Режа: Қушлар синфига хос умумий хусусиятлар


Қанотсизлар ёки кивилар (Apterygiformes) туркуми



Download 2,77 Mb.
bet14/30
Sana10.05.2023
Hajmi2,77 Mb.
#936934
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30
Bog'liq
11-мавзу. Маъруза матни

Қанотсизлар ёки кивилар (Apterygiformes) туркуми. Кўкрак тожсизларнинг энг майда вакиллари бўлмиш – кивилар туяқушларнинг ўзига хос туркуми ҳисобланади. Кивилар фақат Янги Зеландия оролларида яшайди, 3 та тури бор. Катталиги товуқдек, оғирлиги 2-3 кг. Сиртдан қанотлари зўрға билинади, оёқлари 4 бармоқли, дум патлари бўлмайди, чаноғи очиқ. Қанот скелети ва елка камари кучли редукцияланган. Тумшуғи узун бўлиб, бир оз қайрилган, бурун тешиклари тумшуғи учида жойлашган, озиқ топишда ҳидлов органи муҳим аҳамиятга эга. Киви тунги қуш бўлиб, қалин бута ва дарахтлар билан қопланган тоғли ҳудудларда яшайди. Кўзлари нисбатан кичик. Ҳашаротлар ва чувалчанглар билан озиқланади. Урғочиси 1 та ёки 2 та тухум қўяди, тухумининг оғирлиги 450 г. Улар асосан дарахт остига уя қуради. Тухумини эркаги ва урғочиси навбатлашиб босади. Тухумининг узунлиги 12-14 см. Инкубация даври 42 кундан 70 кунгача давом этади. Жўжалари пат билан қопланган ҳолда тухумдан чиқади. 3 та туридан кичик киви (Apteryx oweni) тури «Халқаро Қизил китоб»га киритилган. Киви Янги Зеландиянинг миллий эмблемаси бўлиб, ҳимояга олинган.
Кўкрактожлилар (Carinatae) ёки типик қушлар (Neognathae) катта туркуми
Бу катта туркумга 8500 дан ортиқ тур киради, деярли ҳамма турлари учади, айрим турлари иккиламчи марта учиш қобилиятини йўқотган. Тўш суягида кўкрак тож суяги, терисида аптерияси, иккинчи тартибли толаларида илмоқчалари ва контур патларида елпиғичлари бор. Найсимон суякларининг ичи бўш ва ҳаво билан тўлган, яъни суяклари пневматик. Кафт суяклари бирлашиб илик суягини ҳосил қилган. Кўкрактожлилар катта туркумининг систематик ҳолати тўғрисида ҳозиргача бир тўхтамга келинмаган. Қуйида бу катта туркумнинг энг муҳим туркумлари тўғрисидаги маълумотлар келтирилади. Гагарасимонлар (Gaviiformes) туркуми. Бу туркумга типик сув қушлари киради. Сувда яхши сузади ва шўнғий олади, лекин яхши юра олмайди ва яхши учолмайди. Гагарасимонлар оёқларидаги 3 та олдинги бармоғи яхлит сузгич парда билан бир-бирига қўшилган бўлиши, гавдаси узунчоқ – қайроқсимон бўлиши, патлари зич жойлашганлиги, тумшуғи узун ва ўткир бўлиши билан характерланади. Оёқлари гавдасининг кейинги томонида жойлашганлиги туфайли қуруқликда гавдаси деярли қия ҳолатда бўлади. Гагараларнинг эркак ва урғочиларини ранги бир хил. Боши кулранг, тумшуғи ва оёғи қора рангда. Қанотлари калта ва ўткир. Бу туркумга 5 та тур киради. Улар Шимолий яримшарда сув ҳавзаларида яшайди, Ўзбекистонда қоратомоқ гагара учрайди.




Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish