Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология



Download 0,57 Mb.
bet40/58
Sana26.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#706263
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма

Салавкийлар эраси. Яқин Шарқда Салавкийлар эраси жуда кенг тарқалган эди. Салавка Александр Македонскийнинг ҳарбий лашкарбошиларидан бири бўлган ва Салавкийлар давлатини тузган. Салавкийлар сулоласи жуда катта ҳудудларни эгаллаган ва бу ҳудудларда турли календарлардан фойдаланадиган турли халқлар истиқомат қилган. Шунинг учун Салавкий эраси турлича қўлланилган. У Бобилда Салавкийлар эрасининг боши эрамиздан аввалги 311 йил 22 апрелдан, Эронда эрамиздан аввалги 311 йил 7 февралдан, кейинчалик эрамиздан аввалги 312 йил 10 октябрдан бошланган. Салавкий эраси бўйича йил ҳисоби Суриядаги христиан аҳолиси ўртасида XIX асрга қадар сақланган.
Диоклетиан эраси. Узоқ вақт давомида Рим империясида ва Мисрда йил ҳисоби Диоклетиан ҳукумат тепасига келгандан бошлаб, яъни «Диоклетиан эраси»дан олиб борилган. Бу эранинг бошланиши 284 йил 29 август ҳисобланади. Лекин Диоклетиан ҳукумат тепасига 17 сентябрда келган бўлсада, бу ерда Птолемей мисоли бўйича Диоклетиан ҳукумат тепасига I Тотода келган. Бироқ бу ерда гап эрамиздан аввалги 26 йил календар ислоҳотидан сўнг Юлиан календари бўйича 29 августда тугайдиган Миср йилининг бир маромда бошланиши ҳақида бормоқда. Сурилиб борувчи Миср йили эрамизнинг 284 йили 13 июнида бошланган.
Диоклетиан 21 йил давомида империяни бошқарган. У иродали, моҳир лашкарбоши ва малакали раҳбар бўлган. Диоклетиан эраси бўйича йил ҳисоби унинг ҳукуматдан кетганидан сўнг ҳам сақланган. Бу астрология буржларини аниқлашда катта кўмак берган. Шунингдек, Александрия епископларининг христиан пасхаси саналарини ҳисоблашда ҳам қўлланилган. Кейинчалик христианлар бу ҳисобда Диоклетиан номини тилга олиш яхши эмас, деган фикрга келишган ва уни «азоб чекканлар эраси»-«эра мученников» номи билан алмаштиришган. Миср, Эфиопия, Судан христиан коптлари узоқ вақт айнан шу атамани қўллаб келишган.
Бизнинг йил ҳисобимиз. Ҳозирда бизнинг сайёрамизнинг деярли барча бурчагида йил ҳисоби милодий йил ҳисобидан олиб борилади. Милодий йил «Исо Масиҳ туғилган кун»дан бошланади. Исо Масиҳ туғилган биринчи йилнинг биринчи январи қабул қилинган. Тарихнинг мана шу санасигача даври эски эра (милоддан аввал), кейинги даври янги эра, бизнинг эра (милодий) деб аталади. Бу эра 528 йилда Рим монахи, папа архивчиси Дионисий Малий томонидан жорий қилинган. Ғарбий Европа хроникасида шу эралар бўйича йил «АD» ҳарфлари билан белгиланади ва бу лотин тилида «Anno Domini»-яъни, «худонинг йили» маъносини англатади.
1582 йил календар ислоҳотига қадар Шарқий ва Ғарбий черков ўртасида пасха жадвалларида тафовутлар бор эди. Дионисий Малий Виктор Аквитанскийдан сўнг 19 йиллик Метон циклидан фойдаланиб Ой фазаларининг ўзгаришини ҳисоблаб чиқади ва иккинчидан энг асосийси у ғарбий черков одатлари бўйича пасхани 15 нисонга кўчирган, агар фақат якшанба кунга тўғри келган бўлса (айнан бунга Римда йўл қўйилмаган). Дионисий Малий даврида пасха саналарини ҳисоблаш усуллари қулай қилиб ишлаб чиқилган эди. Мисол учун 1988 йилни оламиз. Йил рақамидан 284 ни олиб ташлаб (Диоклетиан эрасининг бошланиши йили рақами). Биз ҳисобни Диоклетиан қилиши керак бўлган ҳисоб бўйича олиб борамиз) қолганини ўн тўққизга бўлиб, қолдиқдаги 19 йиллик цикл йилидаги тартибланган рақам яъни, Александр даврийлигидаги «олтин сана»ни топамиз. У 13 га тенг. Жадвалдан 1988 йил баҳорги тўлиной 24 мартга тўғри келишини кўришимиз мумкин. Демак, пасха келадиган якшанба кунига 28 мартга (эски усул бўйича) 10 апрел(янги усул бўйича)га тўғри келади. Одатда Александрия епископлари пасха жадвалини 95 йилга мўлжаллаб тузишган ва ҳамма христиан черковларига тарқатишган. Гап шундаки, агар пасха - йили учун ҳисоблаб чиқилса ва бу йил кабиса йили бўлса, унда йилда у бир кун олдинга ёки (ўртача 28 йилда бир марта) олти кун орқага сурилади. Қачонки, олти кун агар кабиса йили - тўлин ой санаси якшанбага тўғри келса сурилади. Шунинг учун янги пасха жадвалини тузувчилари Ой фазалари ва ҳафта кунларига мувофиқ тузатишлар киритишган. Александриялик патриарх Кирилл Диоклетиан эраси бўйича 153 йилдан то 247 йилгача бўлган пасха жадвалини тузган ва у эрамизнинг 531 йилини ҳам ўз ичига олган. Дионисий Малий Диоклетиан эрасидан воз кечади ва йил ҳисобини «Исонинг туғилиши» эрасидан, айрим маълумотларда эса «Ob incarnatio Domini – «Худонинг гавдаланиши» эрасидан ҳисоблаган. Лекин Дионисий қандай мулоҳазалардан, қайси ҳисобга асосланиб тўхтовсиз алмашинувчи йилда ўз эрасини бошланиш санасини ҳисоблаганини тушунтириб ўтмаган. Шу сабаб тарихчилар турли фикрларни билдиришган, гарчи уларнинг биронтаси ҳам бошқасиникидан ишончлироқ бўлмаса-да, шундай тахминлар мавжудки, Дионисий бу эрани тузишда Исо Масиҳ ҳаётининг 31 йилида вафот этган ва 25 мартда чўқинтирилганлигини эътиборга олган. Бинобарин, бу кунга биринчи пасха тўғри келган. Дионисий ҳисоби бўйича яна пасха 25 мартга тўғри келган, бу Диоклитиан эрасининг 279 йили бўлган. Ўз ҳисобини евангилей билан солиштириб Дионисий ҳақиқатан ҳам биринчи пасха 532 йил олдин Диоклитиан эрасининг 279 йил нишонланганлигини фараз қилиш мумкин. 532 сонига яна 31 йилни қўшиб ундан 279 ни айрилади. У Диолектиан эрасининг 279 йили Исонинг туғилганига 563 йил бўлди деб ҳисоблайди.
Яна бошқа фаразга кўра, Дионисий Малий ўзи яшаётган Диолектиан эрасининг 241 йилида ихтиёрий Исо туғилганига 525 йил тўлди, деб ҳисобни шундан бошлашни таклиф этади. Дионисий ўша Диолектиан эрасининг 248 йилидан кейинги йиллар учун пасха байрамини нишонлаш кунларини ҳисобламоқда эди, бу вақтда Исо Масиҳ туғилганига 532 йил бўлади, деб ҳисоблади. 532 сони қаердан олинган? Бу сон учта соннинг кўпайтмасидан иборат эди: . Бунда 4 сони кабиса йилларининг такрорланиши, 7 сони ҳафта кунларини билдиради, яъни йилдан сўнг ҳафта кунлари яна бир хил санага мос келади. Бу 28 йиллик давр «Қуёш даври» деб аталади. Масалан 1949 йил 1 май якшанба кунига, 28 йилдан сўнг 1977 йил 1 май яна якшанбага тўғри келади.
19 йиллик давр ўтиши билан Ой фазалари бир хил санага тўғри келиши аввалдан маълум эди, бу Метон даври деб аталиб, Дионисийга бу маълум эди. Масалан: 1958 йил 29 августда тўлиной бўлган, 1977 йил 29 ҳам тўлиной бўлди. Демак, 532 йиллик давр ўтиши билан Ой фазалари ҳафтанинг бир хил санасига тўғри келади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish