Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология


Набонассорнинг биринчи йилининг I Тотоси эр. авв. 747 йил 26 февралга тўғри келади



Download 0,57 Mb.
bet39/58
Sana26.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#706263
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

Набонассорнинг биринчи йилининг I Тотоси эр. авв. 747 йил 26 февралга тўғри келади.
Птолемей ўзининг «Подшолар қоидалари» асарида Набонассор эрасининг бошланишидан то Рим императори Антионин Пия (86-161 йиллар)гача 807 Миср йилини қамраб олган. Кейинроқ «Подшолар қоидалари»га 1453 йилгача ҳукмронлик қилган Византия императорлари ҳам киритилган, Шуни айтиб ўтиш керакки,
эрамизнинг 1 йили 754 йил (a.u.b) Ol 195.1.
Демак, эрамизнинг биринчи йилининг 21 апрелида «Римга асос солиниши» эраси 754 йил бошланган, эрамизнинг биринчи йили ёзги қуёш тик туриши (10 июн) вақтида 195-олимпиаданинг биринчи йили бошланган.
Август эраси. Император Август эрамиздан аввалги 27 йилда император бўлган бўлса-да, «Август ҳукмронлиги» йил ҳисоби эрамиздан аввалги 43 йил 1 августдан, «Римга асос солиниши» эрасининг 771 йилидан, яъни, Август консул бўлган йилдан бошлаб ҳисобланади. Тез фурсатда эрамиздан аввалги 31 йил 2 сентябрдан Акци ёнида бўлиб ўтган жангда Миср Рим қўл остига ўтади ва бу ерда йил ҳисоби «Августнинг Мисрдаги ҳукмронлик қилиши» эраси бўйича олиб борилади. Бу эранинг боши Августнинг Александрияга келган кунидан эрамиздан аввалги 30 йил 1 август деб қабул қилинган. Эрамиздан аввалги 30 йилда Миср календарининг I Тотаси 31 августга мос келади, биринчи август эса олтинчи месорига тўғри келади. Бунда Юлиан календарида ҳар тўрт йилда бир марта кабиса йили бўлишини ҳисобга олиш зарур. Лекин Юлий Цезарь вафотидан сўнг Рим коҳинлари ҳар тўрт йилда эмас, балки 3 йилда қўшимча кунларни жорий қилишган. Натижада, эрамиздан аввалги 30 йилга келиб иккита ортиқча кун пайдо бўлади. Шунга кўра ҳисобласак, император Август Александрияга биринчи августда борган, лекин Миср календари бўйича бу олтинчи эмас, балки саккизинчи месори куни ҳисобланади. Миср календарини ўрнини Александр йил ҳисоби эгаллаганидан сўнг ва император Августнинг бир йил ҳисобидан, иккинчи йил ҳисобига ўтиш услубини жорий қилганидан сўнг, 1-август 8 месори ёки 1 тота 29 август тарзида қабул қилинган.
Тарихий манбаларда Александрия календарининг кенг тарқалганлиги ҳақида маълумотлар жуда кам. 238 йилда ёзувчи Цензорин Миср календари ва унинг сурилиб борувчи йиллари ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтган. Лекин негадир унда Александрия календари тилга олинмаган. Салкам юз йилдан сўнг Феон Александрийский томонидан Александрия йилидан Миср йилига ўтишнинг мукаммал қоидалари ишлаб чиқилган.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish