Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология



Download 0,57 Mb.
bet41/58
Sana26.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#706263
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

ҚЎШИМЧА ЎҚИШ УЧУН
Ал-Фарғоний “Эралар” деб аталган ўта диққатга сазовор қуйидаги кичик бир бўлимни келтиради: “Араблар эраси набийуллоҳ алайҳиссалом Маккадан Мадинага ҳижрат қилган (кўчган) йилнинг бошидан бошланган, унинг боши эса жума куни эди. Форслар эраси Йаздигард ибн Шаҳриёр ибн Кисро подшо бўлган йилининг бошидан бошланади, унинг боши эса сешанба куни эди. Румлар ва Сурёнлар эраси боши Искандар йилининг боши билан бир хил, у душанба кунидир. Искандар-бу Зул-Қарнайн. “Ал-Мажистий” китобида қибтлар эрасининг боши Бухтунаср подшоҳ бўлган йил бошидан бошланади. Унинг боши чоршанба куни эди. Птолемей зижида қибт эраси Филипп йилининг бошидан – якшанба кунидан бошланади.
Бухтунаср эраси билан Йаздигард эраси орасидаги фарқ бир минг уч юз етмиш тўққиз форс йили ва уч ойдир. Филипп эраси билан Йаздигард эраси орасидаги фарқ тўққиз юз эллик беш йил ва уч ойдир. Искандар эраси билан Йаздигард эраси орасидаги фарқ рум йилларидан тўққиз юз қирқ икки йил ва икки юз эллик тўққиз кундир. Ҳижрий эра билан Йаздигард эраси орасидаги фарқ кунларда уч минг олти юз йигирма тўрт кундир. Бу эралардан энг биринчиси Бухтунаср эраси, сўнг Филипп эраси, кейин Искандар эраси, ундан сўнг ҳижрий эра, кейин эса Йаздигард эраси келади.
Муҳаммад пайғамбар ҳижрат қилган йил – милодий 622 йил. ўша йили 1 муҳаррам ҳақиқатдан ҳам жума кунига - 16 июлга тўғри келган эди. Йаздигард эрасининг боши унинг тахтга ўтирган куни - 632 йил 16 июндан бошланган. Лекин иккала эра орасидаги фарқ, ал-Фарғоний айтганидек, 3624 кун бўлмай, балки 3621 кундир .
«Искандар эраси» аслида Искандар Зул-Қарнайнга алоқадор бўлмай, Селевкий подшоҳ Искандар (Александр) III номи билан боғлиқ. Эранинг боши шу подшоҳнинг тахтга ўтирган куни - милоддан аввалги 312 йил 1 октябр ҳисобланади. Искандар эраси билан Йаздигард эраси орасидаги фақт ҳақиқатдан ҳам 942 йил бўлиб, лекин кунлари сони 257. «Бухтунаср эраси» аслида Бобил подшоҳи Набунасар билан боғлиқ бўлиб, унинг тахтга ўтирган куни – милоддан аввалги 747 йил 26 февралда бошланган. Йаздигард эраси билан бу эра орасидаги фарқ 1377 йил 221 кун бўлади. Ал-Фарғоний эслаган Филипп эраси Искандар Зул-Қарнайннинг телба укаси Филипп Арридей номи билан боғлиқ. Искандар вафотидан сўнг Филипп подшо деб эълон қилинган, у милоддан аввалги 323-317 йиллар подшолик қилган. унинг номи билан аталган эра милоддан аввалги 324 йил 12 ноябрида бошланган. Филипп эраси Птолемей «Ал-мажистий»сида қўлланган. Филипп эраси билан Йаздигард эраси орасидаги фарқ аслида 954 йил 215 кун бўлади.
Қуръонда «сабъа самовот» («етти осмон») деган ибора кўп марта ишлатилади. Лекин бу «етти осмон» деб аслида нима назарда тутилиши аниқ маълум эмас. Ундан ташқари самовий ҳаракатлар ҳақида Қуръоннинг бирор оятида ҳеч нарса дейилмаган. Бу соҳада Бағдод олимлари, хусусан ал-Фарғоний, биринчилар қаторида осмоннинг сфера шаклида эканлиги, ундаги ҳаракатлар айланма эканлиги ҳақида баён қилади ва бу билан халифаликда илми дунёқарашнинг шаклланиши ва оммалашишига ўз ҳиссасини қўшади. У ёзади: «Осмоннинг курра шаклида эканлиги ҳақида ҳамда осмон ўзидаги барча ёритгичлар билан бирга бири шимол тарафида, иккинчиси жануб тарафида бўлган икки ҳаракатланмайдиган қутб атрофида айланма ҳаракат қилиши ҳақида олимлар орасида ихтилоф йўқ. Барча ёритгичларнинг шарқда пайдо бўлиши ва ўз ҳаракатида бир хил тартибда оз-оздан кўтарилиши, улар жисми ва бир-бирларидан масофаси миқдорининг осмоннинг ўртасигача давом этиши бунга далилдир. Сўнгра улар юқоридаги тартиб ва қоида билан ғарб томонга пастлайди. Уларнинг ҳаракатлари ўзаро параллел доираларга ўхшаш бўлади. Улар тезлашиш ва секинлашиш бўйича фарқ қилмайди, чунки гўё улар курра сиртига қаттиқ маҳкамлангандек ва уларнинг ҳаммаси бир айланма ҳаракат билан айланади. Осмоннинг тузилиши курравий шаклда эканлиги ҳақида гумонларни тарқатиш ва фикрларни исботлаш учун ёрқин мисол тариқасида шимолий иқлимларда доимо Ер устида кўринадиган Жадий («Эчки»), ал-Фарқадайн («Икки бузоқча») ва Банот ан-наъш («Тобут олдида йиғловчи қизлар») каби ёритгичларни ҳамда улар яқинидаги ёритгичларни келтириш мумкин. Улар бир-бирига параллел доиралар бўйлаб гўё битта нуқта атрофида айланади. Шу нуқтага энг яқинлари кичкина доира бўйлаб айланади ва уларнинг ҳаракати секин бўлгандек кўринади. Бу нуқтадан узоқроқда турганлари яқинроқда турган ёритгичлар доирасига қараганда каттароқ доира бўйлаб ҳаракатланади. Буларнинг ҳаракати ҳаракат доираси катталашгани сари кичикларига қараганда тезроқ кўринади. Нуқтадан масофа шу нуқтадан ернинг тагида ғойиб бўлган ёритгичларга етгунга қадар давом этади. Шу нуқтага энг яқин Ер тагида ғойиб бўладиган ёритгич Ер устида ботувчи бўлиб туради ва Ер остида ғойиб бўлиш вақтида кўтарилгунча бироз ботади. Ботадиган ёритгичларнинг ўша нуқтадан кўпроқ узоқда бўлганлари оз вақт кўринади, кўп вақт ғойиб бўлади. Бундан ташқари, ботадиганлари ва ботмайдиганларининг тўла бир марта айланиш вақти бир хил ва уларнинг ҳаракат доиралари бир-бирига халақит бермайдиган ҳолда параллеллигача қолади. Бундай бўлишига сабаб, мазкур нуқта курранинг икки қутбидан бири бўлишидир.
Сўнгра, баъзи кишилар айтганидек, осмон текис бўлса эди, бу ҳолда унинг ҳамма томони биздан бир хил узоқлашмаган бўларди. Аксинча, осмоннинг бизга энг яқин жойи бошларимиз тепасидаги қисми бўларди ва уфқ томонларига яқин қисмлари эса анча узоқ бўларди. Шунда Қуёш, Ой ва бошқа ёритгичлар шарқдан чиқаётганда сезилмайдиган кичик бўлиб кўринишлари керак эди, чунки улар бизнинг нигоҳимиздан узоқ. Сўнгра ёритгичлар осмон ўртасига яқинлашган сари катталашгандек бўларди, чунки энди, улар бизнинг кўзимизга энг яқин бўлардилар. Сўнгра улар ўзларининг ғарбга оғишида то кўздан ғойиб бўлгунча оз-оздан кичрайиб борардилар. Лекин биз ҳеч бундай ҳолни кўрмаймиз. Аммо уларнинг чиқиш олдидаги, осмоннинг ўртасидаги ва ботиш олдидаги катталикларини айни бир хил кўрамиз. Бунинг устига яна уларнинг шарқ ва ғарбдаги миқдорлари осмоннинг ўртасидаги миқдоридан катта кўринади. Биз Қуёшни ботаётганида, доирасининг боши уфққа яқинлашиб, оз-оздан ғойиб бўлаётганини кўрамиз, токи унинг доирасининг охирги қисми ботгунча уфқ уни кесиб туради. Ой билан ҳам шундай. У уфқнинг шарқи ва ғарбида осмон ўртасидагидан каттароқ кўринади. Лекин бу Ой шу жойларда осмон ўртасидагидан бизга яқинроқ бўлгани учун эмас, балки Ердан кўтарилаётган буғланиш бизнинг кўзимиз билан уфқ орасида туриб қолгани учундир. Уларни биз совуқ кунларда ёмғир туфайли, баҳор ҳавосида, намлик катта бўлганда, қиш кунларида каттароқ кўрамиз. Шундай кунларда Қуёш ва Ой чиқиш ва ботиш олдидан жуда катта бўлиб кўринади. Худди шу сингари одам тоза сувнинг қаърида бирор нарсани кўрса, у нарсанинг ҳақиқий шаклдидан катта кўради.».
Келтирилган иқтибосдан кўриниб турибдики, Ал-Фарғоний жуда содда усул билан осмоннинг курра шаклида эканлигини исботлай олган ва бунга ўз замондошларини ҳам ишонтирган. Қуръонда Ер (ард) ҳақида ҳам кўп марта эслатилади ва, одатда, «ас-самовот вал-ард» («осмонлар ва ер») деган ибора ишлатилади. Ер шакли ҳақида ҳам Қуръонда аниқ тасаввур мавжуд. «Нуҳ» сурасининг 19-оятида: «Аллоҳ жаъала лакум ал-арда бисатан» деб, Ер гиламга («бисат») ўхшатилади. «Бақара» сурасининг 22-оятида: «Ал-лази жаъала лакум ал-арда фирошан» деб, уни тўшакка («фирош») ўхшатилган. «Набаъ» сўрасининг 6-оятида ҳам «Алам нажъал ал-арда миҳодан» деб, яна Ер кўрпачага («миҳод») ўхшатилган. Бу оятларнинг ҳаммаси Ернинг текис эканлигига шама қилинаётганлиги аниқ кўринаяпти. Шуниси ажабланарлики, Қуръонда шунчалик аниқ айтилган бу фикр ислом мамлакатларида географиянинг ривожланишига тўсқинлик қилмади. Аксинча, бу ва бошқа оятлар пайғамбарнинг илмга ундовчи ҳадислари билан бирга ислом астрономлари ва географларининг ҳақиқат узра йўналтирди, уларга бу йўналишда катта туртки берди.
Ал-Фарғоний ўз асарининг учинчи бобини тўғридан-тўғри «Ернинг қуруқлик ва денгизга тегишли ҳамма қисмлари билан биргаликда курра шаклида эканлиги ҳақида» деб атайди ва шу бобида бундай ёзади: «Шундай қилиб, барча олимлар Ернинг қуруқлик ва денгизга тегишли ҳамма қисмлари билан биргаликда курра шаклида эканини тан олишган. Унинг далили шуки, Қуёш, Ой ва бошқа ёритгичлар Ернинг турли тарафларида бир вақтда чиқмайди ҳам, ботмайди ҳам, балки Ердан қараганда улардан шарқий вазиятда бўлганлари ғарбий вазиятда бўлганларидан олдинроқ чиқишини кўрамиз, шарқдагиларнинг ботиши ҳам ғарбдагиларнинг ботишидан олдин бўлади. Ой тутилиши сингари аниқ бир ҳодисанинг юз бериши Ернинг турли тарафида турли вақтда кузатилади. Агар бу ҳодиса ораларидаги масофа узоқ бўлган шарқ ва ғарбдаги икки шаҳарда кузатилса, масалан, тутилиш вақти шарқий шаҳарда кечаси соат учда рўй беради, дейлик. Агар биз ғарбий шаҳарда шу ҳодисани аниқламоқчи бўлсак, бу шаҳарлар орасидаги масофани эътиборга олиб, тутилиш вақти уч соат кам бўлади. Шарқий шаҳарда соатнинг зиёда бўлиши Қуёшнинг ғарбий шаҳардагига қараганда бу ерда илгарироқ ботишини билдиради. Катта ёритгич ботиш вақтида кузатилса ҳам ана шундай бўлади. Турли икки шаҳарда унинг кузатилиш вақтини олдин изоҳлаганимиз каби топамиз. Ҳамма вақт шарқий шаҳар соати ғарбий шаҳар соатидан олдинда бўлади. Вақтдаги бу фарқлар Ернинг одам яшайдиган қисмининг ғарбий ва шарқий ҳудудлари орасида мавжуд. Шимол ва жанубдаги бир-биридан узоқликда жойлашган жойлар орасида ҳам худди юқоридаги каби фарқ мавжуд. Агар Ерда жанубдан шимолга қараб юрилса, (кишига) унга шимол томонда ботувчи бўлган баъзи ёритгичлар абадий кўринувчи бўлиб қолади. Худди шу сингари жануб томонда аввал унга кўринган баъзи ёритгичлар энди доим кўринмайдиган бўлиб қолади ва доим шу бир хил тартибда бўлади. Биз баён этганларнинг ҳаммаси Ернинг курра шаклида ва Ер сиртининг думалоқ эканини исботлайди. Агар Ер ясси бўлса эди, биз баён этган ҳодисаларнинг биронтаси рўй бермас, Ернинг ҳамма томонида ёритгичлар айни бир вақтда чиқар ва Ернинг шимоли ва жанубидаги ҳодисалар юз бермас эди: доим кўринадиган ёритгичлар кўринмайдиган ва аксинча, доим кўринмайдиган ёритгичлар кўринадиган бўлиб қолар эди».
(Аҳмедов А. Аҳмад Ал-Фарғоний.-Т.: Ўзбекистон Миллий энциклопедияси. 1998)

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish