Режа: Қушлар синфига хос умумий хусусиятлар



Download 2,77 Mb.
bet15/30
Sana10.05.2023
Hajmi2,77 Mb.
#936934
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30
Bog'liq
11-мавзу. Маъруза матни

Гагарасимонлар: 1- қизилтомоқ гагара, 2- оқбурунли гагара, 3- қоратомоқ гагара.

Уларнинг озиғи балиқлар ва сувдаги умуртқасиз ҳайвонлар ҳисобланади. Озиғини 25 м чуқурликка сувга шўнғиб, тутиб ейди. Гагаралар ўсимлик кўп бўлган кўлларда яшайди. Ўрта Осиёга октябрь ойида учиб келади. Жинсий диморфизм сезилмайди. Май ойида уларнинг тухумини Балхаш ва Иссиқкўл атрофларида учратиш мумкин. Ин қуришда икки жинс ҳам қатнашади. 2-3 та тухум қўяди. Инкубация даври 28 кунга тўғри келади, жўжа болали. Тухумларини эркаги ва урғочиси навбатлашиб босади. Жўжалари қалин пар билан қопланган бўлади. Улар тухумдан чиқиши билан сувда сузиб кетаолади. Гагараларнинг саноатда аҳамияти йўқ. Лекин, бу қушлар кўлларни безаб туради. Патли терисидан безак тайёрланади. Типик вакили қоратомоқ гагара (Gavia arctica ) ҳисобланади. Ҳажми ғозлардан бирмунча кичик. Қўнғирсимонлар (Podicipediformes) туркуми. Бу туркум вакилларининг ҳар қайси бармоғи алоҳида тери сузгич пардага ўралганлиги билан гагаралардан фарқ қилади. Ҳажми ҳам кичикроқ. Гавдасидаги патлари зич жойлашган. Патли терисидан безак учун фойдаланилади, яъни бош кийимларга, ёқага безак сифатида тикилади.




Қўнғирсимонлар: 1- қоратумшуқли қўнғир, 2- қизилтумшуқли қўнғир, 3- кулрангтумшуқли қўнғир, 4- катта қўнғир(чомга).
Бу туркумнинг 20 та тури бўлиб, МДҲ да 5 та тури, Ўзбекистонда эса 2 та тури, яъни катта қўнғир ва қанжир учрайди. Чучук сув қушлари. Ҳамдўстлик давлатлардаги кўл ва дарёларда энг кўп тарқалган вакили – катта қўнғир, яъни чомга (Podiceps cristatus) ҳисобланади Баҳорда урчиш даврида катта эркак қўнғирнинг бошидан гажак пат ўсиб чиқади. Уларнинг урғочиси эркаклари билан сувда оқиб юрадиган қайиқчага ўхшаш қамишлардан уя ясайди. Шу уяга урғочиси 2-7 та тухум қўяди. Жўжа болали қуш. Тухумни босиб ётишни галма-гал эркаги ва урғочиси бажаради. Хавф сезгудек бўлса, улар жўжаларини елкасиги чиқариб яширади, сувга шўнғиганда эса қаноти остига яширади. Тухумдан чиққан жўжалари йўлли пар билан қопланган бўлади ва ўз ота-онаси билан бирга сузади. Улар бир умр сувда яшайди. Қўнғирлар сувдаги ҳашаротлар, уларнинг личинкалари, моллюскалар ва майда балиқлар билан озиқланади. Озиқ излаб улар 7 м чуқурликкача сувга шўнғий олади. Учиш олдидан тез югуради, яхши учолмайди. Уларнинг гўшти қаттиқ ва бемаза. Куракоёқлилар (Steganopodiformes) ёки пеликансимонлар (Pelecаniformes) туркуми. Бу туркумга 50 та тур киради ва улар чучук сувларда, қисман эса денгизларда яшайди. Дунёда кенг тарқалган. Оёқлари калта, тўртта бармоқларининг умумий сузгич парда билан қўшилганлиги ва пастки тумшуғининг остида ҳар хил даражада ривожланган тери халтаси борлиги билан бошқа қушлардан фарқланади. Уларнинг орқа бармоғи орқага эмас балки ичга қараган бўлади. Куракоёқлилар сувда яхши сузади ва яхши шўнғийди, моногам қушлардан ҳисобланади, уя қуради, уяларида 1-6 та тухум бўлади. Тухумларини навбатлашиб босади. Жиш болали, яъни жўжалари тухумдан ожиз чиқади, териси яланғоч ва кўзлари юмуқ бўлади. Жўжалари 6-15 ҳафта уясида бўлади ва бу даврда уларни ота-онаси боқади. Бу туркумнинг 2 та оиласи бор: Қоравойлар (Phalacrocoracidae) ва Мешкопчилар ёки бирқозонлар (Pelecanidae) (168-расм). Қоравойлар оиласининг 7 та тури бўлиб, улар ўртача ҳажмдаги ва майда қушлар ҳисобланади. Бу оиланинг типик вакили катта қоравой (Phalacrocorax carbo) МДҲ даги барча денгиз ва чучук сув ҳавзаларида тарқалган. Орол денгизида ва Ўзбекистондаги йирик дарёларнинг қирғоқларида қоравойлар гала-гала бўлиб учиб юради. Улар жуда ҳушёр яхши сузувчи ва яхши шўнғувчи қушлардан ҳисобланади, 4 м гача чуқурликка сувга шўнғийди ва сув остида 40 секундгача тура олади. Қоравойлар қийналиб қанотларини тез қоқиб учади. Улар балиқчилик хўжаликларига катта зарар етказади. Бу қушларнинг патлари қора, оч гунафша тусда ялтираб туради. Узунлиги 75-90 см, оғирлиги 3 кг гача етади. Уя қуриш даврида қоравойлар денгизларнинг қояли қирғоқларида ва секин оқадиган cувларнинг қамиш босган қирғоқларида ҳаёт кечиради, 5 та тухум қўяди. Қоравойлар асосан балиқлар, баъзан эса ҳашаротлар, моллюскалар ва амфибиялар билан озиқланади. Бола тарбиясида икки жинс ҳам иштирок этади. Мешкопчилар оиласи. Бу оилага ўртача ёки йирик ҳажмдаги қушлар киради. Бўйни ва оёғи узун, думи калта ва кенг. Уларнинг 8 та тури бор. Мешкопчилар, яъни сақоқушларнинг суяклари пневматик бўлиши ва териси остида ҳаво билан тўлган бўшлиқлар борлигидан сувга шўнғий олмайди, чунки сув уни пўкакдек сув бетига ирғитиб чиқаради. Сақоқушлар ҳам қоравойлар сингари асосан балиқлар, амфибиялар ва умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Уялари қамишлар орасида, қояли қирғоқларда бўлиб, колония ҳолда яшайди. МДҲ нинг жанубида, шу жумладан Ўзбекистонда сақоқушларнинг икки тури уя қуради, яъни бинафша сақоқуш (Pelecans onocrotalus) ва жингалак сақоқуш (Pelecans crispus) (169-расм). Сақоқушларнинг оғирлиги 9-14 кг келади. МДҲ да учрайдиган сақоқушлардан жингалак сақоқуш, яъни оқ сақоқуш энг йирик қушлардан ҳисобланади. Жингалак сақоқушнинг бўйи 180 см гача, ёзилган қанотларининг кенглиги 3 м гача ва оғирлиги 12 кг гача боради. Иссиқ иқлимли мамлакатларда яшайди. МДҲ да, Қора, Каспий ва Орол денгизлари қирғоқларида ҳамда Кавказ ва Ўрта Осиёдаги катта дарёлар ва кўлларда учрайди. Сақоқушлар сувда яхши сузади. Қоравойлар билан сақоқушлар биргалашиб балиқ овлайди, яъни улар ўртасида симбиозлик намоён бўлади. Улар ярим доира бўлиб тизилиб, қоравойлар сув тагидан, сақоқушлар эса сув юзасидан қирғоққа қараб қанотларини қаттиқ қоқиб сузади ва балиқларни қирғоққа ҳайдайди ҳамда иккала оилага кирувчи қушлар саёз жойда балиқларни тутиб ейди. Лайлаксимонлар (Ciconiiformes) туркуми. Бу туркум вакиллари ҳар хил катталикдаги қушлар бўлиб, оғирлиги 100 г дан 6 кг гача боради. 120 дан ортиқ турлари бор. Уларнинг йирик, узун ва мустаҳкам бўйни, тумшуғи ва оёғи бор. Сув бўйларида ва ботқоқликларда яшайди. Оёқларидаги бармоқлари 4 та, олдинги 3 таси орасида сузгич пардалари бўлмайди, агар бўлса ҳам у қисқа бўлади. Тумшуқлари турли шаклда бўлади. Патлари сийрак, секин учади, учганда оёқлари думидан кейинга чиқиб туради. Ер шарида деярли барча қитъаларда кенг тарқалган. Колония бўлиб уя қуради. Уяларини қамишларга, дарахт шохларига қуради, уясининг баландлиги ярим метргача, диаметри бир метргача боради. Март ойида тухум қўяди. Уяда 2-8 та тухум бўлади. Май ойининг бошида тухумдан жўжалари чиқади. Июль ойининг охирида улар колония бўлиб йиғилиб, август, сентябрь ойларида учиб кетади. Лайлаксимонлар типик жиш болали қушлар ҳисобланади. Бу туркумга 3 та оила киради: Лайлаклар (Ciconidae), Ибислар (Threskiornithdae), Қарқаралар ёки Қўтонлар (Ardeidae). Лайлаклар оиласига 17 та тур киради. МДҲ да, шу жумладан, Ўзбекистонда 2 та тури, яъни оқ лайлак (Сiconia ciconia) ва қора лайлак (Ciconia nigra) уя қуради. Иккала тур ҳам Ўзбекистон «Қизил китоби»га киритилган. Лайлакларнинг оғирлиги 4-6 кг келади, уларда товуш боғламлари ривожланмаган, шунинг учун ҳам товуш чиқармайди. Қуруқ жойларда, чўлларда, даштларда, тоғли ҳудудларда ва ботқоқликларда яшайди. Асосан дарахтларда уя қуради. Моногам қушлардан ҳисобланади. Уясида тухумлари сони 3-5 та бўлади. Тухумдан бир ойда жўжаси чиқади. Оқ лайлаклар хонадонларга яқин жойларда уя қуради. Қора лайлаклар эса инсон билан қўшни бўлишдан қочади. Лайлакларнинг вакиллари Арктика ва Антарктидадан ташқари ҳамма жойда учрайди. Улар бақалар, калтакесаклар, илонлар, балиқлар, майда кемирувчилар ва ҳашаротлар билан озиқланади. Лайлаклар фойдали. Маҳаллий аҳоли уни муқаддас қуш сифатида қўриқлайди. Баландликка парвоз қилади, масжидларнинг гумбазларига ҳам уя қуради. Қишлаш учун жанубга учиб кетади. Қарқаралар оилаcига 60 га яқин тур киради. Уларнинг тумшуғи конуссимон, қирралари ўткир, узун, бўйни ҳам анча узун ва ҳаракатчан. Кейинги бармоғи олдинги бармоқлари билан деярли бир хил узунликда. Ўзбекистоннинг дарё ва кўллари қирғоқларидаги қамишзорларда асосан оққўтон, кўк қўтон, кўл буқа учрайди. Кўк қўтон (Ardea cinerea) терисининг устки қисми кўк, қорин томони оқ патлар билан қопланган, кокил патлари қора бўлади. Бу қушни кўрмасдан туриб, қар-қарлаб овоз чиқариб сайрашидан билиш мумкин. Кўк қўтонлар Сирдарё, Зарафшон, Амударё ва Сурхандарё водийларида уя қуради. Кўк қўтонларнинг тумшуғи ён томонидан сиқилган ва чеккаларида майда тишчалари бор. Уясининг диаметри 50-110 см гача, баландлиги эса 60 см гача етади. Кўк қўтонлар ҳар гал 3-7 тагача тухум қўяди. Тухумлари оч яшил, кўкимтир, кўпинча оҳакли оқ пўчоқ билан қопланган бўлади. Кўк қўтон сувдаги ва қуруқликдаги ҳашаротлар, уларнинг личинкалари, балиқ, бақа, итбалиқ, калтакесак, илон ва кемирувчилар билан озиқланади. Катта оқ қўтон (Egretta alba) нинг ранги оқ. Кавказ, Ғарбий Сибир, Ўрта Осиё ва Узоқ Шарқда уя қуриб яшайди. Бир неча ўн йиллар олдин оқ қўтонлар МДҲ мамлакатларининг Европа қисмида, шу жумладан Ўрта Осиёда ҳам камайиб кетган эди, охирги йилларда эса заҳиралари кенгаймоқда. Умуман олганда қарқаралар оиласининг типик вакилларига кўк қўтон (Ardea cinerea), оқ қўтон (Egretta alba) ва катта кўлбуқа (Botaurus stelleris) киради. Ибислар оиласи вакилларига ўртача катталикдаги қушлар кириб, ташқи кўринишидан лайлаклар ва балчиқчиларга ўхшайди. Ибислар оиласига 30 дан ортиқ тур киради. МДҲ нинг жанубида 4 та тури учрайди. Уларнинг тумшуғи узун, ингичка ва ўроқсимон эгилган (ибис) ёки ясси, ялпоқ тумшуғининг учи қошиққа ўхшаб кенгайган (қошиқбурун) бўлади. Ибисларнинг оёқлари узун бўлиб, саёз сувлардан озиғини териб ейишга мослашган. Типик вакилларидан каравайка (Plegadis falcinellus) ва қошиқбурун (Platаlea leucorodia) МДҲ нинг Жанубий минтақаларида тарқалган. Қошиқбуруннинг тумшуғи яссиланиб учи куракка ўхшайди. Лайлаксимонлар туркуми вакилларининг аҳамияти унчалик катта эмас. Лекин улар қишлоқ хўжалиги учун фойдали. Чунки бу қушларнинг кўпчилиги зараркунанда кемирувчилар ва ҳашаротларни йўқотиб фойда келтиради.

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish