Режа: Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология



Download 0,57 Mb.
bet1/58
Sana26.06.2022
Hajmi0,57 Mb.
#706263
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58
Bog'liq
Хронология. Ўқув қўлланма


1- мавзу: Хронология фанининг шаклланиши ва тараққиёти


Режа:

  1. Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология.

  2. Европада хронология фанининг вужудга келиши ва тараққиёти.

  3. Ўрта Осиё олимларининг хронология ривожланишига қўшган ҳиссаси.



Хронология – вақт тўғрисидаги фан. Тарихий ва астрономик хронология. Хронология сўзи грекча бўлиб “хронос” - вақт, “логос” - фан, яъни вақтни ўрганиш ҳақидаги фан деганидир. Хронология вақтларни ўрганиш, ҳисоблаш ҳақидаги фан сифатида икки қисмга бўлинади, булар – астрономик (ёхуд математик) хронология ва тарихий хронологиядир.
Қадимги дунё халқлари нафақат календарлардан, балки ўзига хос ҳисоблаш усулларидан ҳам фойдаланишган. Бу мураккаб усулларни аниқлашга тарихий хронология фани ёрдам беради. Тарихий хронологиянинг объекти (манбалари), тарихий воқеалар ҳақида маълумот берувчи манбалар ҳисобланади. Тарихий хронология тарихий тараққиёт давомида вақтни ҳисоблаш системасини ўрганади, уларнинг ўзаро боғлиқлигини, вақтларни бир ҳисоб системасидан иккинчисига айлантириш услубларини ишлаб чиқади. Тарихий хронология юқоридаги ҳисоблаш системасидан тарихий вақтларни ҳисоблашда амалда фойдаланади ва тарихий манбалардаги саналарнинг аниқлигини тарихий таҳлил қилади.
Инсониятнинг хўжалик ҳаётидаги эҳтиёжи вақтни ҳисоблаш заруратини юзага келтирди. Қадимда вақтни ҳисоблашда табиатнинг доимий такрорланиб турувчи ҳодисаси бўлган сутка, тун, кун, Ой фазаларининг ўзгариши, Ернинг йиллик айланма ҳаракатидан фойдаланилган.
Аста-секин вақтни аниқ ҳисоблашга бўлган эҳтиёж юзага келди. Бунинг учун осмон жисмлар ҳаракатини, умуман астрономияни билиш зарур эди. Бундан ташқари яна бир вазифани, кун, ой, йиллар ўртасидаги фарқларни аниқлаш зарурати ҳам туғилди. Бунинг учун эса математик ҳисоб-китобни пухта билиш лозим эди. Табиат ҳодисаларини кузатиш, вақтни аниқлаш учун қўлланилган мураккаб математик ҳисоб-китоблар хронологиянинг фан сифатида шаклланишига асос сифатида хизмат қилди. Бобил ва Миср каби қадимги давлатларда пайдо бўлган хронология айниқса Қадимги Греция ва Римда ривожланди. Хронология билим соҳаси сифатида ривожланишига Қадимги Греция ва Рим олимлари Эротосфен, Калипп, Гиппарх, Варрон, Цензорин, Птоломей, Макробийлар катта ҳисса қўшганлар.
Гиппарх-(эрамизгача 190-125 йиллар) биринчи бўлиб Ойнинг ўлчамини ва ундан Ергача бўлган масофани аниқлаган. Гиппарх шахсий кузатувлари натижасида Қуёш йилининг узунлигини деярли аниқ ҳисоблаб чиққан (хато 6 дақиқа). Олим ўша давр учун улкан ҳисобланган 850 та юлдузларнинг ҳолати каталогини тузган эди.
Клавдий Птолемей-машҳур “Альмагест” асари муаллифи. Бу асар ўрта асрларгача астрономияга оид асарларнинг сараси ҳисобланган. Шунингдек, Птолемей саккиз китобдан иборат “География” асарининг муаллифи ҳамдир. Птолемей картографик проекциялар назариясини ҳам яратган. Айниқса унинг “Подшоҳларнинг хронологик жадвали” асари хронологияга оид муҳим манба ҳисобланади.
Марк Теренций Варрон (эрамизгача 116-27 йиллар) ҳам хронология фанининг ривожига катта ҳисса қўшган. У қомусий олим бўлиб олти юзга яқин асарлар муаллифидир. Марк Теренций Варрон асарларининг аксарияти хронологияга бағишланган.
VII аср охири-VIII асрнинг биринчи чорагида яшаган инглиз монахи, солномачи Беда Достопочтенний хронологияга оид “Дунёнинг олти ёши” номли асар муаллифидир. Унинг мазкур асарида христиан эрасининг асослари ҳақида маълумот берилади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish