасига нисбатан қон миқдори ҳам анча юқоридир. Масалан: суякли балиқлар тана оғирлигининг 3% ни қон ташкил қилса, бу кўрсаткич думсиз амфибияларда 6% ни ва қушларда 9% ни ташкил қилади. Қушларнинг юраги жуда тезлик билан қисқаради. Масалан: каптарнинг юраги минутига 140-360 марта уради, чумчуқларда эса 460 тага етади. Чумчуқсимонларга кирувчи снегирларнинг юраги минутига ўртача 730 марта уради. Қушлар юрагининг тез ёки секин уриши (қисқариши) уларнинг катта-кичиклигига боғлиқ. Масалан 250 грамм келадиган каптар юрагининг уриш тезлиги ўртача минутига 248 тага тенг, 13 граммлик саванинг ўртача юрак уриши минутига 754 тага етади. Қушларда юрагининг уриш тезлиги, уларнинг тинч, учмасдан бир жойда қўниб турганда ва учиб юрганида ҳам ҳар хил бўлади. Масалан: каптар тинч бир жойда қўниб турганида юрак уриш тезлиги минутига ўртача 165 тага тенг, учиб юрганида эса 550 марта уради. Яна шу нарса қизиқ-ки сувга шўнғийдиган қушларнинг юрак уриш тезлиги камаяди. Агар қуш сувнинг тагида 5 секунд турса унинг юрак уриш тезлиги олдинги ҳолатидан 73% гача камаяди, 10 секунд турса 48% гача секинлашади, 15 секунддан кейин эса 42% гача секинлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |